Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1401-2307/17133 Дата решения 21.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди Судья Раббимова Бахтигул Рахимкуловна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шарипова Фотима Илхомовна Ответчик / Подсудимый Умаров Тохир Ибодуллоевич
Source ID 672f1309ee3ec578cdc6809e Claim ID 4911376 PDF Hash 39b58924a7e61eb9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 071 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил майнинг 21 куни фуқаролик ишлари буйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, суд таркиби Раислик этувчи судья Б.Р.Раббимова К.Тожибаевнинг котиблигида, адвокат М.Хакимованинг иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар РРРга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси буйича 2311/17133/23-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХнинг жавобгар РРРга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда у жавобгар билан 2021 йил 06 июль куни никоҳларини қонуний расмийлаштиришганлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқлигини, у жавобгар билан уч ой бирга яшаганлигини, жавобгар унга уйланишдан олдин Исроил давлатига ишлаб келганлигини, у жавобгар билан телефон орқали кўришиб турмушга чиқишга рози бўлганлигини, турмуш қурганларидан сўнг жавобгар билан муносабатлари умуман тўғри келмаганлигини, жавобгар яна Исроил давлатига кетиб қолганлигини, у 2022 йил апрел ойида ота онасининг уйига кетиб қолганлигини шундан буён жавобгар билан бирга яшамасдан умумий рўзғор юритмасдан келаётганлигини билдириб никоҳдан ажратишни сўради. Дастлабки суд мажлисида интернет тармоқлари орқали тушунтириш берган жавобгар РРР даъвони тан олишини, даъвогар билан бирга яшашни хохламаслигини, оилани сақлаб қолиш нияти йўқлигини, даъвогар билан ажралишга розилигини билдириб никоҳдан ажратишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд бўлган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топади. Аниқланишича, тарафлар никоҳларини 2021 йил 06 июлда Самарқанд шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан №2-1424-21-002338-сон далолатнома ёзуви билан никоҳлари қайд қилинган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан фарзанди йўқ. Суд, тарафларга ўзаро ярашиш учун 6 ой муҳлат берди. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил 21 май 9-17/506-сонли берилган хулосада, тарафлар биргаликда 2022 йилдан буён яшамаётганлиги маълум қилинган. Суд, даъвогарнинг оиласи амалда бўлмаганлигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини инобатга олиб, тарафларни ярашиб кетишига ишонч колмаган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса уларни никохдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никохдан ажратиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўгрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” эканлигини инобатга олиб тарафларни оиласини барбод бўлган деб ҳисоблайди. Суд, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъвосини муҳокама қилиб, тарафлар хозирги кунда эр–хотин сифатида биргаликда 2022 йилдан буён яшамаётганлигини, берилган 6 ой мухлатда тарафлар ярашмаганлигини инобатга олиб, тарафларни никоҳдан ажратишни, жавобгардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат фойдасига давлат божи ундиришни лозим деб топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253–моддаларига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХнинг жавобгар РРРга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. 1992 йил 24 май куни туғилган РРР Ибадуллоевич ҳамда 2000 йил 08 апрел куни туғилган ХХХ Илхомовналар Самарқанд шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 06 июль кунида 2-1424-21-00238-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ушбу суд орқали бир ой муддат давомида Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи: Б.Раббимова