← Назад
Решение #1278176 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 115 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Ургут
туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Судья Ш.Мухамматкулованинг раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Абдуманноновнинг котиблигида, даъвогар
ҲҲҲҲҲҲнинг жавобгар ҲҲҲҲҲҲга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси асосида юритилган 2-1409-2302/4004-сонли фуқаролик
иши кўриб чиқилиб, қуйидагилар
А Н И Қ Л А Н Д И:
Даъвогар ҲҲҲҲҲҲ 19.09.2023 йилда судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб,
унда ва дастлабки суд мажлисида берган
тушунтиришида, жавобгар билан 2009 йил 03 декабрь куни қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, ўрталарида уч нафар
фарзандлари борлигини, улар турмушларининг бошида яхши
яшаганликларини, бироқ кейинчалик
уларнинг муносабатлари
ёмонлашиб, ўрталарида келишмовчиликлар келиб чиққанлигини,
оилавий келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан 2023 йил март
ойидан буён бирга яшамасликларини, умумий рўзғор юритмаслигини,
эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, эндиликда оилани
тиклашнинг имкони йўқлигини, у шаърий никоҳ асосида бошқа оила
қурганлигини маълум қилиб, жавобгар ҲҲҲҲҲҲ билан никоҳдан
ажратишни сўраган.
Иш бўйича даъвогар ҲҲҲҲҲҲ суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ у узрсиз
сабабларга кўра суд мажлисига келмаганлиги сабабли суд Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 220-моддасининг 3қисмига асосан мазкур фуқаролик ишини даъвогарнинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган гувоҳ ҲҲҲҲҲҲ ўз тушунтиришида даъвогар
ҲҲҲҲҲҲнинг отаси эканлигини, даъвогар ҳозирда Россия Федерацияси,
Краснодар ўлкасида эканлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли
тарафлар 2023 йил март ойидан буён бирга яшамасликларини, умумий
рўзғор юритмаслигини, ўғли шаърий никоҳ асосида бошқа оила
қурганлигини маълум қилди.
Суд мажлисида телеграмм мессенджер орқали видеосўзлашувда
сўралган жавобгар ҲҲҲҲҲҲ даъвони қисман тан олиб, ҳозирда Россия
Федерацияси, Санкт Петербург шаҳрида эканлигини, даъвогар билан
2009 йил 03 декабрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганликларини, ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, улар
турмушларининг бошида яхши яшаганликларини, бироқ кейинчалик
уларнинг муносабатлари ёмонлашиб, ўрталарида келишмовчиликлар
келиб чиққанлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли даъвогар
билан 2023 йил март ойидан буён бирга яшамасликларини, умумий
рўзғор юритмаслигини, суд томонидан уларга ўзаро ярашиш учун
берилган муҳлатда улар ярашмаганлигини ва ярашиш чораларини
кўрмаганлигини, эндиликда оилани сақлаб қолишнинг имконияти
йўқлигини, у ҳам ажрашишга рози эканлигини маълум қилиб, даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган гувоҳ З.Ҳасанова ўз тушунтиришида,
жавобгарнинг опаси эканлигини, жавобгар ҳозирда Россия Федерацияси,
Санкт
Петербург
шаҳрида
эканлигини,
тарафлар
ўзаро
келишмовчиликлар сабабли 2023 йил март ойидан буён бирга
яшамасликларини, оилани тиклашнинг имкони йўқлигини маълум
қилди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб,
даъво аризасидаги важларни, ишга тақдим қилган ҳужжат ва далилларни
атрофлича муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича,
тарафлар
2009
йил
03
декабрь
куни
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақда Ургут туман
ФҲДЁ бўлимида 5273-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушидан уч нафар, 2010 йил 23
июнда туғилган Абдираҳмонов Бахтиёр Фурқат ўғли, 2017 йил 02
сентябрь куни туғилган Абдирахмонова Жамила Фурқат қизи, 2020 йил
27 март куни туғилган Абдираҳмонов Имрон Фурқат ўғли исмли
фарзандлари бор.
Ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2023 йил март ойидан
буён бирга яшамайди.
Ургут туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил
20 майдаги 166-сонли хулосасида, Ф.Жалилов ва З.Ҳасановалар 2009
йилда турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар
фарзандлари борлигини, тарафлар 2023 йил март ойидан буён бирга
яшамасликлари аниқланганлигини, бу оила маҳалла фуқаролар
йиғинлари томонидан бир неча маротаба ўрганилганлиги, аммо
яраштириш мақсадида олиб борилган тушунтириш ишлари ижобий
натижа бермаганлигини, тарафлар билан суҳбатлашилганда улар
ажрашишга қарор қилганликларини, бу оилани сақлаб қолишнинг
имкони йўқлиги маълум қилинган.
Суд томонидан тарафларга ўзаро ярашиш учун 6 (олти) ой муҳлат
берилган. Бироқ, тарафлар берилган муҳлатда ярашмаган ва ярашиш
чораларини кўрмаган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, суд
эр ва хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг
имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни
никоҳдан ажратади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
“Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда
қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги
6-сонли Қарорининг 16-бандига мувофиқ, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришлари
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи
йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши мумкин.
Суд, қайд этилган қонун талаблари ва иш ҳолатларидан келиб
чиққан ҳолда, тарафлар 2023 йил март ойидан буён бирга яшамаслигини,
умумий
рўзғор
юритмаслигини,
улар
ўртасида
эр-хотинлик
муносабатлари тугаганлигини, тарафлар оиласини сақлаб қолиш учун
маҳалла фаоллари ва Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан кўп
маротаба барча ҳаракатлар олиб борилганлигини, бироқ ушбу
ҳаракатлар натижасида оилани тиклаб бўлмаганлигини, суд томонидан
тарафларга ўзаро ярашиш учун олти ой муҳлат берилганлигини, бироқ
берилган муҳлатда тарафлар ярашмаганлигини ва ярашиш чораларини
кўрмаганлигини, тарафларнинг оиласи батамом бузилганлиги сабабли
уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, суд, давлат божини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, тарафлардан давлат фойдасига ундириладиган давлат божини
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида белгилаб, ушбу
давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар ҲҲҲҲҲҲнинг жавобгар ҲҲҲҲҲҲга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ҲҲҲҲҲҲ ва жавобгар ҲҲҲҲҲҲ 2009 йил 03 декабрь куни
Ургут туман ФҲДЁ бўлимида 5273-сон билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушидан уч нафар, 2010 йил 23
июнда туғилган Абдираҳмонов Бахтиёр Фурқат ўғли, 2017 йил 02
сентябрь куни туғилган Абдирахмонова Жамила Фурқат қизи, 2020 йил
27 март куни туғилган Абдираҳмонов Имрон Фурқат ўғли исмли
фарзандлари жавобгар ҲҲҲҲҲҲнинг тарбиясида қолдирилсин.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳнома берилаётган вақтда даъвогар
ҲҲҲҲҲҲдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар ушбу суд орқали бир ой
муддат давомида Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят
ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи, судья:
Ш.Мухамматқулова