← Назад
Решение #1278172 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 053 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
судья А.О.Одашевнинг раислигида, М.Сайдуллаеванинг котиблигида,
даъвогар Араббоева Гулшаной Хусанбой қизини жавобгар Араббоев
Хусанбой Абдулхошим ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2302/28947-сонли фуқаролик
ишини кўриб чиқиб қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Араббоева Гулшаной Хусанбой қизи жавобгар Араббоев
Хусанбой Абдулхошим ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Араббоева Гулшаной Хусанбой қизи
даъво талабини қувватлаб, жавобгар Араббоев Хусанбой Абдулхошим
ўғли билан 21.07.2022 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш
қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида 18.06.2023 йилда
бир нафар фарзандли бўлганлигини, бироқ 19.06.2023 йилда фарзанди
вафот этганлигини, ўзаро характер ва дунё қарашлари туғри
келмаганлиги сабабли доимий равишда жанжаллар вужудга
келганлигини бунинг оқибатида 2023 йил август ойидан буён бирга
яшашмаслигини, узоқ муддатдан буён бирга яшамаётганликлари
сабабли оилани тиклашнинг имкони йўқ деб хисоблашини, суд
томонидан берилган муҳлат давомида оилани тиклаш чораларини
кўрмаганлигини баён қилиб, ўрталарида тузилган қонуний никоҳни
бекор қилишни сўраб, тушунтириш берди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи хақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлишига қарамай, жавобгар Араббоев Хусанбой
Абдулхошим ўғли узрли сабабларсиз суд мажлисига келмаганалигини
инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига
асосан фуқаролик ишини жавобгар Араббоев Хусанбой Абдулхошим
ўғлини иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд даъвогарни тушунтиришини эшитиб, ишда тўпланган
ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 21.07.2022 йилда қонуний
никоҳ асосида турмуш қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида 18.06.2023 йилда
бир нафар фарзандли бўлган, бироқ фарзанди 19.06.2023 йилда вафот
этган.
Тарафлар 2023 йил август ойидан буён бирга яшамайди.
Тарафларга суднинг 11.12.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб
олишлари учун беш ой муҳлат берилган.
2
Андижон туман Толмозор МФЙ ва Олтинкўл туман Миробод
МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосасида тарафлар 2023 йил август
ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари
натижа бермаганлиги, уларни ажрашишларига келишмовчилик сабаб
бўлганлигини, шу сабабли бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий,
иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини
16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод
бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни
қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2023 йил август ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани
батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Араббоева Гулшаной
Хусанбой қизини жавобгар Араббоев Хусанбой Абдулхошим ўғлига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни,
давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш
вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида
давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Араббоева Гулшаной Хусанбой қизини жавобгар
Араббоев Хусанбой Абдулхошим ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Араббоева Гулшаной Хусанбой қизи ва жавобгар
Араббоев Хусанбой Абдулхошим ўғли Олтинкўл туман ФҲДЁ бўлимида
21.07.2022 йилда 2-1702-22-00564-сон билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
3
Жавобгар Араббоев Хусанбой Абдулхошим ўғлидан никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Даъвогар Араббоева Гулшаной Хусанбой қизига никоҳгача бўлган
қизлик фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят бериши мумкин.
Раислик этувчи:-
А.О.Одашев