Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2305/7718 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Кабирова Наргиза Акрамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фасидинова Ирода Илхомовна Ответчик / Подсудимый Фасидинов Рустам Қутбидинович
Source ID 6652e9b1bc3b307c6f80b2c3 Claim ID 4714424 PDF Hash 122b5ae36b8ea037... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПК 122-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ФПК 122 1 law
Текст решения 2 140 символов
АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2024 йил май ойининг 20 куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқтуманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи: Н.А.Кабирова, судья ёрдамчиси М.Саиповнинг котиблигида, даъвогар Фасидинова Ирода Илхомовнанинг жавобгар Фасидинов Рустам Кутбидиновичга нисбатан никохни бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби бўйича қўзғатилган 2-1102-2305/7718-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қўйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Фасидинова Ирода Илхомовнанинг жавобгар Фасидинов Рустам Кутбидиновичга нисбатан никохни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик иши суд мажлисида кўриб чиқиш учун икки маротаба тайинланган бўлишига қарамасдан тарафлар суд мажлисининг жойи ва вақти хақида тегишли тартибда хабарнома юборилган бўлишига қарамасдан суд мажлисига келмадилар ва ишни ўзларининг иштирокисиз кўришни ҳам сўрамадилар. Иш ҳолатларидан кўриниб турибдики суд бундай ҳолатда даъво аризани қуйидаги асосларга кўра кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ФПК 122-моддасининг 1-қисми 5-бандига асосан ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам судга узрли сабабларсиз келмаса, суд эса ишга оид мавжуд хужжатлар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас деб ҳисобласа, суд аризани кўрмасдан қолдиради. Бундай ҳолатда суд тарафларнинг суд мажлисига такрорий чақирув бўйича ҳам келмаганлигини инобатга олган ҳолда юқорида қайд этилган қонун нормалари талабидан келиб чиқиб, аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 271, 272 ва 400-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар Фасидинова Ирода Илхомовнанинг жавобгар Фасидинов Рустам Кутбидиновичга нисбатан никохни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар йигирма кунлик муддат ичида Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига хусусий шикоят (протест) келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи.Судья: (имзо) Нусхаси аслига тўғри. Судья: __________________ Н.А.Кабирова