← Назад
Решение #1278179 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| Ушбу кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 665 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 3 санасида фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси суд биносида бўлиб,
Раислик этувчи Алмосова Дамира Абдурахмоновна,
судья ёрдамчиси Х.Алмўминовнинг котиблигида, тарафлар иштирокида,
даъвогар Маматкулова Гулрух Усман қизининг жавобгар Маматкулов Бахтиёр
Алимбаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги №2-1302-2301/3925-сонли
фуқаролик иши билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Г.Маматкулова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар Б.Маматкулов билан ўрталаридаги Ғаллаорол туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2010 йил 19 октябрда 1118-сонли далолатнома ёзуви асосида қайд
қилинган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Г.Маматкулова келтирилган даъвони
қувватлаб, жавобгар билан 2010 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, биргаликда турмушларидан 2 нафар фарзандлари борлигини,
жавобгар билан турмушининг бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик
характерлари тўғри келмаганлигини, жавобгар уни ва фарзандларини уришини,
доимий ҳақоралаши, калтаклашига чидай олмаганлигини, шундан кейин
ота-онасининг уйига кетганлигини, 2019 йилдан буён бирга яшамаслигини,
оиласи амалда барбод бўлганлигини, оилани тиклашнинг имкони йўқлигини
билдириб, никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Б.Маматкулов келтирилган даъвони
қисман тан олиб, даъвогар билан 2010 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, даъвогар
билан ўзарпо келишмовчиликлар сабабли 2019 йилдан буён бирга
яшамаслигини, 2020 йил август ойида Мансурхонова Дилором Наримон қизи
исмли аёл билан шаърий никоҳ асосида оила қурганлигини, ўрталарида бир
нафар фарзандлари борлигини, оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини
билдириб, никоҳдан ажратишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантириш тўғрисида хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, Ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Аниқланишича, тарафлар Маматкулова Гулрух Усман қизи ва
Маматкулов Бахтиёр Алимбаевичлар Ғаллаорол туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2010 йил 19 октябрда 1118-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган никоҳ асосида турмуш қуришган.
Тарафларнинг биргаликда турмушларидан икки нафар 2012 йил 22
апрелда туғилган Алимбаев Ихтиёр Бахтиёр ўғли ва 2014 йил 10 ноябрда
туғилган Алимбаев Иброҳим Бахтиёр ўғли исмли фарзандлари бор, тарафлар
ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2019 йилан буён бирга яшамайди ва умумий
рўзғор юритмайди.
Даъвогар Г.Маматкулованинг даъво аризаси юзасидан судининг
2023 йил 17 октябрдаги ажримига асосан тарафларнинг оиласини тиклаш ва
яраштириш чораларини кўриш учун олти ой муҳлат тайинланиб, ажрим
нусхалари тарафлар яшайдиган жойдаги МФЙ яраштириш комиссиялари ва
маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимига юборилган.
Ғаллаорол туман Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинларининг
хулосасига кўра, тарафларни яраштириш чоралари кўрилган бироқ уларни
яраштириш имкони бўлмаган.
Жавобгарнинг тушунтиришига кўра, у 2020 йил август ойида шаърий
никоҳ асосида Мансурхонова Дилором Наримон қизи билан оила қурган,
турмушларидан Алимбоев Муҳаммадмусо Бахтиёр ўғли исмли фарзандлари
бор.
Тарафлар ўтган вақт давомида ярашмаган, ярашиш учун ҳаракат ҳам
қилишмаган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига кўра,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш
учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ушбу кодексининг 41-моддаси талабига кўра, суд эр-хотиннинг бундан
буён бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқ деб топса, улар
никохдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
"Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш
амалиёти
тўғрисида"ги
6-сонли
қарорининг
16-бандида
тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Суд даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини муҳокама
қилиб, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва маҳалла фуқаролар
йиғини яраштириш комиссияси томонидан тарафларни яраштириш чоралари
кўрилганлиги, лекин тарафларни яраштириш имкони бўлмаганлиги тўғрисида
хулоса тақдим қилинганлиги, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган барча
ҳаракатлар бесамар бўлганлиги, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам
тарафлар ярашмаганлиги, жавобгар шаърий никоҳ асосида бошқа оила
қурганлиги, келгусида ҳам ушбу оилани тиклашнинг имкони мавжуд
эмаслигини инобатга олиб, тарафларнинг бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг имконияти йўқ ва оила батамом бузилган деб ҳисоблаб,
никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришни лозим топади.
Суд давлат божи масаласини муҳокама килиб, ФҲДЁ органида никоҳдан
ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда жавобгар Б.Маматкуловдан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат
божи ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Маматкулова Гулрух Усман қизининг жавобгар Маматкулов
Бахтиёр Алимбаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Маматкулова Гулрух Усман қизи ва Маматкулов Бахтиёр Алимбаевичлар
Ғаллаорол туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2010 йил 19 октябрда 1118-сонли
далолатнома ёзуви асосида қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратганлик ҳақидаги гувоҳнома Маматкулов Бахтиёр
Алимбаевичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
баравари миқдоридан давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда протест
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Д.А.Алмосова