Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2301/14472 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди Судья Маткаримов Хотамжон Куронбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Назарова Наргиза Джураевна Ответчик / Подсудимый Усманов Абдуразоқ Абдивалиевич
Source ID 6655545fbc3b307c6f80b327 Claim ID 4925300 PDF Hash 34708620b9943577... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 7 912 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг “20” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Х.К.Маткаримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Жумабоевнинг котиблигида, томонлардан даъвогар Н.Назарова ва жавобгар А.Усмоновларнинг иштирокида, даъвогар Назарова Наргиза Джураевнанинг жавобгар Усманов Абдуразоқ Абдивадиевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 21107-2301/14472-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Назарова Наргиза Джураевна жавобгар Усманов Абдуразоқ Абдивадиевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2017 йил 26 октябрда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурганлигини, уларнинг никоҳи Тошкент вилояти Оҳангарон туман 2-сон ФХДЁ бўлими томонидан 401-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинганлигини, жавобгар билан ўзаро турмушларидан 2007 йил 02 октябр куни туғилган Абдувалиев Азизбек Абдуразоқ ўғли, 2011 йил 12 май куни туғилган Абдувалиева Оминахон Абдуразоқ қизи ва 2013 йил 17 май куни туғилган Абдувалиева Мадинабону Абдуразоқ қизи исмли уч нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушлари доим уруш жанжал билан кечганлигини, жавобгар оилани моддий жихатдан таъминламаслигини, жавобгар билан 2019 йилдан буён бирга яшамасликларини, буганги кунда шаърий никоҳ асосида бошқа оила қурганлигини, жавобгар билан ажрашиб у билан никохини қонунийлаштирмоқчи эканлигини, жавобгар билан оиласини тиклашга харакат қилганлигини лекин имкони бўлмаганлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан ўзининг ўртасидаги никоҳдан ярашув учун муҳлат бермасдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Назарова Наргиза Джураевна даъво аризани тўлиқ қувватлаб, ўз тушунтиришида жавобгар билан билан 2019 йилдан буён бирга яшамаслигини, шу вақтдан бошлаб умумий рўзғор юритмасликларини, буён эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, жавобгар спитрли ичимликлар истеъмол қилиб доим жанжал кўтариб ўзини бошқара олмаслигини, фарзандлари жавобгарни кўрганида қўрқишини, жавобгар билан бир уйда бирга яшаб бўлмаслигини, жавобгар ярашишни хохламаганлигини баён қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Усманов Абдуразоқ Абдивадиевич даъво аризани қисман тан олиб, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари 2017 йилда тугатилганлигини, 2019 йилдан бошлаб бирга яшамасликларини, даъвогар билан оилани тиклаб бирга яшашни хохламаслигини, энди оилани тиклаб бўлмаслигини, ажрашишга рози эканлигини, бироқ даъвогар фарзандларини берса ажрашишга рози бўлишинии баён қилиб, суддан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим. Суд ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Назарова Наргиза Джураевна билан жавобгар Усманов Абдуразоқ Абдивадиевич 2014 йил 12 сентябда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган. Уларнинг никоҳи Тошкент вилояти Оҳангарон туман 2-сон ФХДЁ бўлими томонидан 401-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан уч нафар вояга етган 2007 йил 02 октябр куни туғилган Абдувалиев Азизбек Абдуразоқ ўғли, 2011 йил 12 май куни туғилган Абдувалиева Оминахон Абдуразоқ қизи ва 2013 йил 17 май куни туғилган Абдувалиева Мадинабону Абдуразоқ қизи исмли фарзандлари туғилган. Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2019 йилдан бошлаб эр хотин бўлиб биргаликда яшашмайди. Шу сабабли даъвогар Н.Назарова илгари хам жавобгар А.Усмановга нисбатан никоҳни бекор қилиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2023 йил 28 март кунидаги ҳал қилув қарори билан Н.Назарованинг даъво аризаси рад қилинган. Шундан сўнг ҳам тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаганлиги боис, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2023 йил 18 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиш ва оилани сақлаб қолиш учун олти (6) ой муҳлат берилган. Суд даъвогар Н.Назарованинг даъво аризасини муҳокама қилиб, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар 2019 йилдан бошлаб тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, даъвогар ва жавобгар хам оилани тиклаб бирга яшашни хохламаслигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, тарафларнинг никоҳдан ажратиш масаласи илгари ҳам суд муҳокамаси предмети бўлганлигини, яраштириш комиссияси томонидан ушбу оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги ҳақида хулоса берилганлигини, тақдим қилинган ёзма далиллар йиғиндиси тарафларнинг оилавий муносабатлари батамом тугалланганлигидан далолат беришини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни, тарафларнинг вояга етмаган уч нафар фарзандини даъвогарнинг тарбиясида қолдиришни, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида белгилаб, уни тарафларнинг хар биридан 1,5 баровардан давлат фойдасига ундиришни лозим топди. Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-45-моддалари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253, 383, 403, 422 ва 426-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Назарова Наргиза Джураевнанинг жавобгар Усманов Абдуразоқ Абдивадиевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Назарова Наргиза Джураевна билан жавобгар Усманов Абдуразоқ Абдивадиевич ўртасида Тошкент вилояти Оҳангарон туман 2-сон ФХДЁ бўлими томонидан - бўлими томонидан 2017 йил 26 октябрдаги 401сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳидан ажратилсин. Тарафларнинг 2007 йил 02 октябр куни туғилган Абдувалиев Азизбек Абдуразоқ ўғли, 2011 йил 12 май куни туғилган Абдувалиева Оминахон Абдуразоқ қизи ва 2013 йил 17 май куни туғилган Абдувалиева Мадинабону Абдуразоқ қизи исмли уч нафар вояга етмаган фарзанди даъвогар Назарова Наргиза Джураевнанинг тарбиясида қолдирилсин. ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида тарафларнинг хар биридан давлат даромадига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи, судья: (имзо) Х.К.Маткаримов Нусхаси аслига тўғри._______ Ҳал қилув қарори 2024 йил 21 июнда қонуний кучга кирган._______ Суднинг ҳал қилув қарори 09.06.2023 йилда қонуний кучга кирди. Судья: Х.К.Маткаримов