Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7745 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (иш юритишни тугатиш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бахронова Гулмира Хукуьбой қизи Ответчик / Подсудимый Хайбаров Сохибжон Шодиёр ўғли
Source ID 669795540f5d3825e2d8747e Claim ID 4870186 PDF Hash 44da616466155070... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 124-моддаси збекистон Республикаси ФПК 124 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 126-моддаси збекистон Республикаси ФПК 126 law
Текст решения 2 358 символов
АЖРИМ (даъводан воз кечишни қабул қилиб, иш юритишни тугатиш ҳақида) 2024 йил май ойининг 21 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Бахронова Гулмира Хукумбой қизининг жавобгар Хайбаров Сохибжон Шодиёр ўғлига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2402/7745сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Г.Бахронова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар С.Хайбаров билан ўрталаридаги Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2019 йил 09 июлдаги 493-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Даъвогар Г.Бахронова судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳозирги кунда жавобгар билан ярашиб яшамоқчи бўлаётганлигини сабабли даъво талабидан ихтиёрий равишда воз кечишлигини, суддан даъводан воз кечишни қабул қилиб, фуқаролик ишини иш юритишдан тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 124-моддасининг 3-бандида “агар даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади”-деб кўрсатилган. Суд, қонуннинг мазкур талабидан келиб чиқиб, даъвогар судга даъводан воз кечиш тўғрисида ариза берганлиги, унинг даъводан воз кечиши бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига дахл қилмаслигини инобатга олиб, фуқаролик ишини иш юритишдан тугатишни лозим топди. Суд, даъвогарга даъводан воз кечишнинг ҳуқуқий оқибатларини яъни, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 126-моддасига кўра, иш юритиш тугатилганлиги муносабати билан айнан ушбу низо юзасидан судга иккинчи марта мурожаат қилишга йўл қўйилмаслигини тушунтиришни лозим топди. Суд давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, даъвогар судга 660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатини тўлаганлигини қайд этишни лозим топди. Баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 271, 272-моддасига қўлланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар Бахронова Гулмира Хукумбой қизининг жавобгар Хайбаров Сохибжон Шодиёр ўғлига нисбатан “никоҳдан ажратиш тўғрисида”ги фуқаролик иши бўйича даъвогар Бахронова Гулмира Хукумбой қизининг даъводан воз кечиши қабул қилинсин ва фуқаролик иши иш юритишдан тугатилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим топширилган кундан бошлаб 20 кун ичида хусусий тартибда шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Н.К.Хужакулов