Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7743 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Отавуллаев Отабек Рўзимурод ўғли Ответчик / Подсудимый Холназарова Нилуфар Нумон қизи
Source ID 6697966f0f5d3825e2d87485 Claim ID 4872778 PDF Hash 708d8fd33c75edbb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 5 747 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 21 май Пайариқ тумани. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Отавуллаев Отабек Рўзимурод ўғлининг жавобгар Холназарова Нилуфар Нумон қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7743-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қўйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар О.Отавуллаев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Н.Холназарова билан ўрталаридаги Жиззах вилояти Фориш туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2019 йил 12 июлдаги 218-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар О.Отавуллаев даъво талабини қувватлаб, жавобгар Н.Холназарова билан 2019 йил 12 июлда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликда турмушидан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, турмушини бошида жавобгар билан бироз вақт яхши яшаганлигини, кейинчалик ўрталарида ўзаро келишмовчиликлар келиб чиққанлигини, сабаби жавобгар ота-онаси билан келиша олмаслигини, ўрталаридаги жанжаллар сабабли 2023 йил июнь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, бир нафар фарандини тақдирини уйлаб жавобгар билан ярашиш учун маҳалла билан борганлигини, лекин натижа бўлмаганилгини, бир нафар фарандини таъминоти учун алимент пулларини тўлаб келаётганлигини, жавобгар ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини олиб кетганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, уларни оиласини сақлаб бўлмаслигини, оиласи барбод бўлганлигини, оиласини тиклашни имкони йўқлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Н.Холназарова даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, ҳақиқатан ҳам 2019 йил 12 июлда даъвогар О.Отавуллаевга қонуний никоҳдан ўтиб турмушга чиққанлигини, бирга яшаган даврида ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, даъвогар унга эътибор бермаслигини, даъвогар билан алоҳида ўтириб гаплаша олмаслигини, даъвогар оиласига маъсулиятсиз эканлигини, даъвогарнинг ўзининг шахсий фикри йўқлигини, бир нафар фарзандини таъминоти учун алимент пулларни олаётганлигини, даъвогар ундан олган пулларни қайтариб беришлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, даъвогар алимент пулларни вақтида тўлаб, олган пулларини қайтариб берсагина ажрашишга рози бўлишлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини рад этишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишидаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга баҳо бериб, қўйидагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар О.Отавуллаев ва Н.Холназаровалар ўрталаридаги никоҳ Жиззах вилояти Фориш туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2019 йил 12 июлдаги 218-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2021 йил 25 октябрда туғилган Рўзимуродов Муҳаммад Отабек ўғли. Жиззах вилояти Фориш туман Оиа ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 13 майдаги хулосасида, тарафлар 2019 йил 12 июлда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, даъвогарга оила муқаддаслигини, маҳалла фаоллари билан тушунтириш ишлари олиб борлганлигини, бу оилани ажрашишига асосли сабаб йўқлигини маълум қилган. Суд муҳокамасида тарафларни никоҳдан ажратишга асос бўладиган бирорта жиддий сабаб аниқланмаганлиги, тарафларни бирга яшамаганлигига кўп вақт бўлмаганлиги, аксинча, ўрталарида бир нафар фарзанди борлиги ҳамда улар ёш оила эканлиги аниқланди. Суд аниқланган ҳолатларга кўра тарафларни оиласини сақлаб қолиш имконияти мавжудлиги боис, даъвогар О.Отавуллаевнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди чунки, даъвогарнинг важлари жиддий аҳамиятга эга эмаслиги, никоҳдан ажратиш учун етарли асослар мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, тарафларнинг келгусида ярашиб кетишлари ва оилани тиклаш имконияти борлигини инобатга олиб, даъвогар судга доимий характерга эга бўлмаган рўзғор келишмовчиликлари таъсирида мурожаат қилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 218 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги (ОК 41-моддаси), турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши” белгиланган. Суд тарафлар ўрталаридаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга бўлмаганлиги, тарафларнинг ўртасида вояга етмаган фарзанди борлигини ҳамда тарафларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб 660.000 сўм давлат божини ва 33.000 сўм почта харажатини тўланганлигини қайд этишни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Отавуллаев Отабек Рўзимурод ўғлининг жавобгар Холназарова Нилуфар Нумон қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Н.К.Хужакулов