Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2302/6255 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди Судья Назиров Умиджон Иномжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Халбаев Хушторбек Урмашваевич Ответчик / Подсудимый Халбаева Махлиё Шавкат қизи
Source ID 6673fd3db6bf6f28996e5b0c Claim ID 4747698 PDF Hash 78d011ff86cb955b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Бундай холда суд ФПК нинг 220-моддаси Бундай холда суд ФПК 220 law
Бундай холда суд ФПК нинг 220-моддаси Бундай холда суд ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 13 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
Конституциянинг 78-моддаси Конституция 78 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаси збекистон Республикаси ФПК 249-253 law
Текст решения 6 576 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 20-куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди ўзининг биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик этувчи судья У.Назиров, судья ёрдамчиси М.Султанованинг котибалигида, Даъвогар Халбаев Хушторбек Урмашваевичнинг жавобгари Халбаева Махлиё Шавкат қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-17062302/6255-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Халбаев Хушторбек Урмашваевичнинг жавобгари Халбаева Махлиё Шавкат қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда 09.11.2020 йилда қонуний расмийлаштириб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, ўзаро жанжаллари, характерлари бирбирларига тўғри келмаганлиги, жавобгардан буткул кўнгли қолганлиги сабаб 2021 йил мартда фактик ажрашиб кетганлигини, уларни оиласини тиклашни имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини баён қилиб, жавобгар билан қонуний расмийлаштирилган никоҳдан муддат бермасдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Халбаев Хушторбек Урмашваевич ўзининг даъвосига монанд тушунтириш бериб, жавобгар-турмуш ўртоғи билан ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини, умуман бирга яшаш имкони қолмаганлиги сабаб 2021 йил мартда фактик ажрашганлигини, уларни оиласини тиклаш имкони умуман йўқлигини, шунинг учун муддат бермасдан никохдан ажратиб беришликни, даъво аризасини қаноатлантиришликни, уларга ярашиб олишлари учун хеч қандай муддат керак эмаслигини, бошқа аёл билан шаърий никох асосида турмуш қурганлигини баён этган. Бироқ суд танаффусидан сўнг иштирок этмаган. Бундай холда суд ФПК нинг 220-моддасига асосан даъвогарни муқаддам берган кўрсатмасига таяниб иштирокисиз кўришликни лозим топди. Суд мажлисида жавобгар Халбаева Махлиё Шавкат қизи даъвогарни даъвосини қонуний хал қилишни сўраган. Бироқ суд танаффусидан тегишли тартибда бир неча бора чақирилсада узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаган. Бундай холда суд ФПК нинг 220-моддасига асосан жавобгарни иштирокисиз кўришликни лозим топди. Суд тарафларни муқаддам берган талаб ва эътирозларини инобатга олиб, иш бўйича тўпланган ҳужжатлар билан танишиб, даъвогарни даъво талабини қуйидагиларга кўра асоссиз деб топиб, қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Чунки, ишда аниқланишича, даъвогар Халбаев Хушторбек Урмашваевич ва жавобгар Халбаева Махлиё Шавкат қизи 09.11.2020 йилда ФҲДЁ бўлимида қонуний расмийлаштириб турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушларидан 05.09.2021 йилда туғилган Урмашваева Ёсона Хушторбек қизи исмли бир нафар фарзанди бор. Тарафлар ўзаро ажрашиб кетишларига муросасизлик ва бирбирларидан кўнгли совиб кетганлиги сабабли 2021 йил март ойидан буён бирга яшамайдилар. Тарафлар ўзаро келиша олмай қолганлиги уларни никохдан ажратишга асос бўла олмайди. Гарчанд, муқаддам мазкур фуқаролик иши судда кўриб чиқилиб, тарафларга ярашиб олишлари учун мухлат берилган бўлса-да, бироқ мухлатдан аввал тарафларни суд мажлисида шахсан иштирокини таъминлаб бўлмаганлиги, мухлатдан сўнг эса ҳар икки тараф ҳам судда иштирок этмаётганлиги, ҳар икки тарафни иштирокисиз Олий суд пленумига зид равишда уларни қонуний расмийлаштирилган никохдан ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслигини, ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, уни етим қилиш, болани ота-онасининг меҳридан ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслигини, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасига асосан шаърий асосда тузилган никоҳ ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғинининг комиссиялари тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандида, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияларининг эрта никоҳ ва ажралишлар каби салбий ҳолатларнинг олдини олишни таъминлаш мажбурияти белгиланган бўлиб, Хўжаобод туман хокимлиги хотин-қизлар бўлими раҳбарлигида “Бешқовоқ” ва “Юксалиш” МФЙ ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” томонидан ҳам ушбу оилани яраштириш чораси кўрилганлиги, кўрилган чоралар самара берган ёки бермаганлиги, оила тикланган ёки тикланмаганлиги ҳақидаги хулосалари мавжуд эмаслигини, судда тарафларни шахсан иштирокисиз ва яраштириш комиссияларининг оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаганлиги ҳақидаги якуний хулосаларисиз никохдан ажратиш имкони йўқлигини инобатга олиб, суд даъвони рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат ҳимоясидадир, Конституциянинг 78-моддасида, Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шартшароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Пленумининг 06-сонли қарорини 16-бандида тушунтирилишича никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд, даъвогар никоҳдан ажратиш учун келтирган важлар тарафларнинг оиласини бутунлай барбод бўлганлигини англатмаслигини, улар ўртасидаги ихтилофлар вақтинчалик тусга эга эканлигини, тарафлар ёш оила эканлигини ва ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, тарафларни яраштириш чорасини кўриш судларнинг устувор вазифаси эканлигини инобатга олиб, суд тарафлар ўртасида оилани сақлаб қолиш мақсадида, даъвогарни даъвосини асоссиз деб топиб, даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддасини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Халбаев Хушторбек Урмашваевичнинг жавобгари Халбаева Махлиё Шавкат қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи У.Назиров