Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7750 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сарманов Искандар Рахимжонович Ответчик / Подсудимый Умирова Сожида Шакаровна
Source ID 669793c10f5d3825e2d87477 Claim ID 4869197 PDF Hash 46a7a52b17d4b1af... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 5 777 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 21 май Пайариқ тумани. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Сарманов Искандар Рахимжоновичнинг жавобгар Сарманова Сожида Шакаровнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7750-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қўйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар И.Сарманов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар С.Сарманова билан ўрталаридаги Пайариқ туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 13 августдаги 2-1415-21-00708-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар И.Сарманов даъво талабини қувватлаб, жавобгар С.Сарманова билан 2021 йил 13 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликда турмушидан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан 2022 йил май ойига қадар бирга яшаганлигини, ҳеч бир сабабсиз 4-5 ойлаб ота-онасини уйига кетишлигини, фарзанди туғлгандан сўнг “оила керак эмас менга, мен ўқийман” деб чиқиб кетганлигини, жавобгарга нисбатан 2022 йил декабрь ойида никоҳдан ажратиш тўғрисида судга даъво ариза берганлигини, суд томонидан фарзанди бир ёшга тўлмаганлиги сабабли даъво аризасини иш юритишдан тугатганлигини, жавобгар билан 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаслигини, оиласига аёл киши керак бўлганлиги сабабли 2023 йил ноябрь ойида фуқаро Тошбоева Гулноза исмли аёлга шаръий никоҳ асосида уйланганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар С.Сарманова даъво талабини тан олиб, 2021 йил 14 августда даъвогар И.Сармановга қонуний никоҳдан ўтиб турмушга чиққанлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар унга институтда ўқишига бир йил қолганида “ўқишни ташлайсан” деб уни уйдан чиқариб юборганлигини, аслида даъвогар билан эмас балки, қайнонаси билан келишмай қолганлигини, 2022 йил октябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, шу вақт оралиғида бирор маротаба фарзандидан хабар олмаганлигини, даъвогар томонидан ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини уйига ташлаб кетганлигини, даъвогарнинг уйида қайнота ва қайнонаси билан келишмай қолганлигини, суд томонидан уларга муҳлат берган вақтида даъвогар бошқа аёлга уйланиб олганлигини, бошидан даъвогар билан ярашиб яшамоқчи бўлганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда онаси билан бирга борган вақтида уни уйга киритмаганлигини, шундан сўнг фикри ўзгарганлигини, даъвогар билан яшаб кетишига кўзи етмаслигини, ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, даъвогар билан бирга ярашиб яшашига қайнотаси қўймаслигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишидаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга баҳо бериб, қўйидагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар И.Сарманов ва С.Сармановалар ўрталаридаги никоҳ Пайариқ туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 13 августдаги 2-1415-21-00708-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2022 йил 24 сентябрда туғилган Рахимжонова Муслима Искандаровна исмли фарзанди бор. Суд муҳокамасида тарафларни никоҳдан ажратишга асос бўладиган бирорта жиддий сабаб аниқланмаганлиги, тарафларни бирга яшамаганлигига кўп вақт бўлмаганлиги, аксинча, уларнинг ўртасида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ҳамда ёш оила эканлиги аниқланди. Суд аниқланган ҳолатларга кўра тарафларни оиласини сақлаб қолиш имконияти мавжудлиги боис, даъвогар И.Сармановнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди чунки, даъвогарнинг важлари жиддий аҳамиятга эга эмаслиги, никоҳдан ажратиш учун етарли асослар мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, тарафларнинг келгусида ярашиб кетишлари ва оилани тиклаш имконияти борлигини инобатга олиб, даъвогар судга доимий характерга эга бўлмаган рўзғор келишмовчиликлари таъсирида мурожаат қилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги (ОК 41-моддаси), турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши” белгиланган. Суд тарафлар ўрталаридаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга бўлмаганлиги, тарафларнинг ўртасида вояга етмаган фарзанди борлигини ҳамда тарафларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб 660.000 сўм давлат божини ва 33.000 сўм почта харажатини тўланганлигини қайд этишни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Сарманов Искандар Рахимжоновичнинг жавобгар Сарманова Сожида Шакаровнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Н.К.Хужакулов