Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2302/8333 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди Судья Темиров Азамат Таиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ғофуржонов Саиджон Зохиджон ўғли Ответчик / Подсудимый Ғофуржонова Дурдонахон Фахритдин қизи
Source ID 6683a48cb6bf6f28996e5eb4 Claim ID 4867663 PDF Hash f108dbc0992dad1a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 45 code_article
Текст решения 7 264 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 21 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Темировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Муродованинг котибалигида, тарафлардан даъвогарнинг ишончли вакили А.Рустамовнинг иштирокида, даъвогар Ғофуржонов Саиджон Зохиджон ўғлининг жавобгар Ғофуржонова (Расулжонова) Дурдонахон Фахритдин қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1703-2302/8333-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ғофуржонов Саиджон Зохиджон ўғли судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Ғофуржонова (Расулжонова) Дурдонахон Фахритдин қизи билан Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 04.03.2015 йилда 351-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида даъвогар Ғофуржонов Саиджон Зохиджон ўғли даъво талабини қувватлаб, ўз тушунтиришида жавобгар билан дастлаб 2014 йил декабрь ойида қонуний никоҳсиз, сўнг 04.03.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлишганлигини, жавобгар билан ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабаб 2022 йил ноябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, 2020 йил март ойида бошқа оила қурганлигини, ундан бир нафар фарзанди борлигини, шу сабабли оилани тиклаб бўлмаслигини, даъвони қаноатлантиришни сўраб, кейинги суд мажлисига ҳозир бўлмади. Даъвогар Ғофуржонов Саиджон Зохиджон ўғлининг ишончли вакили адвокат А.Рустамов суд мажлисида даъвони қувватлаб берган тушунтиришида, даъвогар С.Ғофуржоновнинг тушунтиришига ўхшаш кўрсатма бериб, тарафларнинг ўртасида мулкий, болалар тарбияси билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам уларнинг оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Ғофуржонова (Расулжонова) Дурдонахон Фахритдин қизи даъвони тан олмасдан, ўзининг тушунтиришларида, даъвогар билан 04.03.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмуши давомида икки нафар фарзандли бўлишганлигини, оилавий низолар сабабли даъвогар билан 2022 йил ноябрь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, даъвогар бошқа оила қурган бўлсада у билан ажрашиш нияти йўқ эканлигини, фарзандларини отасиз катта қилишни истамаслигини, никоҳдан ажрашишга рози эмаслигини баён қилиб, даъвони рад қилишни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, даъвогар Ғофуржонов Саиджон Зохиджон ўғли жавобгар Ғофуржонова (Расулжонова) Дурдонахон Фахритдин қизи билан 04.03.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақида Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 04.03.2015 йилда 351-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. Тарафлар турмушлари давомида 11.10.2015 йилда туғилган Сайфуллоҳ ва 04.10.2018 йилда Файзуллоҳ исмли икки нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар 2022 йил ноябрь ойидан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Даъвогар С.Ғофуржонов 2020 йил март ойида бошқа оила қурган. Бошқа оиласидан бир нафар фарзанди бўлиб, ҳозирда биргаликда яшаб келмоқда. Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 21.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга оилани тиклаш чораларини кўриш учун олти ой муҳлат берилган. Ўтган вақт давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан ташқари, даъвогарда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсади йўқлиги сабаб бўлган. Юқоридаги ҳолатлар ишдаги мавжуд Шаҳрихон туманидаги “Хўжаобод” номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан тузилган хулоса билан ўз тасдиғини топган. Суд, тарафлар оилани тиклаб, ярашмаганлигини, даъвогарда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсади йўқлигини, даъвогар бошқа оила қурганлигини, бошқа оиласидан бир нафар фарзанди бўлиб, биргаликда яшаб келаётганлигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасида “Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин” деб белгиланган асосларга кўра, жавобгарга ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Ғофуржонов Саиджон Зохиджон ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Ғофуржонов Саиджон Зохиджон ўғлининг жавобгар Ғофуржонова (Расулжонова) Дурдонахон Фахритдин қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Ғофуржонов Саиджон Зохиджон ўғли ва жавобгар Ғофуржонова (Расулжонова) Дурдонахон Фахритдин қизи Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 04.03.2015 йилда 351-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Ғофуржонов Саиджон Зохиджон ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида бож ундирилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Ғофуржонова Дурдонахон Фахритдин қизига ўзининг никоҳгача бўлган “Расулжонова” фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: А.Темиров