← Назад
Решение #1278135 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 055 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 21 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ
туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида,
даъвогар-вакили адвокат М.Сайфуллаевнинг иштирокида, даъвогар
Нурназаров Ўралбой Қўчқаровичнинг жавобгар Нурназарова Севара
Абдусамиевнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7615сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Ў.Нурназаров судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар С.Нурназарова билан ўрталарида Пайариқ туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2010 йил 24 августдаги 594-сон далолатнома ёзуви билан қайд
этилган, никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ў.Нурназаров даъво талабини қувватлаб,
жавобгар С.Нурназарова билан 2010 йил 24 августда қонуний никоҳдан ўтиб
бирга яшаганлигини, ўзаро турмушлари давридан ўрталарида уч нафар
фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушларини бошларида яхши
яшамаганлигини, Россия давлатига бориб келиб ишлаб юришлигини,
соғлиғини йўқотиб ўпкасидан операция бўлганлигини, соғлиғини
йўқотганидан сўнг жавобгар “менга касал эр керак эмас” деб уйидан кетиб
қолганлигини, жавобгар хоҳлаган вақтида, хоҳлаган соатида, кечаси ҳам
уйидан чиқиб кетишлигини, қаерга, ким билан бораётганлигини
билмаслигини, уч нафар фарзандлари ўзининг қарамоғида эканлигини,
фарзандлари билан иши йўқлигини, жавобгарнинг қилиқларида 14 йил чидаб
яшаб келганлигини, фарзандларига 70 ёшли онаси қараб келаётганлигини,
фарзандларига, оиласига аёл киши кераклигини, шу сабабли уйланмоқчи
эканлигини, жавобгар билан 2023 йил апрель ойидан буён бирга
яшамаётганлигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий низоси йўқлигини, суд
томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, уларни
оиласи тамомила барбод бўлганлигини, жавобгарга нисбатан ишончи
йўқолганлигини, оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини билдириб, суддан
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд, фуқаролик ишини жавобгар С.Нурназарованинг иштирокисиз,
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси 3-қисмига асосан кўришни
лозим топди.
Суд, даъвогарнинг тушунтиришини ва адвокатнинг музокара сўзининг
тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб,
мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар
Ў.Нурназаров ва жавобгар С.Нурназаровалар ўрталаридаги никоҳ Пайариқ
туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2010 йил 24 августдаги 594-сон далолатнома
ёзуви билан қайд этилган.
Тарафларнинг ўртасида 2010 йил 24 августда туғилган Кучкаров
Исломжон Уралбой ўғли, 2012 йил 10 сентябрда туғилган Кучкаров
Исомиддин Уралбой ўғли ва 2018 йил 13 июлда туғилган Қўчқаров
Муҳаммадали Ўролбой ўғли исмли фарзандлари бор.
Пайариқ тумани “Фидокор” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2024 йил
04 майдаги далолатномасида, тарафлар яшаш шароитларини ўрганганида,
тарафларни ўрталарида уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини,
2023 йил май ойдан буён тарафлар бирга яшамаётганлигини, тарафларни
яраштириш чоралари кўрилган бўлишига қарамасдан тушунтириш ишлари
самара бермаганлигини, тарафларнинг иккаласи ҳам энди бирга
яшамаслигини айтганлигини маълум қилган.
Пайариқ тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил
16 майдаги хулосасида, тарафлар 2010 йилда қонуний турмуш қурганлигини,
ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар
сабабли 2023 йилдан буён бирга яшамаётганлигини, тарафларга оила
муққадаслигини тушунтирганлигини маълум қилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Ў.Нурназаров билан жавобгар
С.Нурназаровалар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар
барҳам топганлиги, тарафлар 2023 йил апрель ойидан буён бирга яшамаслиги,
тарафлар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун
берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, келгусида тарафларнинг оиласини
тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг
16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган.
Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар
ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги,
тарафлар 2023 йил апрель ойидан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд
томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти
бўлмаганлиги, тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини,
келгусида даъвогар Ў.Нурназаров билан жавобгар С.Нурназароваларни
яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни
никоҳдан ажратишни лозим топди.
Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги
фарзандларининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида
ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш
ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири
тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим.
Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим
деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб
кўрсатилган.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар
Ў.Нурназаровдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 (бир
ярим) бараварида ундиришни, жавобгар С.Нурназаровадан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 (бир ярим) бараварида давлат божи
ундиришни лозим топди.
Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249, 253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогар Нурназаров Ўралбой Қўчқаровичнинг жавобгар Нурназарова
Севара Абдусамиевнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Нурназаров Ўралбой Қўчқарович ва жавобгар Нурназарова
Севара Абдусамиевналар ўртасидаги Пайариқ туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2010 йил 24 августдаги 594-сон далолатнома ёзуви билан қайд
этилган, никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Нурназаров Ўралбой Қўчқаровичдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 (бир ярим) бараварида давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар Нурназарова Севара Абдусамиевнадан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 (бир ярим) бараварида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
Раислик этувчи :
Н.К.Хужакулов