Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1601-2308/26066 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди Судья Нурматов Зубайдулло Маликович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Акбаралиевич Равшан Абдувохидович Ответчик / Подсудимый Акбарходжаева Мунирахон Исмоиловна
Source ID 66827083b6bf6f28996e5e49 Claim ID 4869476 PDF Hash 26d735c253b0bc2d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 633 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 21 куни Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўзининг биносида бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси З.М.Нурматов раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Тошпулатовнинг котиблигида, даъвогар Акбаралиев Равшан Абдувохидовични жавобгари Акбарходжаева Мунирахон Исмоиловнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги № 2-1601-2308/26066-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар Даъвогар Акбаралиев Равшан Абдувохидович ўзининг 2023 йил октябрь ойининг 11 куни ФИБ Наманган туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгари Акбарходжаева Мунирахон Исмоиловна билан ўрталарида тузилган никоҳни ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Акбаралиев Равшан Абдувохидович даъво талабларини қувватлаб, ўзининг баёнотида жавобгар Акбарходжаева Мунирахон Исмоиловна билан 2011 йил 31 майда қонуний никохдан ўтган холда турмуш қурганлигини, турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлишганлигини, фарзанди ўзининг қарамоғида экандигини, жавобгар билан ўзаро ҳарактерлари ва дунёқарашлари тўғри келмаганлиги, ўртада муросасизлик ва жанжаллар келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан 2016 йил февраль ойидан буён ўзаро ажрашиб кетишганлигини, оилавий масалалари МФЙда ҳам мухокама қилинганлигини, оилани тиклашни имкони мавжуд эмаслигини, ўрталарида моддий ва мулкий низо мавжуд эмаслигини, жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳни бекор қилиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўради. Жавобгар Акбарходжаева Мунирахон Исмоиловна суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамасдан суд мажлисига келмаганлигини ва буни узрли сабабларини судга тақдим қилмаганлигини, даъвогар ишни жавобгар иштирокисиз кўришга эътирози йўқлигини билдирганлигини, ишни жавобгарнинг иштирокисиз мазмунан кўриб ҳал қилишни имкони борлигини инобатга олиб, суд ишни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. ишида тўпланган ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топади: Аниқланишича, даъвогар Акбаралиев Равшан Абдувохидович жавобгари Акбарходжаева Мунирахон Исмоиловна билан 2011 йил 31 май куни Уйчи туман ФХДЁ бўлимида қонуний никоҳ рўйхатидан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушларидан 11.07.2022 йилда туғилган Абдувохидов Акбарали Равшанович исмли фарзандли бўлишган. Тарафлар ўзаро муросалари келишмай 2016 йил февраль ойидан буён бирга яшашмайди, эр-хотинлик муносабатлари 2016 йил февраль ойида тугатилган. Шу вақтдан буён умумий рўзғор юритмайдилар. Бир нафар 11.07.2012 йилда туғилган Абдувохидов Акбарали Равшанович отаси, яъни даъвогар Акбаралиев Равшан Абдувохидовични қарамоғида қолган. ФИБ Наманган туманлараро судининг 13.11.2023 йилдаги Ажрими билан даъвогар Акбаралиев Равшан Абдувохидовични никохдан ажрашиш учун берган даъво аризаси мазмунан кўриб чиқилиб, тарафларга ярашиш учун 6 (олти) ой муддат берилган. Берилган муддат ичида тарафлар ярашмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76моддасида, оила жамиятнинг асосий бўғинидир хамда жамият ва давлат мухофазасидадир. Никох Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никохланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг хуқулилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, хуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаган холлардагина никохларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 16-бандининг 1-қисмида «Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим» деб кўрсатилган. Давлатобод туман «Янги Тонг» МФЙ томонидан тақдим қилинган хулосага кўра, тарафлар Акбаралиев Равшан Абдувохидович ва Акбарходжаева Мунирахон Исмоиловна 2011 йил 31 майда қонуний никох асосида турмуш қуришганлигини, ўрталарида бир нафар фарзандлари бўлганлигини, оилавий бўлганлигини, М.Акбархўджаева қайнонасининг сўзига кўра фарзандларини қолдириб ўзи чет элга чиқиб кетганлигини, 2018 йилда Ўзбекистонга қайтиб онасининг уйига келиб никоҳдан ажратиш бўйича ариза берганлигини, М.Акбархўджаева билан гаплашиш имкони бўлмаганлигини, МФЙ томонидан яраштириш чоралари кўрилганлигини маълум қилган. Суд, никох тарафларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг хуқуқлилигига асосланганлиги инобатга олиб, тарафларнинг фикрини, эр-хотинлик муносабатлари буткул узилганлигини, узоқ муддатдан бери бирга яшамаётганлигини, оилани сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлиги, суд томонидан берилган муддатларда тарафлар оиласи тикланмаганлигини, оилани тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, тарафларни биргаликдаги никохларидан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” ги Қонун талабларига асосланиб, давлат бюджети фойдасига даъвогар Акбаралиев Равшан Абдувохидовичдан 1,5 (бир ярим) баробар миқдорида, жавобгар Акбарходжаева Мунирахон Исмоиловнадан 1,5 (бир ярим) баробар миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқароликпроцессуал кодексининг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Акбаралиев Равшан Абдувохидовичнинг жавобгари Акбарходжаева Мунирахон Исмоиловнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Тарафлар Акбаралиев Равшан Абдувохидович ва Акбарходжаева Мунирахон Исмоиловна ўртасида тузилган 2011 йил 31 майда Уйчи туман ФХДЁ бўлими томонидан 505сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никохдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратишда даъвогар Акбаралиев Равшан Абдувохидовичдан базавий хисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробар миқдоридаги давлат божи давлат бюджети фойдасига ундирилсин. Никоҳдан ажратишда жавобгар Акбарходжаева Мунирахон Исмоиловнадан базавий хисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробар миқдоридаги давлат божи давлат бюджети фойдасига ундирилсин. Ҳал қилув қарордан норози тарафлар бир ой муддат ичида Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят ёхуд прокурор протест келтиришга ҳақлидир.