← Назад
Решение #1278189 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 72 | — | law |
Текст решения
5 061 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ХХХХ йил ХХХХХ куни фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ
туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья ХХХХХнинг раислигида,
судья ёрдамчиси ХХХХХнинг котиблигида, тарафлар иштирокида,
даъвогар ХХХХХ ХХХХХ ХХХХХ жавобгар ХХХХХ ХХХХ ХХХХХ
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
ХХХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ХХХХХ ХХХХХ ХХХХХ жавобгар ХХХХХ ХХХХХ
ХХХХХ нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби билан судга
мурожаат қилиб, унда жавобгар билан ХХХХ йил ХХ июлда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан
фарзанди йўқлиги, 2023 йил 28 апрелдан буён бирга яшамаслигини
билдириб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Датлабки суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХХ даъво аризасида
кўрсатиб ўтилган барча важларини тўлиқ қувватлашини, баён этиб,
ўрталаридаги қонуний никоҳларини бекор қилишни сўради.
Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХХХ суддан даъвони
тан олмай, никоҳдан ажратмасликни сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини, фуқаролик ишида
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги
хулосага келди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2022 йил 14 июлда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти,
Нурафшон шаҳар ФҲДЁ бўлимида ХХХХХ-сон далолатнома ёзуви билан
қайд қилинган.
Ҳозирги вақтда биргаликдаги турмушларидан фарзанди йўқ.
ФИБ Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2023 йил 20 ноябрдаги
ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш учун муҳлат белгиланган. Ярашув
муддати тугагач, тарафлар суд мажлисига келмади, келмаслигининг узрли
сабабларини ҳам судга тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 1-қисмига
асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 14-бандида
никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори
қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама,
тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро
муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос
бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини
аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида
кўриши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839 қарорининг 16-бандига
кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра, эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек,
эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда,
суд даъвони рад этади.
Суд, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
72-моддасига асосан даъво талаби асосли эканлигини тасдиқловчи далиллар
тақдим қилинмаганлигини, никоҳни давомийлигини, тарафларнинг суд
мажлисига келмагани ва бу ҳақда узрли сабаблар борлигини судга тақдим
этмаганинин инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имкони мавжуд деган
хулосага келади ва даъво аризани рад қилиш лозим деб ҳисоблайди.
Суд бундай ҳолатда, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормалари
талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
аризасини муҳокама қилиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида
эканлигини, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий
асосларга эга эмаслигини, вақтинчалик эканлигини, тарафлар ўзаро
келишмовчиликлар натижасида ҳозирда бирга яшамаётган бўлсалар-да,
уларда ўзаро муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари
мавжудлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб
бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш,
носоғлом оилаларга барҳам беришга, эр-хотиннинг никоҳларини
мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишни инобатга
олиб, оилани сақлаб қолиш мақсадида даъвогарнинг никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим топади.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХХХ нинг жавобгар ХХХХХ нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест)
беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
Нусхаси аслига тўғри, Судья
/имзо/
ХХХХХХ