Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7625 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ковалова Дилфуза Умировна Ответчик / Подсудимый Қурбонов Сайдулла Дуланович
Source ID 669793430f5d3825e2d87473 Claim ID 4845990 PDF Hash 5a55516e0d63a29b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 823 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 21 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Ковалова Дилфуза Умировнанинг жавобгар Қурбанов Сайфулла Дулановичга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7625-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Д.Ковалова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар С.Қурбанов билан ўрталарида Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2008 йил 13 ноябрдаги 995-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Д.Ковалова даъво талабини қувватлаб, жавобгар С.Қурбанов билан 2001 йилда шаръий никоҳ асосида турмуш қурганлигини, қонуний никоҳдан 2008 йил 13 ноябрда ўтганлигини, ўзаро турмушлари давридан ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушини бошидан яхши яшаганлигини, кейинчалик ўрталарида келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, бунга сабаб жавобгар унга хиёнат қилганлигини, уриб, ҳақорат қилишлигини, жавобгар билан умуман келишмаслигини, бегона аёллар билан жуда кўп гаплашишлигини, жавобгар билан тинч яшашга ҳаракат қилганлигини, лекин фойдаси бўлмаганлигини, уни жавобини берганлигини, 2020 йилдан буён бирга яшамаслигини, уларни оиласига маҳалла ҳам бир неча маротаба аралашганлигини, лекин оиласини тиклашни имкони бўлмаганлигини, бундан кейин жавобгар билан бирга яшай олмаслигини, жавобгар билан оиласини тиклаб бўлмаслигини, жавобгар бошқа аёл билан яшаб келаётганлигини, оиласи тамомила барбод бўлганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар С.Қурбанов даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар Д.Ковалова билан 2001 йилда шаръий никоҳ асосида турмуш қурганлигини, қонуний никоҳдан 2008 йилда ўтганлигини, ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан характерлари тўғри келмаслигини, бир бирларини тушунмаслигини, даъвогар билан 2020 йилдан буён бирга яшамаётганлигини, оиласига аёл киши керак бўлганлиги сабабли фуқаро Эгамбердиева Гулшода билан шаръий никоҳ асосида турмуш қуриб, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, даъвогар билан ўрталарида мулкий низоси йўқлигини, даъвогар билан бирга яшай олмаслигини, ўрталаридаги оиласи тамомила барбод бўлганлигини, ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, даъвогар билан никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар Д.Ковалова ва жавобгар С.Қурбановлар ўрталаридаги никоҳ Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2008 йил 13 ноябрдаги 995-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2002 йил 11 мартда туғилган Дуланов Ҳаётжон Сайфулло ўғли, 2008 йил 02 декабрда туғилган Дуланов Бунёд Сайфулло ўғли ва 2012 йил 07 августда туғилган Дуланова Эъзоза Сайфулло қизи исмли фарзандлари бор. Оқдарё тумани “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2024 йил 21 майдаги далолатномасида, тарафларни яраштириш чоарлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилганлигини, тарафлар 2020 йилдан буён бирга яшамаётганлигини, тарафларни яраштириш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Д.Ковалова билан жавобгар С.Қурбановлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам топганлиги, тарафлар 2020 йилдан буён бирга яшамаслиги, тарафлар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, жавобгар бошқа оила қуриб, иккинчи турмушидан ҳам бир нафар фарзанди борлигини, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган. Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги, тарафлар 2020 йилдан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги, тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини, жавобгар бошқа оила қурганлигини, келгусида даъвогар Д.Ковалова билан жавобгар С.Қурбановларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги фарзандларининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб кўрсатилган. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, жавобгар С.Қурбановдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат божи ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогар Ковалова Дилфуза Умировнанинг жавобгар Қурбанов Сайфулла Дулановичга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Ковалова Дилфуза Умировна ва жавобгар Қурбанов Сайфулла Дулановичлар ўртасидаги Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2008 йил 13 ноябрдаги 995-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратилсин. Жавобгар Қурбанов Сайфулла Дулановичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик этувчи : Н.К.Хужакулов