Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1903-2301/5196 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди Судья Номозов Музаффар Эргашович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сатторов Алибек Темурович Ответчик / Подсудимый Ниёзмуродова Муборак Бозор қизи
Source ID 6675db8bb6bf6f28996e5bee Claim ID 4893122 PDF Hash 17c049fadab9b1d5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
аролик процессуал кодексининг 72-моддаси аролик процессуал кодекси 72 code_article
Текст решения 6 920 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил хххх ойининг хх куни фукаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносидан видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда бўлиб, Раислик этувчи: судьяМ.Э.Номозов, Судья ёрдамчиси Н.Самадовнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган хххх-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ххх судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ххх билан қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Ххх даъво талабини қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар Ххх билан 2018 йил 11май куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, фарзандларитурмуш ўртоғининг қарамоғида яшаб келаётганлигини,улар турмуши бошида яхши яшаб, кейинчалик оилавий келишмовчиликлар ҳамда бегона эркак билан гаплашиб турганлигини кўрганлиги сабабли 2023 йил апрель ойиданбуён алоҳида яшаб келаётганлигини, маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда туман ҳокимлиги томонидануларни яраштириш бўйича олиб борган чора-тадбирлар натижасиз эканлигини, оиласини тиклашнинг имкони бўлмаганлигини, турмуш ўртоғи ундан кечирим сўраган бўлсада уни кечирмаслигини, турмуш ўртоғига шаръий жавобини берганлигини, турмуш ўртоғи ўзига тегишли барча мол-мулкларини олиб кетганлигинибилдириб, ушбу асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Хххсуд мажлисида даъвогарнинг даъво талабини тан олмасдан, турмуш ўртоғига нисбатан ҳурматсизлик ва хиёнат қилмаганлигини, ушбу ҳақида бирор далиллари йўқлигини, айби бўлмасада турмуш ўртоғидан фарзандларикелажаги ва улар бирга яшашликлари учун ундан кечирим сўрашини, никоҳдан ажрашиш учун ҳеч қандай жиддий асос ва сабаблар мавжуд эмаслигини, уларнинг никоҳдан ажрашиши фарзандларининг келгуси турмушларига ҳам салбий таъсир этиши мумкинлигини, барчаишлардан ўзига тўғри хулоса чиқариб, оиласини сақлаб қолиш учун барча чораларникўришинибилдириб, даъво талабинирад этишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ва иш материаллари билан танишиб, қўйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, тарафлар 2018 йил 11май куни Сариосиё туман ФҲДЁ бўлимитомонидан 342-рақам билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган.Биргаликдаги турмушлариданиккинафар фарзандларибор. Фарзандлари онаси билан яшаб келмоқда. Тарафлар ўзаро оилавий келишмовчиликлари сабабли 2023 йил апрель ойидан буён алоҳида ҳолда яшаб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 76-моддасига кўра, оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси талабига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг14банди 1-қисмига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқланиши шарт. Мазкур қарорнинг 16-бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Сариосиё туман оила ва хотин қизлар бўлими томонидан 2023 йил 29ноябрда берилган хулосасига кўра, ушбу оилани сақлаб қолиш учун яраштириш масалалари кўриб чиқилганлиги, улар эр-хотин ўртасида оилада бўлиб турадиган оилавий келишмовчиликлар сабабли вақтинча алоҳи ҳолатда яшаб келаётганлигини, улар келгусида яраштириб яшаб кетишлари учун бир оз вақт кераклигини баён этган. Суд томонидан тарафлар кўрсатган ҳолатларни ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиб, тарафлар ёш оила эканлигини, ўрталаридаги келишмовчиликлар вақтинча эканлигини, жавобгар оиласини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётганлигини ва кечирим сўраганлигини,уларнинг никоҳдан ажрашиши вояга етмаган фарзандларининг келгуси турмушларига ҳам салбий таъсир этиши мумкинлигини, ушбу ишда вояга етмаган болалар манфаати борлигини, тарафлар келгусида ярашиб бирга яшаб кетиш эҳтимоли борлигини, оилада бўлиб турадиган келишмовчиликлар сабабли бирга яшамасдан келаётганлигини, жавобгарнинг хиёнати ҳақидаасосли далиллар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъвогарнинг ушбуважлари уларни никоҳдан ажратишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Суд тарафларнинг оиласини сақлаб қолиш имконияти борлигини, улар ярашиб яшаб кетиши эҳтимоли мавжудлигини, болалар манфаатини инобатга олиб, ушбу ҳолат бўйича даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этади. Суд даъвогар томонидан даъво аризаси билан мурожаат этишда давлат божи тўлаганлигини инобатга олади. Шу билан бирга, суд иш видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда ўтказилганлиги учун даъвогардан 85.000 сўм суд харажатини ундиради. Бинобарин, суд юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этилсин. Даъвогар Хххҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри А.Қодирий кўчаси 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳар, МФО: 00014, СТИР (ғазна) 20112919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 85.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон у эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи М.Э.Номозов