Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2302/8369 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди Судья Темиров Азамат Таиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қурбонов Нодир Шокиржонович Ответчик / Подсудимый Қурбонова Нилуфархон Ганижон қизи
Source ID 6683a42fb6bf6f28996e5eb2 Claim ID 4842103 PDF Hash a8216c1a5f171ee7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 45 code_article
Текст решения 6 949 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 20 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Темировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Муродованинг котибалигида, тарафлардан даъвогар Н.Курбановнинг иштирокида, даъвогар Курбанов Нодир Шокиржоновичнинг жавобгар Курбанова (Умарова) Нилуфархон Ғанижон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1703-2302/8369-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Курбанов Нодир Шокиржонович судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Курбанова (Умарова) Нилуфархон Ғанижон қизи билан Асака туман 1-сон ФҲДЁ бўлимида 09.11.2015 йилда 1651-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Даъвогар Курбанов Нодир Шокиржонович суд мажлисида даъвосини қувватлаб берган тушунтиришида, жавобгар Курбанова (Умарова) Нилуфархон Ғанижон қизи билан 09.11.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлишганини, жавобгар билан оилавий низолар сабабли 2020 йил апрель ойидан буён бирга яшамаётганлигини, келгусида жавобгар билан бир оила бўлиб яшаш имкони йўқлиги сабабли никоҳдан ажратиш ҳақида даъво ариза киритганини, жавобгар билан ўрталарида мулкий, бола тарбияси билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Иш бўйича жавобгар Курбанова (Умарова) Нилуфархон Ғанижон қизи суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, у суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаган, суд мажлисига келмаслигининг узрли сабаблари борлиги ҳақида судга маълум қилмаган. Ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни сўрамаган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси 3-қисмига кўра, тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт. Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли. Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, даъвогар Курбанов Нодир Шокиржонович жавобгар Курбанова (Умарова) Нилуфархон Ғанижон қизи билан 09.11.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақида Асака туман 1-сон ФҲДЁ бўлимида 09.11.2015 йилда 1651-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. Тарафлар турмушлари давомида 31.08.2016 йилда туғилган Ноила исмли бир нафар фарзандли бўлишганлиги. Тарафлар 2020 йил апрель ойидан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Фуқаролик иши бўйича суднинг 06.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга оилани тиклаш чораларини кўриш учун олти ой муҳлат берилган. Ўтган вақт давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясилари томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан ташқари, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлиги сабаб бўлган. Юқоридаги ҳолатлар ишдаги мавжуд Асака туманидаги “Ғанчиюз” ва Бўстон туманидаги “Янги қишлоқ” номли маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган. Суд, ўтган вақт давомида тарафларни оиласини тиклашни имкони бўлмаганлигини, тарафларнинг ўртасида мулкий низолар мавжуд эмаслигини, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасида “Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин” деб белгиланган асосларга кўра, жавобгарга ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Курбанов Нодир Шокиржоновичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Курбанов Нодир Шокиржоновичнинг жавобгар Курбанова (Умарова) Нилуфархон Ғанижон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Курбанов Нодир Шокиржонович ва жавобгар Курбанова (Умарова) Нилуфархон Ғанижон қизи Асака туман 1-сон ФҲДЁ бўлимида 09.11.2015 йилда 1651-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Курбанов Нодир Шокиржоновичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида бож ундирилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Курбанова Нилуфархон Ғанижон қизига ўзининг никоҳгача бўлган “Умарова” фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Судья: А.Темиров