← Назад
Решение #1278167 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law |
Текст решения
3 837 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 22 куни фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, суд таркиби
Раислик этувчи Д.Исаева
Судья ёрдамчиси Д.Ғайбуллаевнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг
жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан 2-1402-2301/12213-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ судга жавобгар ХХХга нисбатан даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида берган баёнотида жавобгар ХХХ
билан 2019 йил 18 сентябрь куни Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида
қонуний никоҳдан ўтганларини, никоҳлари 1564-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд қилинганини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2020 йил
25 ноябрда туғилган Шухратов Алихан Хуршид ўғли исмли фарзандлари
борлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли 2020 йил 2 февралда буён
бирга яшамасликларини, даъвогар шаърий никоҳ асосида бошқа оила
қурганини, икки нафар фарзандлари борлигини билдириб, 2019 йил 18
сентябрь куни Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида 1564-сонли далолатнома
ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўради.
Суд, жавобгар ХХХ суд мажлисига келмаганлиги ва келмаслик
сабабларини судга маълум қилмаганлиги боис даъво аризани Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220-моддаси 3-қисми талаби асосида унинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, даъвогарнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд бўлган
ҳужжатларни кўриб чиқиб, қўйидагиларга асосан даъвогарнинг даъвосини
рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 2019 йил 18 сентябрь куни
Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтганлар, никоҳлари
1564-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар 2020 йил 23 ноябрда туғилган Шухратов Алихан
Хуршид ўғли исмли фарзандлари бор.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Қарорининг 16бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан
буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-
хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмайди.
Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади.
Суд даъвогар ХХХнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини
муҳокама қилиб, даъвогар ва жавобгарнинг ўртасидаги келишмовчиликлар
вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин
ўртасида келиб чиққан ихтилофлар эканлигини, бир нафар вояга етмаган
фарзандлари бутун оилада тарбия топиши мақсадга
мувофиқлигини,
тарафлар ўртасида никоҳни бекор қилишга жиддий асослар йўқлигини,
даъвогарнинг жиддий важлар келтирмаган ҳолда бир томонлама никоҳни
бекор қилиш истаги никоҳдан ажратишга асос бўла олмаслигини инобатга
олиб, тарафларнинг оиласини сақлаб қолишга имконияти бор деган хулосага
келди. Бу оилани тиклаш мумкинлигини инобатга олиб, даъвогарнинг
даъвосини рад қилишни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253 моддаларини қўллаб суд,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида
апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Самарқанд
вилоят судига шикоят қилишга ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи:
(имз)
Д.Исаева