Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1601-2302/26807 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди Судья Турабаева Санобар Илхомжоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Умаров Дилшодбек Хамидулло ўғли Ответчик / Подсудимый Тошпўлатова Шахноза Шокиржон қизи
Source ID 66752c6db6bf6f28996e5bbf Claim ID 4897601 PDF Hash 6fb0443fbdab699b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 4 800 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ўзининг биносида бўлиб, судья С.И,Турабаеванинг раислигида, М.Қодировнинг котиблигида, даъвогар Умаров Дилшодбек Хамидулло ўғлининг жавобгари Тошпўлатова Шахноза Шокиржон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1601-2302/26807-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Умаров Дилшодбек Хамидулло ўғли ўзининг 19.10.2023 йил кунги ФИБ Наманган туманлараро судига келтирган даъво аризасида жавобгари Тошпўлатова Шахноза Шокиржон қизи билан ўрталаридаги никоҳни ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Умаров Дилшодбек Хамидулло ўғлининг даъво аризани қувватлаб, жавобгар Тошпўлатова Шахноза Шокиржон қизи билан 09.09.2016 йилда қонуний никох рўйхатидан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандли бўлганлигини, жавобгар билан характерлари ва дунё қарашлари тўғри келмаганлигини, жавобгар билан 2021 йилдан бери бирга яшамаслигини, бир неча маротаба оилалари тикланиб яшашга ҳаракат қилиб кўришганликларини, МФЙ томонидан бир неча бор яраштириш ишлари олиб борилганлигини, аммо натижа бўлмаганлигини билдириб, 07.05.2023 йилда ФИБ Наманган туманлараро суди томонидан ярашиш учун 6 ой мухлат берилганлигини, аммо натижа бўлмаганлигини, шу сабабли суддан ўрталаридаги никохдан ажратишни сўраган. Жавобгар Тошпўлатова Шахноза Шокиржон қизининг даъвога эътирози йўқлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандли бўлганлигини, даъвогар билан 2021 йилдан бери бирга яшамаслигини, 07.05.2023 йилда ФИБ Наманган туманлараро суди томонидан ярашиш учун 6 ой мухлат берилганлигини, аммо натижа бўлмаганлигини, шу сабабли суддан ўрталаридаги никохдан ажратишни сўраган. Суд иш бўйича даъвогарни тушунтиришларини, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топади: шахар 1-сонли ФХДЁ бўлимида қонуний никоҳ рўйхатидан турмуш қуришган, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлишган, тарафлар 2021 йилдан буён бирга яшамайдилар. Тарафларни яраштириш масаласи МФЙда муҳокама қилинган, бироқ натижа бермаган. Бироқ, ўтган муддат давомида тарафларни оилани тиклаш учун харакатлари қилмаганлар. Суд аниқланган холатларга кўра оилани тамомила барбод бўлган, яраштириш имкони йўқ деган хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасига асосан, эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаган холлардагина никохларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2018 йил 20 январ кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 16-бандининг 1-қисмида «Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим» деб кўрсатилган. Бундан ташқари, 2018 йил 13 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Хотинқизлар қўмитаси ўртасида хотин-қизларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, оилаларни мустахкамлаш, оилавий низоларни олдини олишга қаратилган қўшма кўрсатма талабларидан келиб чиқиб, тарафларни оиласини сақлаш мақсадида МФЙга маълумот юборилган. Янги Наманган тумани Ёшлик МФЙ томонидан тақдим қилинган хулосага кўра, тарафлар 2021 йилдан бери бирга яшамаётганлиги, бир неча марта яраштириш чоралари кўрилган бўлсада тарафлар ярашишни истамаганлигисабабли яраштириш имкони бўлмаганлиги, қайд этилган. Суд, тарафларнинг фикрини, эр-хотинлик муносабатлари буткул узилмаганлигини, узоқ муддатдан бери бирга яшамаётганлигини, оилани сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлиги, суд томонидан берилган муддатларда тарафлар оиласи тикланмаганлигини инобатга олиб оилани тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, тарафларни биргаликдаги никохларидан ажратишни лозим топади. тўланган 660.000 сўм давлат божини инобатга олишни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқароликпроцессуал кодексининг249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ ИЛАДИ Даъвогар Умаров Дилшодбек Хамидулло ўғлининг жавобгари Тошпўлатова Шахноза Шокиржон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Тарафлар Умаров Дилшодбек Хамидулло ўғли ва Тошпўлатова Шахноза Шокиржон қизи ўртасида тузилган 09.09.2016 йилдаги Наманган шахар 1-сонли ФХДЁ бўлими томонидан 1634-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никохдан ажратилсинлар. Даъвогар Умаров Дилшодбек Хамидулло ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Қарордан норози тараф бир ой муддат ичида Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят ҳамда прокурор протест келтириши мумкин. Раислик С.И,Турабаева қилувчи