Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2301/7581 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жўрақулов Асрор Фахриддин ўғли Ответчик / Подсудимый Яқубова Мафтуна Нурмат қизи
Source ID 669796130f5d3825e2d87484 Claim ID 4841262 PDF Hash 7db9a1bb82f73875... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 5 963 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 21 май Пайариқ тумани. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Жўрақулов Асрор Фахриддин ўғлининг жавобгар Жўрақулова Мафтуна Нурмат қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2301/7581-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қўйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар А.Жўрақулов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар М.Жўрақулова билан ўрталаридаги Иштихон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 16 августдаги 2-1408-21-01187-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар А.Жўрақулов даъво талабини қувватлаб, жавобгар М.Жўрақулова билан 2021 йил 16 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликда турмушидан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, турмушини бошида жавобгар билан бироз вақт яхши яшаганлигини, кейинчалик ўрталарида ўзаро келишмовчиликлар келиб чиққанлигини, жавобгар фарзандини олиб ота-онасини уйига кетиб қолганлигини, жавобгар билан ярашиш учун уйига борганлигини, лекин натижа бўлмаганлигини, ҳатто жавобгарнинг ота-онаси ҳам ярашишига ёрдам бермаганлигини, жавобгар билан 2023 йил апрель ойидан буён бирга яшамаслигини, бундан кейин ҳам бирга яшашни хоҳламаслигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, жавобгар билан оиласини тиклашни имкони йўқлигини, жавобгар билан оиласи барбод бўлганлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар М.Жўрақуловани дастлабки тушунтиришида, даъвогарнинг даъво талабини тан олмасдан, ҳақиқатан ҳам 2021 йил 16 августда даъвогар А.Жўрақуловга қонуний никоҳдан ўтиб турмушга чиққанлигини, бирга яшаган даврида ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, даъвогар билан келишмовчиликлари кўпайиб кетганлигини, жанжалларига асосий сабаб қайнонаси билан келиша олмаслигини, даъвогарга айтган вақтида “жонимга тегдинг, уйдан чиқиб кет” деб айтганлигини, эртаси куни ҳаммма ишига кетган вақтида бир нафар фарзандини олиб ота-онасини уйига келганлигини, мол-мулклари даъвогарнинг уйида турганлигини, даъвогар ярашиш учун уйига келмаганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, даъвогарнинг даъво талаби асоссизлигини, никоҳдан ажрашишга норози эканлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини рад этишни сўраган. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишидаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга баҳо бериб, қўйидагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар А.Жўрақулов ва М.Жўрақуловалар ўрталаридаги никоҳ Иштихон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 16 августдаги 2-1408-21-01187-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2022 йил 24 июнда туғилган Фахриддинова Вазира Асрор қизи исмли фарзанди бор. Суд муҳокамасида тарафларни никоҳдан ажратишга асос бўладиган бирорта жиддий сабаб аниқланмаганлиги, тарафларни бирга яшамаганлигига кўп вақт бўлмаганлиги, аксинча, уларнинг ўртасида бир нафар фарзанди борлиги, жавобгар никоҳдан ажрашишга норози эканлиги ҳамда улар ёш оила эканлиги аниқланди. Иштихон туман Оила ва Хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил 15 майдаги хулосасида, тарафлар 2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, тарафлар ўрталаридаги келишмовчиликлар сабабли 2023 йи апрель ойидан буён бирга яшамаётганлигини, даъвогар оиласини тикланишини хохламаётганлигини, бўлим томонидан ушбу оила назоратга олиниб, такроран ўрганиб чиқишни маълум қилган. Суд аниқланган ҳолатларга кўра тарафларни оиласини сақлаб қолиш имконияти мавжудлиги боис, даъвогар А.Жўрақуловнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди чунки, даъвогарнинг важлари жиддий аҳамиятга эга эмаслиги, никоҳдан ажратиш учун етарли асослар мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, тарафларнинг келгусида ярашиб кетишлари ва оилани тиклаш имконияти борлигини инобатга олиб, даъвогар судга доимий характерга эга бўлмаган рўзғор келишмовчиликлари таъсирида мурожаат қилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги (ОК 41-моддаси), турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши” белгиланган. Суд тарафлар ўрталаридаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга бўлмаганлиги, тарафларнинг ўртасида вояга етмаган фарзанди борлиги, даъвогарнинг келтирган асослари никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги ҳамда тарафларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб 660.000 сўм давлат божини ва 33.000 сўм почта харажатини тўланганлигини қайд этишни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Жўрақулов Асрор Фахриддин ўғлининг жавобгар Жўрақулова Мафтуна Нурмат қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Н.К.Хужакулов