Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2304/9296 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Каюмов Хамиджон Журакулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Маннапов Улфат Маннапович Ответчик / Подсудимый Маннапова Зулфия Фазиловна
Source ID 66827eaeb6bf6f28996e5e59 Claim ID 4858761 PDF Hash 4fcf19171d061c60... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 798 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди 2024 йил май ойининг 20 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья: Х.Ж.Каюмов, Судья ёрдамчиси М.Тилеповнинг котиблигида, адвокат Б.Хайриддиновнинг иштирокида, даъвогар Маннапов Улфат Маннаповичнинг жавобгар Маннапова Зульфия Фазиловнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-11022304/9296-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Маннапов Улфат Маннапович жавобгар Маннапова Зульфия Фазиловнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 19.10.1991 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, ўзаро турмушидан 2 нафар вояга етган ва 1 нафар вояга етмаган – 13.01.2007 йилда туғилган Маннапова Эсмира Улфатовна исмли фарзанди борлигини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари 2008 йилдан буен тугатилганлигини, турмуши давомида жавобгар билан ўзаро характери ва дунеқараши бир-бириникига тўғри келмаганлигини, жавобгар уни эр сифатида хурмат қилмаганлигини, келинлик вазифаларини бажармаганлигини, хозирда оилани сақлаб қолишни имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини баен қилиб, суддан жавобгар билан ўртасида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Маннапов Улфат Маннаповичнинг ишончли вакили – Б.Хайриддинов даъвони қувватлаб, томонлар 2008 йилдан буен бирга яшамасликларини, хозирги кунда даъвогар Латвияда эканлигини. оилани сақлаб қолишни имкони йўқлигини, оила батамом барбод бўлганлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар Маннапова Зульфия Фазиловна даъвони тан олмасдан, ажрашишга норози эканлигини, 2019 йилда даъвогар билан эр-хотинлик муносабатига киришганлигини, оилани сақлаб қолишни имкони борлигини, оила батамом барбод бўлмаганлигини маълум қилган. Бироқ жавобгар кейинги суд мажлисининг аниқ куни ва вақти тўғрисида тегишли тартибда огохлантрилганлигига қармасдан суд мажлисига хозир бўлмади. Бундай холатда, суд мазкур фуқаролик ишини ЎзР ФПКнинг 220моддасига асосан жавобгар Маннапова Зульфия Фазиловнанинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 19.10.1991 йилда қонуний никоҳдан ўтишган, ўзаро турмушидан 2 нафар вояга етган ва 1 нафар вояга етмаган – 13.01.2007 йилда туғилган Маннапова Эсмира Улфатовна исмли фарзанди бор. Даъвогарнинг кўрсатмаларидан кўринишича, улар 2008 йилдан бирга яшамайдилар ва улар ўртасидаги муносабатлар ўша вақтда тугатилган. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 4 (тўрт) ой муддат давомида тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар. Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талаби қатъий бўлганлиги сабабли суд тарафлар ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим деб топади. Суд, давлат божини даъвогардан ундиришини, томонларнинг 1 нафар фарзандини онаси-жавобгар тарбиясида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Маннапов Улфат Маннаповичнинг жавобгар Маннапова Зульфия Фазиловнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Маннапов Улфат Маннапович ва Маннапова Зульфия Фазиловна ўртасида 19.10.1991 йилда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ФХДЁ бўлимида 1241-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Томонларнинг 1 нафар - 13.01.2007 йилда туғилган Маннапова Эсмира Улфатовна исмли фарзанди онаси-жавобгар Маннапова Зульфия Фазиловнанинг тарбиясида қодирилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда даъвогар Маннапов Улфат Маннаповичдан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибда Тошкент вилояти судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи Нусхаси аслига тўғри. Судья: (имзо) Х.Ж.Каюмов Х.Ж.Каюмов