← Назад
Решение #1278148 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 901 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 21 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бўстон
туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья
А.Темировнинг
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Д.Муродованинг
котибалигида, тарафлардан даъвогар ишончли вакили О.Дадажонова ва
жавобгар Д.Турсунованинг иштирокида, даъвогар Ўсманов Жамшид
Жўрабой ўғлининг жавобгар Турсунова Дилнозахон Хасанбой қизига
нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 21703-2302/8677-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни
суд,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ўсманов Жамшид Жўрабой ўғли судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар Турсунова Дилнозахон Хасанбой қизи
билан Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 10.05.2016 йилда 556-сон
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Дастлабки суд мажлисида даъвогар Ўсманов Жамшид Жўрабой ўғли
суд мажлисида даъвосини қувватлаб берган тушунтиришида, жавобгар
Турсунова Дилнозахон Хасанбой қизи билан 10.05.2016 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушлари давомида 08.12.2016
йилда туғилган Жўрабоев Жавоҳир Жамшид ўғли исмли бир нафар
фарзандли бўлганлигини, турмуши бошида яхши кечганлигини,
кейинчалик юзага келган оилавий низолар сабабли жавобгар билан 2022
йил сентябрь ойидан буён бирга яшамаётганини, келгусида жавобгар
билан бир оила бўлиб яшашнинг имкони йўқлигини, сабаби 2022 йил
октябрь ойида шаръий никоҳ асосида бошқа оила қурганлигини,
жавобгар билан ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини,
даъвони қаноатлантириб беришни сўраб, кейинги суд мажлисида ҳозир
бўлмади.
Даъвогар Ўсманов Жамшид Жўрабой ўғлининг ишончли вакили
Дадажонова Озодахон Турдалиевна суд мажлисида даъвони қувватлаб
берган тушунтиришида, даъвогар Ж.Ўсмановнинг тушунтиришига
ўхшаш кўрсатма бериб, тарафлар ўртасида мулкий, бола тарбияси билан
боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат
давомида ҳам уларнинг оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Турсунова Дилнозахон Хасанбой
қизи даъвони талабини қисман тан олиб берган тушунтиришида,
ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 10.05.2016 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганлигини, турмуши давомида бир нафар фарзандли
бўлишганлигини, оилавий низолар сабабли даъвогар билан 2022 йил
сентябрь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, даъвогар бошқа оила
қурганлиги, шу сабабли оиласини қайта тиклашни имкони йўқлигини,
ўрталарида мулкий, бола тарбияси билан боғлиқ низолар мавжуд
эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи
тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд,
суд
мажлисида
иштирок
этган
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб,
уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди.
Аниқланишича, даъвогар Ўсманов Жамшид Жўрабой ўғли жавобгар
Турсунова Дилнозахон Хасанбой қизи билан 10.05.2016 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурган.
Бу ҳақида Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 10.05.2016 йилда
556-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга никоҳ
тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган.
Тарафлар турмушлари давомида 08.12.2016 йилда туғилган
Жавоҳир исмли бир нафар фарзандли бўлишганлиги.
Тарафлар 2022 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамайдилар.
Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб
чиққан оилавий низолар сабаб бўлган.
Даъвогар Ж.Ўсманов 2022 йил октябрь ойида бошқа оила қурган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг
24.03.2023 йилдаги 2-1703-2303/869-сонли ҳал қилув қарори билан
даъвогар Ж.Ўсмановнинг жавобгар Д.Турсуновага нисбатан “Никоҳдан
ажратиш ҳақида”ги даъвоси рад қилинган.
Фуқаролик иши бўйича суднинг 09.11.2023 йилдаги ажрими билан
тарафларга оилани тиклаш чораларини кўриш учун олти ой муҳлат
берилган.
Ўтган вақт давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар
истиқомат қилиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясилари томонидан кўрилган,
бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини
сақлаб қолишни имкони бўлмаган.
Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан
ташқари, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари
йўқлиги сабаб бўлган.
Юқоридаги ҳолатлар ишдаги мавжуд Шаҳрихон туманидаги “Ёнбош
Дўрман” ва “Назармахрам” номли маҳалла фуқаролар йиғинлари
ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари
томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган.
Суд, ўтган вақт давомида тарафларни оиласини тиклашни имкони
бўлмаганлигини, тарафларнинг ўртасида мулкий низолар мавжуд
эмаслигини, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари
йўқлигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб,
даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар
томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли
қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб
қолишнинг
иложи
йўқлиги
аниқланган
ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Ўсманов Жамшид
Жўрабой ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари
миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб
суд,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Ўсманов Жамшид Жўрабой ўғлининг жавобгар Турсунова
Дилнозахон Хасанбой қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги
даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ўсманов Жамшид Жўрабой ўғли ва жавобгар Турсунова
Дилнозахон Хасанбой қизи Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 10.05.2016
йилда 556-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
фуқаролик
ҳолати
далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда
даъвогар Ўсманов Жамшид Жўрабой ўғлидан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида бож ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул
қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган
тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
А.Темиров