← Назад
Решение #1278150 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
5 431 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 24 куни фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро
судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи: судья К.Хомидов
судья ёрдамчиси К.Раймалиеванинг котиблигида, даъвогар Ахмадшеров
Дилшод Набижоновичнинг жавобгар Пурназарова Ойшахон Мирназар қизига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1603-2305/15445-сонли фуқаролик иши
кўрилиб, қуйидагиларни
Пурназарова Ойшахон Мирназар қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Д.Ахмадшеров ишончли вакили Х.Ахмадшерова
даъво аризани қувватлаб, жавобгар О.Пурназарова билан 19.10.2010 йил куни
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушлари
даврида бир нафар фарзандли бўлишганлигини, турмушлари бошидан яхши
бўлмаганлигини, жавобгар уни ва оила аъзоларини хурмат қилмаганлигини,
жавобгар билан оилани сақлаб қолишга бир неча йиллар даъвомида харакат
қилганлигини, лекин имкони бўлмаганлигини, шу сабабли 2013 йилда ўзаро
ажрашиб кетишганлигини, оилавий низолари МФЙ томонидан кўриб
чиқилганлигини, лекин хар иккиси оилани тиклашни истамаганлиги сабабли оилани
тиклашни имкони бўлмаганлигини, ўрталарида мулкий ва бошқа низолар
қолмаганлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оилани тиклашга
ҳаракат қилмаганлигини, чунки 2015 йилда Юсупова Феруза исимли аёл билан
шаърий тартибда турмуш қуриб, икки нафар фарзандли бўлганлигини,шу сабабли
жавобгар билан оилани тиклаш имкони йўқлигини, ўрталарида мулкий низо
йўқлигини баён қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Пурназарова Ойшахон Мирназар қизи
даъвога иқрор бўлиб, ўз тушинтиришида хақиқатдан хам даъвогар
билан 2010 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қуришганлигини,
биргаликдаги
турмушлари
даврида
бир
нафар
фарзандли
бўлишганлигини, турмушлари бошидан яхши бўлмаганлигини,шу
сабабли 2013 йилда ўзаро ажрашиб кетишганлигини, келгусида хам
даъвогар билан оилани тиклашни имкони йўқлигини баён қилиб
суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларни тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги ҳулосага келади.
Аниқланишича, Ахмадшеров Дилшод Набижонович ва Пурназарова Ойшахон
Мирназар қизилар 19.10.2010 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган,
никоҳлари Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида 1292-сонли далолатнома ёзуви билан
қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди бор.
Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2013 йилдан буён бирга
яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан
бошлаб бирга рўзғор юритмайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эрхотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг
тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги
талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган.
Тўрақўрғон туман, Қатағон МФЙ томонидан тақдим қилинган далолатномадан
кўринишича, тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида оилавий масаласи бир неча
марта муҳокама қилинган, бироқ даъвогар бошқа аёл билан шаърий тартибда турмуш
қуриб, икки нафар фарзандли бўлганлиги ва хар икки тараф оилани тиклашни
истамаганлиги сабабли оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги кўрсатилган.
Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бир-бирларига
меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган
ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ
расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади.
Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила
кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб, тарафларнинг ўрталаридаги
никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва
«Давлат божи тўғрисида»ги қонунга асосланиб, даъвогардан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни,
жавобгарни қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб давлат
божи тўлашдан озод қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Ахмадшеров Дилшод Набижоновичнинг жавобгар Пурназарова
Ойшахон Мирназар қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ахмадшеров Дилшод Набижонович билан жавобгар Пурназарова
Ойшахон Мирназар қизи ўртасида 19.10.2010 йилда Тўрақўрғон туман ФҲДЁ
бўлими томонидан 1292-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никохдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Ахмадшеров Дилшод
Набижоновичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар жавобгар Пурназарова Ойшахон Мирназар қизи давлат божи
тўлашдан озод қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида ушбу суд орқали
Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин.
Раислик этувчи:
Нусхаси
(имзо)
К.Хомидов