← Назад
Решение #1278169 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 151 | — | code_article | |
| аролик ишида ФПК | 300 | — | law |
Текст решения
6 374 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил февраль ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича
Наманган туманлараро судининг ёпиқ суд мажлиси ўзининг биносида
бўлиб, раислик этувчи судья М.У.Сидикова,
судья ёрдамчиси М.Абдулазизовнинг котиблигида, Наманган шахар
прокурорининг ёрдамчиси У.Самижонов ва Наманган шахар «Инсон»
ижтимоий хизматлар маркази, болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси
мутахассиси А.Йўлдашбоев
иштирокида, аризачилар Кариев Мусо
Хошимович хамда Мухитдинова Омина Юсуфовнани фарзандликка олиш
ҳақидаги аризаси бўйича юритилган 2-1601-2405/178-сонли фуқаролик
иши кўрилиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Аризачилар Кариев Мусо Хошимович хамда Мухитдинова Омина
Юсуфовналар 07.01.2024 йилда ФИБ Наманган туманлараро судига ариза
билан мурожаат қилиб, 2013 йил 25 июлда туғилган Хошимов
Мухаммаджон Мадаминжон ўғлини фарзандликка олиш ҳақида ҳал қилув
қарори чиқаришни сўраган.
Аризачи Кариев Мусо Хошимович суддаги тушунтиришида, турмуш
ўртоғи билан 26.10.2007 йилда қонуний никоҳдан ўтганликларини, беш
нафар ўғил ва қиз фарзанди борлигини, яқин қариндоши фуқаро Қориев
Мадаминжон Хошим ўғли ва мархума Устабаева Маликабону Умар
қизининг 2013 йил 25 июлда туғилган фарзанди Хошимов Мухаммаджон
Мадаминжон ўғлини туғилганидан буён тарбиялаб келаётганлигини,
боланинг саломатлиги яхшилигини баён қилиб, эндиликда болани ўз
фамилиясига расмийлаштириб, қонунийлаштириб олмоқчилиги сабабли
болани фарзандликка беришни сўраган.
Суд мажлисида сўралган Мухитдинова Омина Юсуфовна Кариев Мусо
Хошимовични
кўрсатмаларини
қўллаб-қувватлаб
аризани
қаноатлантириб беришни сўраган.
Суд мажлисида сўралган фарзандликка берувчи Қориев Мадаминжон
Хошим ўғли турмуш ўртоғи Устабаева Маликабону Умар қизи 2013 йилда
вафот этганлигини, болани туғилганидан бери акаси ва келинопаси
тарбиялаб келаётганлигини келгусида болага нисбатан хеч қандай даъво
қилмаслигини маълум қилган.
Суд мажлисида сўралган Наманган шахар «Инсон» ижтимоий
хизматлар маркази, болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мутахассиси
А.Йўлдашбоев ўз кўргазмасида, аризачилар Кариев Мусо Хошимович хамда
Мухитдинова Омина Юсуфовналар муқаддам судланмаганлиги, боланинг
саломатлиги яхшилигини, болани туғилганидан бери ўз тарбиясига
фарзанд қилиб олганликларини, уни туғилганидан буён тарбиялаб
келаётганлигини, уларни оилавий шароитини ўрганиш жараёнида
аризачини шахсида ва яшаш шароитида боланинг яшаши, парваришланиши
учун салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар аниқланмаганлигини шу сабабли
2013 йил 25 июлда туғилган Хошимов Мухаммаджон Мадаминжон ўғлини
аризачиларга фарзандликка беришни мақсадга мувофиқлиги тўғрисида
хулоса берди.
Суд мажлисида Наманган шахар прокурори ёрдамчиси У.Самижонов ўз
фикрини билдириб, аризачиларни аризасини қаноатлантиришга
моънелик қиладиган ҳолатлар мавжуд эмаслигини маълум қилди.
Суд аризачиларнинг кўргазмаларини ҳамда мутахассис хулосаси
фикрини тинглаб, фуқаролик ишига қўшилган ҳужжатларни атрофлича
муҳокама қилиб, аризани қаноатлантиришни лозим топди.
Ишда мавжуд бўлган хужжатлардан кўринишича аризачилар Кариев
Мусо Хошимович ва Мухитдинова Омина Юсуфовна 26.10.2007 йилда
қонуний никоҳдан ўтишган.
Турмушлари даврида фарзандли бўлишган, фуқаро Қориев
Мадаминжон Хошим ўғли ва мархума Устабаева Маликабону Умар
қизининг 2013 йил 25 июлда туғилган Хошимов Мухаммаджон
Мадаминжон ўғлини туғилганидан буён тарбиялаб келаётганлиги учун
фарзандликка олишга қарор қилишган.
Фарзандликка берувчи Қориев Мадаминжон Хошим ўғлидан болани
фарзандликка беришга розилиги хақида нотариал идора томонидан
тасдиқланган розилик хати олинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 151-моддасида
“Фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат
уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.
Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган
шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва хомийлик
органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка
олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши хақидаги хулосаси
хисобига олинган холда суд томонидан амалга оширилади деб
белгиланган.
Ишда мавжуд бўлган Наманган шахар «Инсон» ижтимоий хизматлар
маркази, болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мутахассиси А.Йўлдашбоев
томонидан 13.02.2024 йилдаги хулосасида аризачиларнинг яшаш шароити
билан яқин танишиб чиқилганида, аризачиларнинг шахсида ва уй
шароитида боланинг яшаши, тўлақонли парваришланиши учун салбий
таъсир кўрсатадиган ҳолатлар аниқланмаганлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, фуқаролик ишида ФПК нинг 300-моддасида назарда
тутилган болани сақлаб олувчини наркология диспансери, СПИД маркази,
Силга қарши кураш диспансери, асаб-рухий касалликлар диспансеридан
уларни мазкур касалликлар билан касалланиб рўйхатда турмаслиги
ҳақидаги, ички ишлар органининг аризачиларни муқаддам қасддан
жиноят содир қилмаганлиги, уларга нисбатан қораловчи хужжатлар
мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномалар мавжуд.
Юқоридагиларни инобатга олиб суд, аризани қаноатлантиришни
лозим топади.
Бинобарин суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 151моддаси ва Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини
қўллаб
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачилар Кариев Мусо Хошимович ҳамда Мухитдинова Омина
Юсуфовнани фарзандликка олиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Вояга етмаган 2013 йил 25 июлда туғилган Хошимов Мухаммаджон
Мадаминжон ўғли аризачилар Кариев Мусо Хошимович хамда
Мухитдинова Омина Юсуфовнага фарзандликка берилсин.
Наманган шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 29.07.2013 йилда
5387-сон билан 2013 йил 25 июлда туғилган Хошимов Мухаммаджон
Мадаминжон ўғлининг номига қайд этилган туғилганлик ҳақидаги
далолатнома ёзувидаги бола устуни: Хошимов Муҳаммаджон Мусо ўғли
ўғли- деб ўзгартирилиб, туғилган вақти ва жойини ўзгаришсиз қолдириб,
Ота устунига: Кариев Мусо Хошимович, 02.01.1987 йилда туғилган,
миллати- ўзбек, фуқаролиги - Ўзбекистон, яшаш манзили – Наманган
шахар, Янги Аср МФЙ, 13-ўтиш йўли 21-уй, маълумоти-ўрта-махсус;
“Шукрона Файз” МЧЖда иш бошқарувчи;
Она устунига: Мухитдинова Омина Юсуфовна, 13.11.1989 йилда
туғилган, миллати ўзбек, фуқаролиги – Ўзбекистон, яшаш манзили –
Наманган шахар, Янги Аср МФЙ, 13-ўтиш йўли 21-уй, уй бекаси, маълумоти
ўрта -деб ўзгартириш киритилиб, туғилганлик хақида гувоҳнома
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида апелляция,
олти ой муддатда кассация тартибида Наманган вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят ҳамда прокурор протест
келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
М.У.Сидикова