Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1802-2311/6815 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди Судья Мустафаев Сарвар Муртазаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исматова Гулзеб Рахимқуловна Ответчик / Подсудимый Муртазоев Улуғбек Ризоқулович
Source ID 66851bd8b6bf6f28996e5f73 Claim ID 4796896 PDF Hash aa06333a3af605d9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФПКнинг 220-моддаси ФПКнинг 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 3 527 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил апрель ойининг 02 куни, фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.М.Мустафаев раислигида, судья ёрдамчиси У.Мажидовнинг котиблигида, адвокат М.Мустафаевнинг иштирокида, даъвогар Қудратов Анвар Тошбобоевичнинг жавобгар Ўзбекова Дилшода Музраповнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган №2-1802-2302/6882-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Қудратов Анвар Тошбобоевич судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, уни суд мажлисида қувватлаб, жавобгар билан 19.02.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида 2 нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўрталарида кўп ҳурматсизликлар бўлганлигини, ўрталаридаги келишмовчиликлар оқибатида муносабатлари тобора ёмонлашиб борганлигини, ўрталаридаги эр-хотинлик муносабатлари 2023 йил июнь ойида тугаганлигини, оилани тиклашни иложиси йўқлигини, никоҳдан ажрашиш масаласида қарори қатъийлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраб тушунтириш берди. Жавобгар Ўзбекова Дилшода Музраповна суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлишига қарамасдан суд мажлисига ҳозир бўлмаганлиги сабабли суд ишни унга оид қисмини Ўз.Рес. ФПКнинг 220-моддаси талабларига асосан унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогарнинг тушунтиришини эшитиб, иш бўйича тўпланган барча ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади. Аниқланишича, тарафларнинг, никоҳлари 19.02.2019 йилда Шаҳрисабз туман 1-сон ФҲДЁ бўлимида 438-сон билан қайд қилинган. Тарафларнинг турмушларидан ўрталарида 2 нафар фарзандлари бор. Уларнинг биргаликдаги турмушлари даврида ўрталарида турли сабаблар билан уруш-жанжаллар ва келишмовчиликлар келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра, эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек, эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди деб тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар оилада юзага келадиган кундалик муаммолар туфайли юзага келган, уларни бартараф этиб, оилани сақлаб қолишни имкониятлари мавжуд деган хулосага келади ва юқорида қайд этилган қонун нормаси ва раҳбарий кўрсатма талабларига таяниб, даъвогарнинг никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим топади. Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг оилани сақлаб қолиш имкони мавжудлигини инобатга олади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 6, 249-253 модда талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Қудратов Анвар Тошбобоевичнинг жавобгар Ўзбекова Дилшода Музраповнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик этувчи С.М.Мустафаев