Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1201-2303/10600 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди Судья Мирзабаев Санжар Худайбердиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бекмурзаева Сабина Батировна Ответчик / Подсудимый Бекмурзаев Шухрат Серажидинович
Source ID 66766d54b6bf6f28996e5bf9 Claim ID 4863097 PDF Hash 74bb00e7389d7549... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 960 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи, судья Х, судья ёрдамчиси Хнинг котиблигида, даъвогар Хнинг жавобгар Хга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган 0-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар С.Бекмурзаева судга никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилиб, суд муҳокамасида даъвосини қувватлаб, тушунтириш бериб, жавобгар Ш.Бекмурзаев билан 2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлиги, биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2015 йилда туғилган Демир ҳамда 2022 йилда туғилган Шаҳина исмли фарзандлари борлиги, жавобгар билан характерлари бир-бирига тўғри келмаганлиги, бунинг оқибатида ўртада турли хил келишмовчиликлар бўлиб ўтганлиги, жавобгарга бўлган ишончи йўқолганлиги, бундан ташқари унинг уришлари ва сўкишларидан чарчаганлиги, жавобгар билан бир уйда яшаётган бўлса-да 2022 йилдан бери эр-хотинлик муносабатлари йўқлиги, суднинг 2023 йил 15 ноябрдаги ажрими билан уларга ярашиш учун 6 ой муҳлат берилганлиги, ярашиш даврида ярашмаганлиги, ярашиш имкони хам йўқлигини билдириб жавобгар билан ўрталарида тузилган қонуний никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Ш.Бекмурзаев даъвони қисман тан олиб тушунтириш бериб, даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлиги, икки нафар фарзандлари борлиги, даъвогар билан ҳарактерлари бир бирига тўғри келмаётганлиги, ўртада турли хил низолар бўлаётганлиги, даъвогар билан бир уйда яшаётган бўлса-да ўртада илиқлик муносабати йўқлиги, даъвогар унинг рухсатисиз уйдан чиқиб кетаётганлиги, фарзандларини етим қилиш нияти йўқлигини баён қилиб даъвогар даъвосини қаноатлантиришдан рад қилишни сўради. Суд тарафларнинг кўрсатувларини тинглаб, фуқаролик иши материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, С.Бекмурзаева Ш.Бекмурзаев билан 2014 йил 8 августда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуриб, 2015 йил 4 июнь куни туғилган Бекмурзаев Демир Шухрат ўғли ҳамда 2022 йил 21 январь куни туғилган Бекмурзаева Шаҳина Шухратовна исмли фарзанди бўлишган. Тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабабли 2022 йилдан буён биргаликда яшашмайди. Мазкур ҳолат тарафларнинг судларда берган кўрсатмалари ҳамда Гулистон шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 16 майдаги далолатномаси билан ҳам тасдиқланади. Аниқланишича, тарафлар ўтган давр мобайнида алоҳида яшашган ва оила тиклашга ҳар икки тараф ҳам ҳаракат қилмаган ва бунга далил ҳам мавжуд эмас. Қолаверса, тарафларнинг бир-бирларига бўлган муносабатлари салбийлашган. Ҳозирда тарафлар ўртасида амалда оила мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларни ҳар тарафлама кўриб чиқиб ҳамда юқоридаги қонун нормасига асосланиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда ҳозирда тарафларнинг вояга етмаган болалари онасининг қармоғида эканлигини инобатга олиб, тарафларнинг вояга етмаган болаларни даъвогарнинг қармоғида қолдиришни, шунингдек, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ФҲДЁ органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида ва даъвогарнинг қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлиги сабабли ундан давлат божи ундирмасликни лозим деб топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар Хнинг жавобгар Хга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Х жавобгар Х Гулистон шаҳар Никоҳ уйи томонидан 2014 йил 8 августда 919-сон билан қайд этилган никоҳидан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Хдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин Тарафларнинг вояга етмаган 2015 йил 4 июнь куни туғилган Бекмурзаев Демир Шухрат ўғли ҳамда 2022 йил 21 январь куни туғилган Бекмурзаева Шаҳина Шухратовна исмли фарзандлари даъвогар Хнинг тарбиясига қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи Х