← Назад
Решение #1278154 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 765 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 21 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ
туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида,
даъвогар Мингбоев Хайрилло Амриллоевичнинг жавобгар Буриева Комола
Кушбаевнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7276-сонли
фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Х.Мингбоев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар К.Буриева билан ўрталарида Ургут туман 1-сон ФҲДЁ бўлими
томонидан 2007 йил 07 апрелдаги 1133-сон далолатнома ёзуви билан қайд
этилган, никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Х.Мингбоев даъво талабини қувватлаб,
жавобгар К.Буриева билан 2006 йилда шаръий никоҳ асосида турмуш
қурганлигини, қонуний никоҳдан 2007 йилда 07 апрелда ўтганлигини, ўзаро
турмушлари давридан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини,
жавобгар билан турмушларини бошларида бироз вақт яхши яшаганлигини,
кейинчалик уйидагилари билан келишмай қолиб, 2019 йилда ота-онасини
уйига кетганлигини, 2021 йилда келиб ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини
олиб кетганлигини, оиласини сақлаш учун бир неча маротаба жавобгарга тинч
яшашни таклиф қилганлигини, лекин қилган харакатлари ижобий тамонга
ўзгармаганлигини, жавобгар билан 2019 йилдан буён бирга яшамаслигини,
Россия давлатида ишлаб юрган вақтида ҳам жавобгар билан бирга
яшамаганлигини, оиласига аёл киши керак бўлганлиги сабабли 2023 йил
октябрь ойида Мунира исмли аёлга шаръий никоҳ асосида уйланганлигини,
ҳозирги кунда иккинчи турмуш ўртоғи ҳомиладор эканлигини, фарзандларига
моддий томондан қарашиб келаётганлигини, жаволбгар билан ўрталарида
мулкий низоси йўқлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда
ҳам ярашмаганлигини, уларни оиласи тамомила барбод бўлганлигини,
оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини билдириб, суддан даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар К.Буриеванинг ишончли вакили
Д.Бургутованинг дастлабки тушунтиришида, даъвогарнинг даъво талабини
тан олмаслигини, жавобгар қизи эканлигини, 2006 йилда даъвогар
Х.Мингбоевга турмушга чиққанлигини, тарафлар ўрталарида икки нафар
фарзандлари борлигини, дастлаб яхши яшаб кейинчалик ўрталарида ўзаро
келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, қизи 2021 йил август ойида
даъвогарнинг ортидан Россияга кетганлигини, шундан буён Россия давлатида
эканлигини, ярашиш учун муҳлат беришни, қизи К.Буриева турмуш ўртоғи
билан яшамоқчи эканлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини
қонуний ҳал қилишни сўраган.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга
тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар Х.Мингбоев
ва жавобгар К.Буриевалар ўрталаридаги никоҳ Ургут туман 1-сон ФҲДЁ
бўлими томонидан 2007 йил 07 апрелдаги 1133-сон далолатнома ёзуви билан
қайд этилган.
Тарафларнинг ўртасида 2007 йил 17 апрелда туғилган Амриллоева
Сангина Хайрилло қизи ва 2010 йил 06 ноябрда туғилган Амриллаева Сабрина
Хайрилло қизи исмли фарзандлари бор.
Ургут тумани “Узунсой” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2024 йил
14 майдаги далолатномасида, тарафлар 2007 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини,
оилани сақлаб қолиш учун маҳалла ходимлари томонидан бир неча маротаба
аралашганлигини, лекин оилани сақлаб қолишни имкони бўлмаганлигини
маълум қилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Х.Мингбоев билан жавобгар
К.Буриевалар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам
топганлиги, тарафлар 2021 йилдан буён бирга яшамаслиги, тарафлар ярашиб
яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда
ҳам ярашмаганлиги, даъвогар бошқа оила қуриб кетганлиги, келгусида
тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг
16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган.
Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар
ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги,
тарафлар 2021 йилдан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан
берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги,
тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини, даъвогар бошқа
оила қуриб кетганлиги, келгусида даъвогар Х.Мингбоев билан жавобгар
К.Буриеваларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб
ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди.
Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги
фарзандларининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида
ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш
ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири
тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим.
Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим
деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб
кўрсатилган.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар
Х.Мингбоевдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
бараварида давлат божи ундиришни лозим топди.
Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249, 253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогар Мингбоев Хайрилло Амриллоевичнинг жавобгар Буриева
Комола Кушбаевнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Мингбоев Хайрилло Амриллоевич ва жавобгар Буриева
Комола Кушбаевналар ўртасидаги Ургут туман 1-сон ФҲДЁ бўлими
томонидан 2007 йил 07 апрелдаги 1133-сон далолатнома ёзуви билан қайд
этилган, никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Мингбоев Хайрилло Амриллоевичдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
Раислик этувчи :
Н.К.Хужакулов