Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2302/7028 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди Судья Назиров Умиджон Иномжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Адахамов Миролимжон Мирзохид ўғли Ответчик / Подсудимый Адахамова Нодирабегим Абдумалик қизи
Source ID 6673fd9ab6bf6f28996e5b0e Claim ID 4843173 PDF Hash 71548b7ef7814361... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Бундай холда суд ФПК нинг 220-моддаси Бундай холда суд ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 13 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
Конституциянинг 78-моддаси Конституция 78 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаси збекистон Республикаси ФПК 249-253 law
Текст решения 6 309 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 20-куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди ўзининг биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик этувчи судья У.Назиров, судья ёрдамчиси М.Султанованинг котибалигида, Даъвогар Адахамов Миролимжон Мирзохид ўғлининг жавобгари Адахамова Нодирабегим Абдумалик қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1706-2302/7028-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Адахамов Миролимжон Мирзохид ўғлининг жавобгари Адахамова Нодирабегим Абдумалик қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда 20.11.2018 йилда қонуний расмийлаштириб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, ўзаро жанжаллари, характерлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги, жавобгардан буткул кўнгли қолганлиги сабаб 2022 йил октябрда фактик ажрашиб кетганлигини, уларни оиласини тиклашни имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини баён қилиб, жавобгар билан қонуний расмийлаштирилган никоҳдан муддат бермасдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Адахамов Миролимжон Мирзохид ўғли ўзининг даъвосига монанд тушунтириш бериб, жавобгар-турмуш ўртоғи билан ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини, умуман бирга яшаш имкони қолмаганлиги сабаб 2022 йил октябрда фактик ажрашганлигини, уларни оиласини тиклаш имкони умуман йўқлигини, шунинг учун муддат бермасдан никохдан ажратиб беришликни, даъво аризасини қаноатлантиришликни, уларга ярашиб олишлари учун хеч қандай муддат керак эмаслигини баён этиб, даъвони қаноатлантиришликни сўради. Суд мажлисида жавобгар Адахамова Нодирабегим Абдумалик қизи даъвогарни даъвосига иқрор бўлмай берган кўрсатмасида, даъвогар-эри билан никохдан ажрашмшга рози эмаслигини, бир нафар фарзандларини етим қилмоқчи эмаслигини, оиласини тиклашлигини ва оиласини тиклаб, ярашишлари учун астойдил ҳаракат қилаётганлигини баён этиб, даъвони қаноатлантиришдан рад қилишни сўраган. Суд танаффусидан сўнг иштирок этмаган. Бундай холда суд ФПК нинг 220-моддасига асосан жавобгарни муқаддам берган кўрсатмасига таяниб, уни иштирокисиз ишни кўришликни лозим топди. Суд тарафларни талаб ва эътирозларини инобатга олиб, иш бўйича тўпланган ҳужжатлар билан танишиб, даъвогарни даъво талабини қуйидагиларга кўра асоссиз деб топиб, қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Мирзохид ўғли ва жавобгар Адахамова Нодирабегим Абдумалик қизи 20.11.2018 йилда ФҲДЁ бўлимида қонуний расмийлаштириб турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушларидан 24.08.2019 йилда туғилган Мирзохидова Шукрона Миролимжон қизи исмли бир нафар фарзандлари бор. Тарафлар ўзаро ажрашиб кетишларига муросасизлик ва бирбирларидан кўнгли совиб кетганлиги сабабли 2022 йил октябр ойидан буён бирга яшамайдилар. Тарафлар ўзаро келиша олмай қолганлиги уларни никохдан ажратишга асос бўла олмайди. Гарчанд, муқаддам мазкур фуқаролик иши судда кўриб чиқилиб, тарафларга ярашиб олишлари учун мухлат берилган бўлса-да, ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, уларни етим қилиш, болаларни ота-онасининг меҳридан ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслигини, жавобгар оилани тиклаш учун астойдил харакат қилаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасига асосан шаърий асосда тузилган никоҳ ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғинининг комиссиялари тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандида, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияларининг эрта никоҳ ва ажралишлар каби салбий ҳолатларнинг олдини олишни таъминлаш мажбурияти белгиланган бўлиб, Хўжаобод туман хокимлиги хотинқизлар бўлими раҳбарлигида “Узумзор” ва “Навоий” МФЙ ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” томонидан ҳам ушбу оилани яраштириш чораси кўрилганлиги, кўрилган чоралар самара берган ёки бермаганлиги, оила тикланган ёки тикланмаганлиги ҳақидаги хулосалари мавжуд эмаслигини, оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаганлиги ҳақидаги якуний хулосаларисиз никохдан ажратиш имкони йўқлигини инобатга олиб, суд даъвони рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат ҳимоясидадир, Конституциянинг 78-моддасида, Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шартшароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Пленумининг 06-сонли қарорини 16-бандида тушунтирилишича никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр- хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд, даъвогар никоҳдан ажратиш учун келтирган важлар тарафларнинг оиласини бутунлай барбод бўлганлигини англатмаслигини, улар ўртасидаги ихтилофлар вақтинчалик тусга эга эканлигини, тарафлар ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, тарафларни яраштириш чорасини кўриш судларнинг устувор вазифаси эканлигини инобатга олиб, суд тарафлар ўртасида оилани сақлаб қолиш мақсадида, даъвогарни даъвосини асоссиз деб топиб, даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддасини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Адахамов Миролимжон Мирзохид ўғлининг жавобгари Адахамова Нодирабегим Абдумалик қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи У.Назиров