Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1402-2305/12000 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди Судья Турсунов Сухроб Норқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сайфиев Хумоюн Шухрат ўғли Ответчик / Подсудимый Рафиқова Азизаой Хуршид қизи
Source ID 667b9320b6bf6f28996e5c7d Claim ID 4868773 PDF Hash b53580b0c60e0716... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 72-моддасининг 1-қисми аролик процессуал кодекси 72 1 code_article
Текст решения 4 692 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 13 май куни фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси жиноят ишлари бўйича Нарпай туман суди биносида бўлиб, унда Раислик этувчи судья: С.Н.Турсунов, Судъя ёрдамчиси: Р.Б.Холмуродовнинг котиблигида, даъвогар Саттарова Феруза Муралиевнанинг жавобгар Насиров Самаритдин Салахутдин ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган №2-14022305/10784-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни Судга даъвогар Саттарова Феруза Муралиевна жавобгар Насиров Самаритдин Салахутдин ўғлига нисбатан 2023 йил 6 сентябрь куни даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ва дастлабки суд мажлисидаги тушунтиришида, у жавобгар Насиров Самаритдин Салахутдин ўғли билан 2014 йил 21 октябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар, яъни 2014 йил 30 ноябрь куни туғилган Насиров Муслим Самаритдинович исмли фарзанди борлигини, улар ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил август ойидан буён бирга яшамаслигини, эндиликда уларнинг оиласини тиклашни имконияти қолмаганлигини билдириб, жавобгар Насиров Самаритдин Салахутдин ўғли билан ўрталарида тузилган қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгар Насиров Самаритдин Салахутдин ўғли ўз тушунтиришида, даъвони тан олиб, ҳақиқатдан ҳам у даъвогар Саттарова Феруза Муралиевна билан 2014 йил 21 октябрь кунида қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар, яъни 2014 йил 30 ноябрь куни туғилган Насиров Муслим Самаритдинович исмли фарзанди борлигини, ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли улар 2023 йил август ойидан буён бирга яшамасдан келаётганлигини, у ҳам никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасини қонуний кўриб чиқишни сўраган. Суд ишга тақдим қилинган ҳужжат ва далиллар билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, даъвогар Саттарова Феруза Муралиевнанинг жавобгар Насиров ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топди. Иш хужжатларида кўринишича, Саттарова Феруза Муралиевна билан Насиров Самаритдин Салахутдин ўғли ўртасидаги никоҳ 2014 йил 21 октябрь куни расмийлаштирилган, тарафларнинг биргаликдаги турмушлари даъвомида ўрталарида бир нафар, яъни 2014 йил 30 ноябрь куни туғилган Насиров Муслим Самаритдинович исмли фарзанди бор, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил август ойидан буён бирга яшамасдан келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 72-моддасининг 1-қисмига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июл кунидаги “Судлар томонидан, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларини кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорини 16-бандига кўра, “Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори талабларига кўра, даъвогарнинг даъво аризаси ва тарафларнинг дастлабки суд мажлисидаги тушунтиришларида, никоҳдан ажрашишга бирон-бир жиддий сабаб кўрсата олмаганлигини, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил август ойидан буён бирга яшамасдан келаётганлиги, бундан ташқари тарафларнинг вояга етмаган бир нафар фарзанди борлиги, тарафларни суд мажлисига келмаганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасида оила, оналик, оталик ва болалик давлат ҳимоясида эканлигини, оила давлат томонидан муҳофаза қилиниши зарурлигини инобатга олиб, суд тарафларни оиласини сақлаб қолиш имкони бор деб хисоблаб, даъвогар Саттарова Феруза Муралиевнанинг жавобгар Насиров Самаритдин Салахутдин ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини рад қилишни лозим топди. Суд, даъвогар Саттарова Феруза Муралиевнанинг олдиндан 660.000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта харажати тўлаганлигини инобатга олишни лозим топиб, Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларига қўлланиб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарканд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи судья: С.Н.Турсунов