← Назад
Решение #1278182 Гражданские
Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Бундай холда суд ФПК | 220 | — | law | |
| Бундай холда суд ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| Конституция | 78 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 249-253 | — | law |
Текст решения
6 471 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 20-куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод
туманлараро суди ўзининг биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик
этувчи судья У.Назиров, судья ёрдамчиси М.Султанованинг котибалигида,
Даъвогар Пирматов Икромжон Валижоновичнинг жавобгари
Абдурахимова Мухлиса Махамаджон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги 2-1706-2302/6704-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Пирматов Икромжон Валижоновичнинг жавобгари
Абдурахимова Мухлиса Махамаджон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда 18.09.2015 йилда
қонуний
расмийлаштириб
турмуш
қурганлигини,
биргаликдаги
турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, ўзаро жанжаллари,
характерлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги, жавобгардан буткул кўнгли
қолганлиги сабаб 2018 йил октябрда фактик ажрашиб кетганлигини, уларни
оиласини тиклашни имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини баён
қилиб, жавобгар билан қонуний расмийлаштирилган никоҳдан муддат
бермасдан ажратиб беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Пирматов Икромжон Валижонович ўзининг
даъвосига монанд тушунтириш бериб, жавобгар-турмуш ўртоғи билан
ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, умуман бирга яшаш имкони
қолмаганлиги сабаб 2018 йил октябрда фактик ажрашганлигини, уларни
оиласини тиклаш имкони умуман йўқлигини, шунинг учун муддат бермасдан
никохдан ажратиб беришликни, даъво аризасини қаноатлантиришликни,
уларга ярашиб олишлари учун хеч қандай муддат керак эмаслигини баён
этган.
Бироқ суд танаффусидан сўнг иштирок этмаган. Бундай холда суд
ФПК нинг 220-моддасига асосан даъвогарни муқаддам берган кўрсатмасига
таяниб иштирокисиз кўришликни лозим топди.
Суд мажлисига жавобгар Абдурахимова Мухлиса Махамаджон қизи
тегишли тартибда бир неча бора чақирилсада узрсиз сабабларга кўра
иштирок этмаган. Бундай холда суд ФПК нинг 220-моддасига асосан
жавобгарни иштирокисиз кўришликни лозим топди.
Суд даъвогарни муқаддам берган талаб ва эътирозларини инобатга
олиб, иш бўйича тўпланган ҳужжатлар билан танишиб, даъвогарни даъво
талабини қуйидагиларга кўра асоссиз деб топиб, қаноатлантиришдан рад
қилишни лозим топади.
Чунки, ишда аниқланишича, даъвогар Пирматов Икромжон
Валижонович ва жавобгар Абдурахимова Мухлиса Махамаджон қизи
18.09.2015 йилда ФҲДЁ бўлимида қонуний расмийлаштириб турмуш қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушларидан 27.10.2016 йилда туғилган
Пирматова Фарангизбегим Валижонович исмли бир нафар фарзанди бор.
Тарафлар ўзаро ажрашиб кетишларига муросасизлик ва бирбирларидан кўнгли совиб кетганлиги сабабли 2018 йил октябр ойидан буён
бирга яшамайдилар.
Тарафлар ўзаро келиша олмай қолганлиги уларни никохдан ажратишга
асос бўла олмайди.
Гарчанд, муқаддам мазкур фуқаролик иши судда кўриб чиқилиб,
тарафларга ярашиб олишлари учун мухлат берилган бўлса-да, бироқ
мухлатдан аввал жавобгарни суд мажлисида шахсан иштирокини таъминлаб
бўлмаганлиги, мухлатдан сўнг эса ҳар икки тараф ҳам судда иштирок
этмаётганлиги, ҳар икки тарафни иштирокисиз Олий суд пленумига зид
равишда уларни қонуний расмийлаштирилган никохдан ажратиш мақсадга
мувофиқ эмаслигини, ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзандлари
борлигини, уни етим қилиш, болани ота-онасининг меҳридан ажратиш
мақсадга мувофиқ эмаслигини, Оила кодексига асосан шаърий асосда
тузилган никоҳ ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслигини, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сонли қарори
билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғинининг комиссиялари тўғрисида”ги
Низомнинг 7-бандида, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияларининг
эрта никоҳ ва ажралишлар каби салбий ҳолатларнинг олдини олишни
таъминлаш мажбурияти белгиланган бўлиб, Жалолқудуқ туман хокимлиги
хотин-қизлар бўлими раҳбарлигида “Кадасин” ва “Шархончеки” МФЙ ларнинг
“Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” томонидан ҳам ушбу
оилани яраштириш чораси кўрилганлиги, кўрилган чоралар самара берган
ёки бермаганлиги, оила тикланган ёки тикланмаганлиги ҳақидаги хулосалари
мавжуд эмаслигини, судда тарафларни шахсан иштирокисиз ёки яраштириш
комиссияларининг оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаганлиги ҳақидаги
якуний хулосаларисиз никохдан ажратиш имкони йўқлигини инобатга олиб,
суд даъвони рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, Оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат ҳимоясидадир,
Конституциянинг 78-моддасида, Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний,
ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шартшароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Пленумининг 06-сонли қарорини 16-бандида
тушунтирилишича никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-
хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмайди.
Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади.
Суд, даъвогар никоҳдан ажратиш учун келтирган важлар тарафларнинг
оиласини бутунлай барбод бўлганлигини англатмаслигини, улар ўртасидаги
ихтилофлар вақтинчалик тусга эга эканлигини, тарафлар ёш оила эканлигини
ва ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, тарафларни
яраштириш чорасини кўриш судларнинг устувор вазифаси эканлигини
инобатга олиб, суд тарафлар ўртасида оилани сақлаб қолиш мақсадида,
даъвогарни даъвосини асоссиз деб топиб,
даъво талабини
қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253-моддасини қўллаб, суд
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Пирматов Икромжон Валижоновичнинг жавобгари
Абдурахимова Мухлиса Махамаджон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд
орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига
апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга
ҳақлидир.
Раислик қилувчи
У.Назиров