← Назад
Решение #1278158 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 371 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи шу суднинг раиси Я.Х.Омонов,
Судья ёрдамчиси Ғ.Хуррамовнинг котиблигида, даъвогар Яхшибоев
Сардорбек Урал ўғлининг жавобгар Баротова Мафтуна Баходир қизига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
2-1807-2302/4084-сонли фуқаролик иши кўриб чиқилиб, қуйидагилар
Даъвогар Яхшибоев Сардорбек Урал ўғли судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъво аризасида ва судда берган тушунтиришида даъво
аризасини қувватлаб, жавобгар Баротова Мафтуна Баходир қизи билан
20.01.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушлари
давомида
ўрталарида
фарзандлари
йўқлигини,
жавобгар
билан
турмушларининг бошида яхши яшаганлигини, фарзандсизлик сабабли
жавобгар билан характерлари ва дунёқарашлари тўғри келмаганлигини,
ҳозирда жавобгар бошқа оила қурганлигини, суд томонидан берилган муддат
давомида ҳам жавобгар билан ярашмаганлигини, келгусида ўрталаридаги
оилани тиклашнинг имкони қолмаганлигини билдириб, суддан жавобгар
билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўради.
Жавобгар Баротова Мафтуна Баходир қизи суд мажлисида даъвогарнинг
даъво талабини тан олиб, даъвогар Яхшибоев Сардорбек Урал ўғли билан
2020 йилда қонуний никоҳдан ўтганлигини, турмушлари давомида ўрталарида
фарзандлари йўқлигини, фарзандсизлик сабаб ажрашганликларини, келгусида
даъвогар билан бирга ярашиб яшаш нияти йўқлигини, бошқа одамга турмушга
чиққанлигини, никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдириб, даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгарнинг тушунтиришларини эшитиб, фуқаролик
ишида тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топди.
Фуқаролик ишида мавжуд ҳужжатларга кўра, даъвогар Яхшибоев
Сардорбек Урал ўғли ва жавобгар Баротова Мафтуна Баходир қизининг
қонуний никоҳи Чироқчи туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2020 йил 20
январь куни 2-1801-20-00125-сон билан қайд қилинган бўлиб, тарафларнинг
ўрталарида фарзандлари йўқ.
Судда аниқланган иш ҳолатларидан кўринишича, тарафларнинг
биргаликдаги турмушлари қонуний никоҳлари бекор қилинмаган бўлса-да,
2 йилдан буён бир-бирларидан алоҳида яшаб, ўрталаридаги эр-хотинлик
муносабатлари шу даврдан бошлаб тугатилган.
ярашиш ва оилани тиклаш чораларини кўриш учун муддат берилган бўлса-да,
тарафларнинг судда берган баёнотларига кўра кўрилган чораларга қарамасдан
тарафларни ярашувга ва оилани тиклашга эришмаганликлари кўринади.
Аниқланишича, суд томонидан оилани тиклаш учун берилган муддат
давомида ҳар иккала тараф ҳам ярашиш чораларини кўрмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида никоҳ
Ўзбекистон
халқининг
анъанавий
оилавий
қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлигига асосланиши
мустаҳкамлаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Суд тарафларнинг биргаликда бир оила бўлиб яшамасликларини, суд
томонидан оилани тиклаш учун берилган муддат ичида ҳам тарафларнинг
ярашувга ва оилани тиклашга эришмаганликларини, судда ҳар иккала томон
ҳам никоҳдан ажратишни талаб қилаётганлигини, тарафлар ўртасида эрхотинлик муносабатлари барҳам топганлигини, ўзаро ҳурмат-иззат, меҳроқибат туйғулари йўқолганлигини, оила буткул барбод бўлганлигини инобатга
олиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари қолмаган деб ҳисоблаб, даъвони
қаноатлантиришни ҳамда даъвогар Яхшибоев Сардорбек Урал ўғли ва
жавобгар Баротова Мафтуна Баходир қизини Чироқчи туман 1-сон ФҲДЁ
бўлими томонидан 2020 йил 20 январь кунида 2-1801-20-00125-сон билан қайд
қилинган никоҳдан ажратишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига кўра суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири
тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эрхотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири
тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль
кунидаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 29-бандига
кўра никоҳдан ажратишда суд давлат божи миқдорини белгилашда суд
улардан ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби
даражасини ва бошқа муайян ҳолатларни, жумладан вояга етмаган болалар эрхотиндан қайси бири билан яшаш учун қолаётганлигини ҳисобга олади.
Суд юқоридаги раҳбарий кўрсатма талабидан келиб чиқиб, тарафлардан
никоҳдан ажратиш вақтида ундирилиши лозим бўлган давлат божи
миқдорини муҳокама қилиб, тарафларни никоҳдан ажратишда даъвогардан
базавий ҳисоблашнинг уч баравари миқдорида ундиришликни лозим топади.
Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар ўрталаридаги молмулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга
умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Яхшибоев Сардорбек Урал ўғлининг жавобгар Баротова
Мафтуна Баходир қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Яхшибоев Сардорбек Урал ўғли ва жавобгар Баротова
Мафтуна Баходир қизи Чироқчи туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан
2020 йил 20 январь кунида 2-1801-20-00125-сон билан қайд қилинган
никоҳдан ажратилсинлар.
Тарафларга ўрталаридаги мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро
келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш
ҳуқуқи борлиги тушунтирилсин.
Никоҳдан ажратилганликни рўйхатга олиш вақтида даъвогар Яхшибоев
Сардорбек Урал ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
(уч) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар шу суд орқали Қашқадарё вилоят
судига қарор эълон қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест
беришлари мумкин.
Раислик этувчи
Я.Омонов