← Назад
Решение #1278170 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 13 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| Конституция | 78 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 249-253 | — | law |
Текст решения
6 252 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 20-куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод
туманлараро суди ўзининг биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик
этувчи судья У.Назиров, судья ёрдамчиси М.Султанованинг котибалигида,
Даъвогар Момитов Адхамжон Рузибоевичнинг жавобгари Мамитова
Арапатхон Ибайдуллаевнага нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-17062302/6293-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Момитов Адхамжон Рузибоевичнинг жавобгари Мамитова
Арапатхон Ибайдуллаевнага нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда 09.11.2007 йилда қонуний
расмийлаштириб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан уч
нафар фарзандлари борлигини, ўзаро жанжаллари, характерлари бирбирларига тўғри келмаганлиги, жавобгардан буткул кўнгли қолганлиги сабаб
2020 йил мартда фактик ажрашиб кетганлигини, уларни оиласини тиклашни
имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини баён қилиб, жавобгар билан
қонуний расмийлаштирилган никоҳдан муддат бермасдан ажратиб беришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Момитов Адхамжон Рузибоевич ўзининг
даъвосига монанд тушунтириш бериб, жавобгар-турмуш ўртоғи билан
ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, умуман бирга яшаш имкони
қолмаганлиги сабаб 2020 йил мартда фактик ажрашганлигини, уларни
оиласини тиклаш имкони умуман йўқлигини, шунинг учун муддат бермасдан
никохдан ажратиб беришликни, даъво аризасини қаноатлантиришликни,
уларга ярашиб олишлари учун хеч қандай муддат керак эмаслигини баён
этиб, даъвони қаноатлантиришликни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Мамитова Арапатхон Ибайдуллаевна
даъвогарни даъвосига иқрор бўлмай берган кўрсатмасида, даъвогар-эри
билан никохдан ажрашмшга рози эмаслигини, уч нафар фарзандларини етим
қилмоқчи эмаслигини, оиласини тиклашлигини ва оиласини тиклаб,
ярашашлари учун астойдил ҳаракат қилаётганлигини уй-жой йўқлиги учун
турли жойларда ижрада яшаб келаётганлигини баён этиб, даъвони рад
қилишни сўради.
Суд тарафларни талаб ва эътирозларини инобатга олиб, иш бўйича
тўпланган ҳужжатлар билан танишиб, даъвогарни даъво талабини
қуйидагиларга кўра асоссиз деб топиб, қаноатлантиришдан рад қилишни
лозим топади.
Чунки, ишда аниқланишича, даъвогар Момитов Адхамжон
Рузибоевич ва жавобгар Мамитова Арапатхон Ибайдуллаевна 09.11.2007
йилда ФҲДЁ бўлимида қонуний расмийлаштириб турмуш қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушларидан 14.05.2014 йилда туғилган
Рузибоев Мухаддамжавохир, 30.01.2009 йилда туғилган Рузибоева
Хилолахон ва 26.12.2006 йилда туғилган Рузибоева Хилолахон исмли уч
нафар фарзандлари бор.
Тарафлар ўзаро ажрашиб кетишларига муросасизлик ва бирбирларидан кўнгли совиб кетганлиги сабабли 2020 йил март ойидан буён
бирга яшамайдилар.
Тарафлар ўзаро келиша олмай қолганлиги уларни никохдан ажратишга
асос бўла олмайди.
Гарчанд, муқаддам мазкур фуқаролик иши судда кўриб чиқилиб,
тарафларга ярашиб олишлари учун мухлат берилган бўлса-да, ўрталарида уч
нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, уларни етим қилиш, болаларни
ота-онасининг меҳридан ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслигини, жавобгар
оилани тиклаш учун астойдил харакатқилаётганлигини, Ўзбекистон
Республикаси Оила кодексининг 13-моддасига асосан шаърий асосда
тузилган никоҳ ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслигини, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сонли қарори
билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғинининг комиссиялари тўғрисида”ги
Низомнинг 7-бандида, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияларининг
эрта никоҳ ва ажралишлар каби салбий ҳолатларнинг олдини олишни
таъминлаш мажбурияти белгиланган бўлиб, Жалолқудуқ туман хокимлиги
хотин-қизлар бўлими раҳбарлигида “Иттифоқ” ва “Сарқамиш” МФЙ ларнинг
“Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” томонидан ҳам ушбу
оилани яраштириш чораси кўрилганлиги, кўрилган чоралар самара берган
ёки бермаганлиги, оила тикланган ёки тикланмаганлиги ҳақидаги хулосалари
мавжуд эмаслигини, оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаганлиги ҳақидаги
якуний хулосаларисиз никохдан ажратиш имкони йўқлигини инобатга олиб,
суд даъвони рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, Оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат ҳимоясидадир,
Конституциянинг 78-моддасида, Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний,
ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шартшароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Пленумининг 06-сонли қарорини 16-бандида
тушунтирилишича никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмайди.
Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади.
Суд, даъвогар никоҳдан ажратиш учун келтирган важлар тарафларнинг
оиласини бутунлай барбод бўлганлигини англатмаслигини, улар ўртасидаги
ихтилофлар вақтинчалик тусга эга эканлигини, тарафлар ўрталарида уч
нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, тарафларни яраштириш
чорасини кўриш судларнинг устувор вазифаси эканлигини инобатга олиб,
суд тарафлар ўртасида оилани сақлаб қолиш мақсадида, даъвогарни
даъвосини асоссиз деб топиб, даъво талабини қаноатлантиришдан рад
қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253-моддасини қўллаб, суд
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Момитов Адхамжон Рузибоевичнинг жавобгари Мамитова
Арапатхон Ибайдуллаевнага нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво
аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд
орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига
апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга
ҳақлидир.
Раислик қилувчи
У.Назиров