← Назад
Решение #1278155 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Текст решения
6 932 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 21 куни фуқаролик ишлари
бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро суди ўз
биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик этувчи судья А.М.Ҳамидов,
судья ёрдамчиси Б.А.Холмаматовнинг котиблигида,
тарафлар
иштирокида,
даъвогар
Баходиров
Бахром
Баходировичнинг
жавобгар
Баходирова
Дилфуза
Аширалиевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги №21002-2310/31208-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъвогар Баходиров Бахром Баходирович жавобгар
Баходирова Дилфуза Аширалиевнага нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этиб,
даъво аризасида жавобгар билан 04.10.2002 йилда қонуний
никоҳдан
ўтиб
турмуш
қурганлигини,
биргаликдаги
турмушларидан икки нафар фарзандлари борлиги, жавобгар
билан
бошида
яхши
яшаганлиги,
охирги
йилларда
ўрталаридаги муносабат бузилганлиги, жавобгар билан эрхотинлик
муносабатлари
бузилишига
ўзаро
келишмовчиликлар ва бунинг оқибатида келиб чиққан урушжанжаллар сабаб бўлганлиги, биргаликдаги рузғор юритиши
2022 йилда тугатилганлиги ҳақида баён қилиб, суддан
даъвони қаноатлантиришни ва никоҳдан ажратишни сўради .
Дастлабки суд мажлисида даъвогар Баходиров Бахром
Баходирович даъво аризани қувватлаб, суддан даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Кейинги суд мажлисида даъвогар Баходиров Бахром
Баходирович даъво талабини қувватлади, суд томонидан
ярашиш учун тайинланган муҳлат натижа бермаганлиги,
тарафларнинг
эр-ҳотинлик
муносабатлари
қайта
тикланмаганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Дастлабки
суд
мажлисида
жавобгар
Баходирова
Дилфуза Аширалиевна даъво аризани тан олиб, никоҳни
бекор қилишга розилиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Кейинги суд мажлисида жавобгар Баходирова Дилфуза
Аширалиевна даъво аризани тан олиб, суд томонидан
ярашиш учун тайинланган муҳлат натижа бермаганлиги, эр-
қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
материаллари билан танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага
келади.
Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар
Баходиров Бахром Баходирович ва жавобгар Баходирова
Дилфуза Аширалиевна 2002 йил 4 октябрь куни Тошкент
шаҳар Миробод туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан
ўтганлар.
Бу ҳақда ФҲДЁ бўлими мудири томонидан никоҳ тузиш
далолатномаларини қайд қилиш дафтарида 415 - сонли ёзув
қайд қилинган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар
фарзанди бор.
Тарафлар келишмовчиликлар сабабли 2022 йилдан бери
бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар.
Эр-ҳотинни яраштириш мақсадида Тошкент шаҳар
Миробод ва Сергели туман маҳалла ва оилани қуллабқувватлаш бўлими томонидан ҳам бир неча маротаба чоралар
кўрилган.
Лекин амалга оширилган ишлар натижа бермаган.
Шундан сўнг, Баходиров Бахром Баходирович судга
никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат этган.
Ўтган давр мобайнида тарафлар оилани тиклаш
чораларини кўрмаган.
Оила жамиятнинг асосий бўғинидир.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
41моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011
йил
20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид
ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги
6-сонли
Қарорининг
16-бандига асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига
мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд
оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу
мақсадда,
суд
мажлисида
оилани
сақлаб
қолиш
мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги,
никоҳнинг
давомийлиги,
оиладаги
муносабатларнинг
хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала
тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз
кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд юқорида қайд этилган Пленум қарорининг раҳбарий
кўрсатмаларига асосланган ҳолда тарафларга ярашиб олиш
учун муҳлат тайинлаган эди.
Лекин
тайинланган
муҳлат
якунлангандан
сўнг
тарафлар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир
натижа
бермаганлигини,
улар
ярашишга
ҳаракат
қилмаганликларини баён қилиб кўрсатма берди.
Тошкент шаҳар Сергели туман “Эшонбулоқ” МФЙнинг
оилавий
қадриятларни
мустаҳкамлаш
комиссиясининг
15.03.2024 йилдаги далолатномасида Баходиров Бахром
Баходирович Сергели туманида доимий рўйхатда туриши,
2023 йилнинг ноябрь ойида кўчиб келганлиги ва Баходирова
Дилфуза Аширалиевна билан оила бўлиб яшамаганлиги
кўрсатилган.
Амалга оширилган чоралар натижа бермаганлиги боис
оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаган.
Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб,
оилани тиклаш учун муҳлат тайинланган бўлишига қарамай,
томонлар оилавий муҳитни соғломлаштириш ва оилани
сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу борада
маҳалла ва туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссияси
оилавий
қадриятларни
мустаҳкамлаш
комиссияси томонидан олиб борилган амалий ишлар ҳам
натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги
никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун
имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади.
Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади.
Суд қайд қилинган қонун талабидан келиб чиқиб,
даъвогар Баходиров Бахром Баходировичнинг никоҳдан
ажратиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи
тўғрисида»ги қонунига ҳамда Оила кодексининг 45моддасига асосланиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тўлашни даъвогарнинг зиммасига юклашни,
ундан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида
республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
(уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила
кодексининг 41, 45, 46-моддалари, Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарори, ФПКнинг 72, 73, 80,
249-253 моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар Баходиров Бахром Баходировичнинг жавобгар
Баходирова Дилфуза Аширалиевнага нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин.
Баходиров Бахром Баходирович ва Баходирова Дилфуза
Аширалиевна ўртасида Тошкент шаҳар Миробод туман ФҲДЁ
бўлимида 2002 йил 4 октябрь куни тузилган ва 415 - сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Даъвогар Баходиров Бахром Баходировичдан давлат
фойдасига никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида
республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Тошкент шаҳар суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят берилиши ҳхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
А.М.Ҳамидов