Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1409-2302/4268 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман суди Судья Мухамматкулова Шахноза Aрслановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Муродова Шоҳсанам Жумабой қизи Ответчик / Подсудимый Шоназаров Ғиёсиддин Фармон ўғли
Source ID 66825cccb6bf6f28996e5e46 Claim ID 4844492 PDF Hash f0bf1a6d6deaa326... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 497 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Судья Ш.Мухамматкулованинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Абдуманноновнинг котиблигида, даъвогар ХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган 2-1409-2302/4268-сонли фуқаролик иши кўриб чиқилиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар ХХХХХХХ 03.10.2023 йилда судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ХХХХХХХ билан 2016 йил 20 сентябрь куни Ургут туман ФҲДЁ бўлимида 2151-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХХХХ даъво аризасини қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб тушунтириш бериб, жавобгар билан 2016 йил 20 сентябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, улар турмушларининг бошидан яхши яшамаганликларини, характерлари бир-бирига тўғри келмаганлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан 2022 йилдан буён бирга яшамасликларини, умумий рўзғор юритмаслигини, ўрталарида эрхотинлик муносабатлари тугаганлигини, суд томонидан уларга ўзаро ярашиш учун берилган муҳлатда улар ярашмаганлигини ва ярашиш чораларини кўрмаганлигини, у шаърий никоҳ асосида бошқа оила қурганлигини, эндиликда оилани сақлаб қолишнинг имконияти йўқлигини маълум қилиб, жавобгар ХХХХХХХ билан ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХХХХХ даъво аризани қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар ХХХХХХХ билан 2016 йил 20 сентябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, улар турмушларининг бошидан яхши яшамаганликларини, характерлари бир-бирига тўғри келмаганлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли даъвогар билан 2022 йилдан буён бирга яшамасликларини, суд томонидан уларга ўзаро ярашиш учун берилган муҳлатда улар ярашмаганлигини ва ярашиш чораларини кўрмаганлигини, у ҳам шаърий никоҳ асосида бошқа оила қурганлигини, эндиликда оилани сақлаб қолишнинг имконияти йўқлигини, у ажрашишга рози эканлигини маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, даъво аризасидаги важларни, ишга тақдим қилган ҳужжат ва далилларни атрофлича муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар 2016 йил 20 сентябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақда Ургут туман ФҲДЁ бўлимида 2151-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушидан бир нафар, 2019 йил 18 сентябрь куни туғилган Фармонова Нилуфар Ғиёсиддин қизи исмли фарзанди бор. Ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йилдан буён бирга яшамайди. Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг 10.02.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантиришдан рад этилган. Ургут туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 20 майдаги 167-сонли хулосасида, Ғ.Шоназаров ва Ш.Муродовалар 2016 йилда турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, келишмовчиликлар туфайли 2022 йилдан буён бирга яшамасликларини, бу оила маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан бир неча маротаба ўрганилганлиги, аммо яраштириш мақсадида олиб борилган тушунтириш ишлари ижобий натижа бермаганлигини, тарафлар билан суҳбатлашилганда улар ажрашишга қарор қилганликларини, иккала тараф ҳам шаърий никоҳ асосида бошқа оила қурганлигини, бу оилани сақлаб қолишнинг имкони йўқлиги маълум қилинган. Суд томонидан тарафларга ўзаро ярашиш учун 6 (олти) ой муҳлат берилган. Бироқ, тарафлар берилган муҳлатда ярашмаган ва ярашиш чораларини кўрмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, суд эр ва хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли Қарорининг 16-бандига мувофиқ, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришлари ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши мумкин. Суд, қайд этилган қонун талаблари ва иш ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар 2022 йилдан буён бирга яшамаслигини, умумий рўзғор юритмаслигини, улар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, тарафлар оиласини сақлаб қолиш учун маҳалла фаоллари ва Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан кўп маротаба барча ҳаракатлар олиб борилганлигини, бироқ ушбу ҳаракатлар натижасида оилани тиклаб бўлмаганлигини, суд томонидан тарафларга ўзаро ярашиш учун олти ой муҳлат берилганлигини, бироқ берилган муҳлатда тарафлар ярашмаганлигини ва ярашиш чораларини кўрмаганлигини, тарафларнинг оиласи батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, суд, давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан даъво ариза тақдим этишда кечиктирилган 680.000 сўм давлат божини даъвогардан давлат фойдасига, тарафлардан давлат фойдасига ундириладиган давлат божини базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида белгилаб, ушбу давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХХХХХ ва жавобгар ХХХХХХХ 2016 йил 20 сентябрь куни Ургут туман ФҲДЁ бўлимида 2151-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Тарафларнинг биргаликдаги турмушидан бир нафар, 2019 йил 18 сентябрь куни туғилган Фармонова Нилуфар Ғиёсиддин қизи исмли фарзанди даъвогар ХХХХХХХнинг тарбиясида қолдирилсин. Даъвогар ХХХХХХХдан давлат фойдасига 680.000 сўм давлат божи ундирилсин. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳнома берилаётган вақтда жавобгар ХХХХХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ушбу суд орқали бир ой муддат давомида Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи, судья: Ш.Мухамматқулова