Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1905-2303/7746 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди Судья Муминов Нурали Исроилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нормуротова Анзират Ашуровна Ответчик / Подсудимый Мусурмонова Санобар Ашуровна
Source ID 667d1c5fb6bf6f28996e5d05 Claim ID 4656627 PDF Hash c0a3d84714cc4cc1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 1135-моддаси аролик кодекси 1135 code_article
аролик кодекси 1150-моддаси аролик кодекси 1150 code_article
аролик процессуал кодексининг 72-моддаси аролик процессуал кодекси 72 code_article
аролик процессуал кодекси 138-моддаси аролик процессуал кодекси 138 code_article
Текст решения 16 158 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 20-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи, судья Н.И.Муминов, судья ёрдамчиси А.Узоқовнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Н.А.А.нинг жавобгар М.С.А.га нисбатан «меросхўр деб топиш, васият бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувохнома ҳамда қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувохномаларга биноан мерос уй-жойдан улушини натура шаклида бўлиб бериш ҳақида»ги №2-1905-2303/7746-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Н.А.А. даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда Денов тумани “Лағмонота” МФЙ “Шодлик” кўчаси 3-уй Денов туман ҳокимининг 22.09.2016 йилдаги №1264-сонли қарорига асосан марҳум отаси Н.А.Бга тегишли бўлиб, ушбу қарор Денов туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида 2016 йил 10 октябрда 886:4465:31509 кадастр рақами билан рўйхатга олинганлигини, марҳум отаси Н.А.Б 20.02.2016 йилда вафот этганлигини, улар оилада етти нафар, 1965 йилда туғилган Н.Б.А, 1967 йилда туғилган Н.И.А, 1970 йилда туғилган Н.И.А, 1972 йилда туғилган Н.С.А, 1974 йилда туғилган Н.И.А, жавобгар 1976 йилда туғилган Н.С.А ва у 1984 йилда туғилган Н.А.А. эканлигини, марҳум отаси Н.А.Б вафотидан кейин онаси Н.Д.Ага Денов туман 1-сон давлат нотариал идораси томонидан 06.12.2018 йилда марҳум отаси билан биргаликдаги никоҳлари давомида орттирилган мол-мулкнинг 1/2 қисмига мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилганлигини, онаси Н.Д.А Денов туман 1-сон давлат нотариал идораси томонидан 26.10.2018 йилда расмийлаштирилган васиятномага асосан ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Денов тумани “Лағмонота” маҳалласида жойлашган уй-жойни у ва жавобгар М.С.А.га васият қилганлигини, марҳум онаси Н.Д.А 18.10.2021 йилда вафот этганлигини, Денов туман 1-сон давлат нотариал идораси томонидан 07.11.2022 йилда мерос уй-жойнинг 1/2 қисмига нисбатан васитнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олганлигини, бундан ташқари Н.Б.А, Н.И.А, Н.И.А, Н.И.А, Н.С.Алар мерос уй-жойдан ўзларига тегишли меросдан улушларини нотариал идора орқали унинг фойдасига воз кечишганлигини, шунга кўра мерос уйжойнинг васиятнома бўйича 1/2 қисмининг 1/2 қисми ҳамда қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан мерос уйнинг 1/2 қисмининг 6/8 қисми унга тегишли эканлигини, у онасининг вафотидан олдин шу уйда яшаб онасининг саломатлиги яхши бўлмаганлиги сабабли парваришлаб келганлигини, шу давр мобайнида уйнинг томорқасига катта иссиқхоналар ва бир қанча қўшимча 1 қурилишлар ҳам қилганлигини, онасининг вафотидан кейин жавобгар М.С.А. ва Н.И.А уни шу уйдан мажбурлаб жисмоний куч ишлатиб чиқариб юборганлигини баён қилиб, Денов тумани “Лағмонота” МФЙ “Шодлик” кўчаси 3-уйдан васиятнома ва қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномаларга асосан унга тегишли улушини натура шаклида бўлиб беришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили, адвокт К.А. ўз тушунтиришида, даъво аризани қувватлаб, унда кўрсатилган важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар М.С.А. ўз тушунтиришида, даъво аризани тан олмасдан Денов туман 1-сон давлат нотариал идораси томонидан 26.10.2018 йилда расмийлаштирилган васиятномага қарши эканлигини, марҳум ота-онаси мерос уйни даъвогарга васият қилмаганлигини, у ва опаси мерос уйдаги улушини даъвогарнинг фойдасига воз кечмаганлигини, у онаси билан 20 йил бирга яшаганлигини, марҳум ота-онаси уйни даъвогарга қандай қилиб васият қилганидан хабари йўқлигини, улар даъвогарга 6 сотих ер майдони бермоқчи бўлганликларини, бироқ даъвогар мерос уйни тўлиқ ўзининг номига расмийлаштириб олмоқчи бўлаётганлигини билдириб, даъво аризани рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этишган жавобгарлар Н.Б.А, Н.И.А, Н.И.А, Н.С.А, Н.И.Алар жавобгар М.С.А.нинг тушунтиришига ўхшаш тушунтириш беришди. Суд, тарафларнинг баёнотини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Аниқланишича, Н.А. ХХХ ва М.Д. ХХХлар 28.11.1980 йилда Денов туман ФҲДЁ бўлими орқали №194-сон билан қайд қилинган далолатнома ёзувига асосан қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурганлар. Уларнинг биргаликдаги турмушидан етти нафар 1965 йилда туғилган Н.Б.А, 1967 йилда туғилган Н.И.А, 1970 йилда туғилган Н.И.А, 1972 йилда туғилган Н.С.А, 1974 йилда туғилган Н.И.А, 1976 йилда туғилган Н.С.А ва 1984 йилда туғилган Н.А.А. исмли фарзандлари бор. Денов туман ФҲДЁ бўлими томонидан 01.03.2016 йилда реестрга №294-сон билан қайд этилган ўлим ҳақида гувоҳнома нусхасига кўра, Н.А.Б 2016 йил 20 февраль куни вафот этган. Денов туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси М.А.Хакимов томонидан 06.12.2018 йилда реестрга №7178-сон билан қайд этилган “мулк ҳуқуқи тўғрисида”ги гувоҳномага кўра, Н.Д.А 2016 йил 20 февралда вафот этган марҳум эри Н.А.Б билан биргаликдаги никоҳи давомида орттирилган мол-мулкнинг 1/2 қисмига нисбатан мулкка эгалик ҳуқуқи тасдиқланган. Денов туман ФҲДЁ бўлими томонидан 20.10.2021 йилда реестрга №4-1914-21-01735-сон билан далолатнома ёзувида қайд этилган “ўлим 2 ҳақида гувоҳнома” нусхасига кўра, Н.Д.А 2021 йил 18 октябрь куни вафот этган. Денов туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси М.А.Хакимов томонидан 26.10.2018 йилда реестрга №6750-сон билан қайд этилган “васиятнома”га кўра, марҳум Н.Д.А ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган барча мол-мулкларини, уларни нималардан иборат бўлишидан ва қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, шу жумладан Денов тумани Денов ҚФЙ “Лағмонота” маҳалласида жойлашган уй-жойини қизлари М.С.А. ва Н.А.А.га васият қилган. Денов туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси М.А.Хакимов томонидан 06.12.2018 йилда реестрга №7180-сон билан қайд этилган “қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида”ги гувоҳномага кўра, 2016 йил 20 февралда вафот этган марҳум Н.А.Бга тегишли мерос мол-мулкни 1/2 қисмининг 4/8 қисмига қизлари Н.А.А. ва М.С.А.ларни тенг миқдорда меросхўр эканлиги тасдиқланган. Денов туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси Б.Ч.Исмаилов томонидан 27.09.2019 йилда реестрга №201901206000934-рақам билан қайд этилган (2018 йил 06 декабрь кунидаги 356/2018-сонли мерос ишига қўшимча сифатида) “қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида”ги гувоҳномага кўра, 2016 йил 20 февралда вафот этган марҳум Н.А.Бнинг мерос мулкни 1/2 қисмининг 4/8 қисмига унинг қизи Н.А.А.ни қонуний меросхўрлиги тасдиқланган. Денов тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Б.Ч.И. томонидан 07.11.2022 йилда реестрга №202201614004767-рақам билан қайд этилган “васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида”ги гувоҳномага кўра, 2021 йил 18 октябрда вафот этган Н.Д.Анинг мерос мулкига 2018 йил 26 октябрда тасдиқланган ва реестрга №6750-сон билан қайд этилган васиятномага асосан мерос мол-мулкнинг 1/2 қисмига меросхўри унинг қизи Н.А.А.ни меросхўрлиги тасдиқланган. Мазкур васиятнома ва гувоҳномаларга асосан Денов тумани “Лағмонота” МФЙ “Шодлик” кўчаси 3-уйнинг Н.А.А.га тегишли қисми Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Денов туман филиали томонидан 29.11.2022 йилда давлат рўйхатига олиниб, 19:04:12:01:15:0343 кадастр рақамли кадастр ҳужжати расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига кўра, Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар. Суд, юқоридаги ҳолатлар ва амалдаги қонунчилик талабидан келиб чиқиб, даъво талабини муҳокама қилиб, даъво талабининг 3 меросхўр деб топиш ҳақидаги қисмини муҳокама қилиб, Денов туман 1сон давлат нотариал идораси томонидан 06.12.2018 йилда қайд этилган “қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида”ги гувоҳномага асосан, марҳум Н.А.Бга тегишли мерос мол-мулкни 1/2 қисмининг 4/8 қисмига қизлари Н.А.А. ва М.С.А.ларни тенг миқдорда меросхўр эканлиги тасдиқланганлиги боис, даъво талабини ушбу қисмини қаноатлантиришни ва жавобгар М.С.А.ни мерос мулк бўлган Денов тумани “Лағмонота” МФЙ “Шодлик” кўчаси 3-уйга нисбатан меросхўр деб топишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида”ги 5-сонли қарорининг 20-бандига кўра, Фуқаролик кодекси 1150-моддасига мувофиқ, меросхўрлар ўртасида меросни тақсимлаш, ундан улуш ажратиш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда, тақсимот улардан исталган бирининг талаби бўйича суд тартибида амалга оширилади. Бундай низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, мерос очилгунга қадар уч йил мобайнида мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаган меросхўрлар мерос таркибидан уй-жой, квартира ёки бошқа турар жойни, шунингдек уй-жой ашёлари ва рўзғор буюмларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар (ФК 1153моддаси). Мерос қолдирувчи билан умумий мулк ҳуқуқига эга бўлган меросхўрлар ҳам мерос таркибидан мол-мулкни асл ҳолида (натура шаклида) олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланадилар. Имтиёзли ҳуқуқлар амалга оширилганда мерос тақсимотида иштирок этаётган бошқа меросхўрларнинг мулкий манфаатларига риоя этилиши шарт. Агар мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш натижасида меросни ташкил қилувчи мол-мулк бошқа меросхўрларга тегишли улушларни бериш учун етарли бўлмаса, имтиёзли ҳуқуқни амалга ошираётган меросхўр уларга тегишли пул ёки мол-мулк товонини тўлаши лозим. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази Сурхондарё вилояти худудий бўлимининг 05.01.2024 йилдаги 29/33(1381)16.1Z25-сонли, 29/33(1381)16.3Z26-сонли ва 29/33(1381)31.1Z27-сонли хулосасига кўра, Денов тумани “Лағмонота” маҳалласи “Шодлик” кўчасида жойлашган Н.А.Б номида бўлган 3-уй-жойнинг кадастр хужжатига кўрсатилган биноларни харажат усулида хисоблаганда ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини таққослаш йўли билан аниқланган баҳоси билан биргаликдаги экспертиза ўтказиш кунидаги баҳоси 1 422 759 715,00 сўмни ташкил этади. Денов тумани “Лағмонота” маҳалласи “Шодлик” кўчасида жойлашган Н.А.Б номида бўлган 3-уй-жойни кадастр хужжатига кўрсатилган биноларни харажат усулида хисоблаганда ва ердан 4 фойдаланиш ҳуқуқини таққослаш йўли билан аниқланган баҳоси билан биргаликдаги экспертиза ўтказиш кунидаги баҳосининг 1/2 қисмини 6/8 қисм улуш қиймати 533 534 894 сўмни ташкил этади. Денов тумани “Лағмонота” маҳалласи “Шодлик” кўчасида жойлашган Н.А.Б номида бўлган 3-уй-жойни кадастр хужжатига кўрсатилган биноларни харажат усулида хисоблаганда ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини таққослаш йўли билан аниқланган баҳоси билан биргаликдаги экспертиза ўтказиш кунидаги баҳосининг 1/2 қисмини 1/8 қисм улуш қиймати 88 922 482 сўмни ташкил этади. Денов тумани “Лағмонота” маҳалласи “Шодлик” кўчасида жойлашган Н.А.Б номида бўлган 3-уй-жойни кадастр хужжатига кўрсатилган биноларни харажат усулида хисоблаганда ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини таққослаш йўли билан аниқланган баҳоси билан биргаликдаги экспертиза ўтказиш кунидаги баҳосининг 1/2 қисмини 1/8 қисм улуш қиймати 88 922 482 сўмни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази Сурхондарё вилояти худудий бўлимининг 05.01.2024 йилдаги 29/33(1381)16.1Z25-сонли ва 29/33(1381)16.3Z26, 29/33(1381)31.1Z27-сонли экспертиза хулосасига кўра, Денов тумани “Лағмонота” маҳалласи “Шодлик” кўчасида жойлашган Н.А.Б номида бўлган 3-уй-жойни ер майдони билан биргаликда 1/2 қисмини 6/8, 1/8 ва 1/8 қисмларга бўлганда тўғри келадиган яшаш ва умумий майдонлари ШНҚ 2.02.01-19 “Турар жой бинолари” (12) ҳамда ШНҚ 2.02.01-03 “Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ манзилгоҳларни режалаштириш ва қуриш” (13) талабларига жавоб бермайди ҳамда уй-жойни тарафлар ўртасида ер майдони билан бирга 1/2 қисмини 6/8, 1/8 ва 1/8 қисмларга бўлганда тарафларни бирбиридан паналигини таъминлаб яшаш хона ажратишни ҳамда тарафларга ўзларига тегишли бўладиган тарафга алохида алохида кириш дарвозасини очишни имкони йўқ ва ШНК 2.01.02-04 “Ёнғин ҳавфсизлиги меъёри” талабларига жавоб бермайди, шу сабабли бу уйжойни ер майдони билан 1/2 қисмини 6/8, 1/8 ва 1/8 қисмларга бўлишнинг меъморий имкони йўқлиги ҳақида билдирилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази Сурхондарё вилояти худудий бўлимининг 06.05.2024 йилдаги 29/33(459)16.1Z658-сонли ва 29/33(459)31.1Z659-сонли қўшимча экспертиза хулосасига кўра, Денов тумани “Лағмонота” маҳалласи “Шодлик” кўчасида жойлашган Н.А.Б номида бўлган 3-уй-жой ер майдони билан биргаликда 1/2 қисмини 1/2 ва 1/2 қисмларга бўлганда тўғри келадиган яшаш ва умумий майдонлари ШНҚ 2.08.01-19 “Турар жой бинолари” (12) ҳамда ШНҚ 2.07.01-03 “Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ манзилгоҳларни режалаштириш ва қуриш” (13) талабларига жавоб беради, лекин уйжойни тарафлар ўртасида ер майдони билан бирга 1/2 қисмини 1/2 ва 1/2 қисмларга бўлганда тарафларни бир-биридан паналигини 5 таъминлаб яшаш хона ажратишни ҳамда тарафларга ўзларига тегишли бўладиган тарафга алохида алохида кириш дарвозасини очишни имкони йўқ ва ШНҚ 2.01.02-04 “Ёнғин ҳавсизлиги меъри” талабларига жавоб бермайди, шу сабабли бу уй-жойни ер майдони билан 1/2 қисмини 1/2 ва 1/2 қисмларга бўлишнинг меъморий имкони йўқлиги ҳақида маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 72-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Шунга кўра суд даъвогар Н.А.А. даъво талабида ҳамда суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили адвокат мерос мулк бўлган Денов тумани “Лағмонота” МФЙ “Шодлик” кўчасида жойлашган 3-уйжойдан улушини натура шаклида бўлиб беришни сўраган бўлсада, бироқ улушини натура шаклида бўлиб бериш ҳақидаги важларни тасдиқловчи далил ва ҳужжатларни судга тақдим қилаолмади. Шу сабабли, суд даъвогар ва даъвогар вакили адвокатнинг ушбу важлари билан келишмайди. Суд, юқоридаги ҳолатлар ва амалдаги қонунчилик талабидан келиб чиқиб, даъво талабининг улушини натура шаклида бўлиб бериш ҳақидаги қисмини муҳокама қилиб, васият бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувохнома ҳамда қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувохномаларга биноан мерос уй-жойдан улушини натура шаклида бўлиб бериш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад қилинсин. Шунингдек, суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан 2 262 959 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта ҳаражати тўланганлиги инобатга олиб, даъво талабларининг қаноатлантирилган қисмига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 138-моддасига кўра жавобгардан даъвогарнинг фойдасига давлат божи учун тўланган 660 000 сўм, почта ҳаражати учун тўланган 33 000 сўмни ундиришни, даъвонинг рад қилинган қисмига нисбатан даъвогар томонидан тўланган 1 602 959 сўм давлат божини эътироф этишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Н.А.А.нинг жавобгар М.С.А.га нисбатан «меросхўр деб топиш, васият бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувохнома ҳамда қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувохномаларга биноан мерос уй-жойдан улушини натура шаклида бўлиб бериш ҳақида»ги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар М.С.А. мерос мулк бўлган Денов тумани “Лағмонота” МФЙ “Шодлик” кўчаси 3-уйга нисбатан меросхўр деб топилсин. 6 Даъво талабининг мерос мулк бўлган Денов тумани “Лағмонота” МФЙ “Шодлик” кўчаси 3-уйдан жавобгар М.С.А.нинг улушини натура шаклида бўлиб бериш ҳақидаги даъво талаби рад қилинсин. Жавобгар М.С.А.дан Н.А.А.нинг фойдасига 660 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Н.И.Муминов 7