← Назад
Решение #1278157 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Текст решения
6 626 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 21 куни фуқаролик ишлари бўйича
Чироқчи туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз
биносида бўлиб,
Раислик этувчи шу суднинг раиси Я.Х.Омонов,
Судья ёрдамчиси Ғ.Хуррамовнинг котиблигида, даъвогар
Ҳалимова
Меҳринисо
Ҳусниддин
қизининг
жавобгар
Нортожиев Шохзод Акмалжон ўғлига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-18072301/3727-сонли фуқаролик иши кўриб чиқилиб, қуйидагилар
Даъвогар Ҳалимова Меҳринисо Ҳусниддин қизи судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида ва
судда берган тушунтиришида даъво аризасини қувватлаб,
жавобгар Нортожиев Шохзод Акмалжон ўғли билан 2015
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
турмушларидан ўрталарида икки нафар фарзанди борлигини,
жавобгар билан бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик
жавобгар бирор жойда ишламасдан, ичкилик ичиб рўзғорга
зарар етказганлигини, тинимсиз жанжаллар рухиятига таъсир
қилиб уйдан кетиб қолганлигини, жавобгар билан эр-хотинлик
муносабатлари тугатилганлигини ва 2018 йил ноябрь ойидан
буён бирга яшамаслигини, жавобгар ҳозиргача 3 марта
уйланганлигини, суд томонидан берилган муддат давомида
ҳам жавобгар билан ярашмаганлигини, келгусида уларнинг
ўрталаридаги оилани тиклашнинг имкони қолмаганлигини
билдириб, суддан жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан
ажратишни сўради.
Жавобгар Нортожиев Шохзод Акмалжон ўғли дастлабки
суд
мажлисида
тушунтириш
бериб,
тушунтиришида
даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, даъвогар Ҳалимова
Меҳринисо Ҳусниддин қизи билан 2015 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушлари давомида
ўрталарида икки нафар фарзанди борлигини, даъвогар билан
ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2018 йил ноябрь ойидан
буён бирга яшамаслигини, даъвогар билан бирга яшашни
хохламаслигини, келгусида даъвогар билан ўрталаридаги
оилани сақлаб қолишнинг имкони қолмаганлигини, даъвогар
билан никоҳдан ажрашишга розилиги ҳақида тушунтириш
бериб, даъво аризани қаноатлантириб беришини сўраган.
эшитиб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб,
мавжуд
далилларга
тегишлича
баҳо
бериб,
қуйидагиларга
кўра
даъвогарнинг
даъво
аризасини
қаноатлантиришни лозим топди.
Фуқаролик ишида мавжуд ҳужжатларга кўра, даъвогар
Ҳалимова Меҳринисо Ҳусниддин қизи ва жавобгар Нортожиев
Шохзод Акмалжон ўғлининг қонуний никоҳи Чироқчи туман
ФҲДЁ бўлими томонидан 2015 йил 15 январь куни 166-сонли
билан қайд қилинган бўлиб, тарафларнинг ўрталарида икки
нафар фарзанди бор.
Судда
аниқланган
иш ҳолатларидан
кўринишича,
тарафларнинг биргаликдаги турмушлари қонуний никоҳлари
бекор қилинмаган бўлса-да, бир йилдан буён бир-бирларидан
алоҳида яшаб, ўрталаридаги эр-хотинлик муносабатлари шу
даврдан бошлаб тугатилган.
Суднинг 2023 йил 2 ноябрь ҳамда 2024 йил 12 март
кунларидаги ажрими билан тарафларга ярашиш ва оилани
тиклаш чораларини кўриш учун муддат берилган бўлса-да,
тарафларнинг судда берган баёнотларига кўра кўрилган
чораларга қарамасдан тарафларни ярашувга ва оилани
тиклашга эришмаганликлари кўринади.
Аниқланишича, суд томонидан оилани тиклаш учун
берилган муддат давомида ҳар иккала тараф ҳам ярашиш
чораларини кўрмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
76моддасида никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий
қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва
тенг ҳуқуқлигига асосланиши мустаҳкамлаб қўйилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
Кодексининг
41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ
деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Суд
тарафларнинг
биргаликда
бир
оила
бўлиб
яшамасликларини, суд томонидан оилани тиклаш учун
берилган муддат ичида ҳам тарафларнинг ярашувга ва оилани
тиклашга эришмаганликларини, судда ҳар иккала томон ҳам
никоҳдан ажратишни талаб қилаётганлигини, тарафлар
ўртасида эр-хотинлик муносабатлари барҳам топганлигини,
ўзаро ҳурмат-иззат, меҳр-оқибат туйғулари йўқолганлигини,
оила буткул барбод бўлганлигини инобатга олиб, оилани
сақлаб қолиш имкониятлари қолмаган деб ҳисоблаб, даъвони
қаноатлантиришни ҳамда даъвогар Ҳалимова Меҳринисо
Ҳусниддин қизи ва жавобгар Нортожиев Шохзод Акмалжон
ажратишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
Кодексининг
45моддасига кўра суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув
қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки
улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши
лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан
ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган
бож миқдорини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011
йил 20 июль кунидаги “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 29-бандига кўра никоҳдан
ажратишда суд давлат божи миқдорини белгилашда суд
улардан ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида
айби даражасини ва бошқа муайян ҳолатларни, жумладан
вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири билан яшаш
учун қолаётганлигини ҳисобга олади.
Суд юқоридаги раҳбарий кўрсатма талабидан келиб
чиқиб, тарафлардан никоҳдан ажратиш вақтида ундирилиши
лозим бўлган давлат божи миқдорини муҳокама қилиб,
тарафларни никоҳдан ажратишда жавобгардан базавий
ҳисоблашнинг уч баравари миқдорида ундиришликни лозим
топади.
Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар
ўрталаридаги мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро
келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда
мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг
249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Ҳалимова Меҳринисо Ҳусниддин қизининг
жавобгар Нортожиев Шохзод Акмалжон ўғлига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ҳалимова Меҳринисо Ҳусниддин қизи ва
жавобгар Нортожиев Шохзод Акмалжон ўғли Чироқчи туман
ФҲДЁ бўлими томонидан 2015 йил 15 январь кунида 166-сонли
билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсинлар.
Тарафларга
ўрталаридаги
мол-мулкларини
бўлиш
масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга
умумий
тартибда
мурожаат
қилиш
ҳуқуқи
борлиги
тушунтирилсин.
Никоҳдан ажратилганликни рўйхатга олиш вақтида
жавобгар Нортожиев Шохзод Акмалжон ўғлидан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судига қарор эълон қилинган кундан
эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест
беришлари мумкин.