Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2302/6250 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди Судья Назиров Умиджон Иномжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ишматов Кодирали Камбарович Ответчик / Подсудимый Кадирова Муаттар Ганиевна
Source ID 6673fdf8b6bf6f28996e5b10 Claim ID 4751198 PDF Hash b81a2ff17bf0cda3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
Конституциянинг 78-моддаси Конституция 78 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаси збекистон Республикаси ФПК 249-253 law
Текст решения 6 407 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 20-куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди ўзининг биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик этувчи судья У.Назиров, судья ёрдамчиси М.Султанованинг котибалигида, Даъвогар Ишматов Қодирали Камбаровичнинг жавобгари Қодирова Муаттар Ганиевнага нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-17062302/6250-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ишматов Қодирали Камбаровичнинг жавобгари Қодирова Муаттар Ганиевнага нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда 30.06.1989 йилда қонуний расмийлаштириб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, ўзаро жанжаллари, характерлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги, жавобгардан буткул кўнгли қолганлиги сабаб 2001 йил майда фактик ажрашиб кетганлигини, уларни оиласини тиклашни имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини баён қилиб, жавобгар билан қонуний расмийлаштирилган никоҳдан муддат бермасдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Ишматов Қодирали Камбарович ўзининг даъвосига монанд тушунтириш бериб, жавобгар-турмуш ўртоғи билан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, умуман бирга яшаш имкони қолмаганлиги сабаб 2001 йил майда фактик ажрашганлигини, уларни оиласини тиклаш имкони умуман йўқлигини, шунинг учун муддат бермасдан никохдан ажратиб беришликни, даъво аризасини қаноатлантиришликни, уларга ярашиб олишлари учун хеч қандай муддат керак эмаслигини баён этди. Суд мажлисида жавобгар Қодирова Муаттар Ганиевна даъвогарни даъвосига иқрор бўлмай берган кўрсатмасида, даъвогар-турмуш ўртоғи билан улар ҳозирги кунда ҳам бир уйда бирга яшаётганлигини, улар ўртасида икки нафар вояга етган фарзанди ва неваралари борлигини, даъвогарни иссиқ-совуғидан ва ҳолидан фарзандлари ҳабар олиб турганлигини, уларни никохдан ажрашиш шу ёшга кирганида маҳалла – куй олдида жуда уятга қолишларини, даъвогар билан никохдан ажрашашга рози эмаслигини, оиласини тиклашлигини ва шунга астойдил ҳаракат қилаётганлигини билдирган. Суд танаффусидан сўнг тегишли тартибда бир неча бора чақирилсада узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаган. Бундай холда суд ФПК нинг 220моддасига асосан жавобгарни иштирокисиз кўришликни лозим топди. Суд тарафларни муқаддам берган талаб ва эътирозларини инобатга олиб, иш бўйича тўпланган ҳужжатлар билан танишиб, даъвогарни даъво талабини қуйидагиларга кўра асоссиз деб топиб, қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Камбарович ва жавобгар Қодирова Муаттар Ганиевна 30.06.1989 йилда ФҲДЁ бўлимида қонуний расмийлаштириб турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушларидан икки нафарвояга етган фарзандлари бор. Тарафлар ўзаро ажрашиб кетишларига муросасизлик ва бирбирларидан кўнгли совиб кетганлиги сабабли 2001 йилда ўзаро ажрашиб кетган ва 2019 йил май ойи оила яна тикланган (асос: 04.02.2022 йилдаги суд хал қилув қарори). Тарафлар ўзаро келиша олмай қолганлиги уларни никохдан ажратишга асос бўла олмайди. Гарчанд, муқаддам мазкур фуқаролик иши судда кўриб чиқилиб, тарафларга ярашиб олишлари учун мухлат берилган бўлса-да, бироқ мухлатдан аввал жавобгарни суд мажлисида шахсан иштирокини таъминлаб бўлмаганлиги, ҳар икки тарафни иштирокисиз Олий суд пленумига зид равишда уларни қонуний расмийлаштирилган никохдан ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслигини, Оила кодексига асосан шаърий асосда тузилган никоҳ ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғинининг комиссиялари тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандида, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияларининг эрта никоҳ ва ажралишлар каби салбий ҳолатларнинг олдини олишни таъминлаш мажбурияти белгиланган бўлиб, Жалолқудуқ туман хокимлиги хотин-қизлар бўлими раҳбарлигида “Олмазор” ва “Кўкалам” МФЙ ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” томонидан ҳам ушбу оилани яраштириш чораси кўрилганлиги, кўрилган чоралар самара берган ёки бермаганлиги, оила тикланган ёки тикланмаганлиги ҳақидаги хулосалари мавжуд эмаслигини, судда тарафларни шахсан иштирокисиз ва яраштириш комиссияларининг оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаганлиги ҳақидаги якуний хулосаларисиз никохдан ажратиш имкони йўқлигини инобатга олиб, суд даъвони рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат ҳимоясидадир, Конституциянинг 78-моддасида, Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шартшароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Пленумининг 06-сонли қарорини 16-бандида тушунтирилишича никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд, даъвогар никоҳдан ажратиш учун келтирган важлар тарафларнинг оиласини бутунлай барбод бўлганлигини англатмаслигини, улар ўртасидаги ихтилофлар вақтинчалик тусга эга эканлигини, тарафларни яраштириш чорасини кўриш судларнинг устувор вазифаси эканлигини инобатга олиб, суд тарафлар ўртасида оилани сақлаб қолиш мақсадида, даъвогарни даъвосини асоссиз деб топиб, даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддасини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Ишматов Қодирали Камбаровичнинг жавобгари Қодирова Муаттар Ганиевнага нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи У.Назиров