Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1204-2301/3279 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро суди Судья Сапаров Рамиз Нурмухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Маматов Турсунқул Абдималикович Ответчик / Подсудимый Маматова Лолагул Неъмат қизи
Source ID 667954e5b6bf6f28996e5c19 Claim ID 4905163 PDF Hash 3a5fe77e43a4a6cd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 625 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи: Р.Н.Сапаров, Х.Ҳотамқуловнинг котиблигида, даъвогар ЙЙЙнинг жавобгар ФФФга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1204-2301-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар ЙЙЙ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ФФФ билан 2006 йил 21 июлда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушларини бошида яхши яшаганлигини, аммо кейинчалик ўрталарида келишмовчиликлар келиб чиқа бошлаганлигини, келишмовчиликлар сабабли 2018 йилдан буён бирга яшамаслигини, оиласини тиклаш учун ҳаракат қилганлигини, аммо фойдаси бўлмаганлигини, оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ЙЙЙ даъво талабини қувватлаб, унда даъвогарни укасининг турмуш ўртоғи, жавобгарнинг синглиси бўлишлигини, тарафларни бошқа-бошқа оила қуришганлигни, уларнинг турмушларидан туғилган фарзандлари унинг қарамоғида эканлигини, тарафларни оиласини тиклашни имконияти қолмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар даъво аризани тан олиб, ҳозирги кунда бошқа турмуш қурганлигини ва турмушидан икки нафар фарзанди ҳам туғилганлигини, даъвогар билан оиласини тиклашни имконияти қолмаганлигини, никоҳдан ажратишни ва никоҳга қадарли бўлган Ташқулова фамилиясига қайтаришни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво аризасини қаноатлантириш лозим топади. Аниқланган холатларга кўра, тарафлар 2006 йил 21 июлда Оқолтин туман ФХДЁ бўлимида 67-сон билан қайд этилган никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувига кўра, қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қуришган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан 2006 йилда УУУ, 2010 йилда ВВВ ва 2014 йилда ССС исмли фарзандлари туғилган. Сирдарё вилоят Оқолтин туман ҳокимининг 2022 йил 18 майдаги қарорига кўра, 2010 йилда туғилган ККК ВВВ ва 2014 йилда туғилган ККК ССС Соибжон қизига ППП хомий этиб тайнланган. Суднинг 2024 йил 2 январдаги ажримига кўра, тарафларга ярашиш учун 3 ой муҳлат берилган. Оқолтин туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг хулосасига кўра, ЙЙЙ ва ФФФларнинг никоҳдан ажратиш масаласи муҳокама қилиниб, уларни 2018 йилдан буён бирга яшамаслиги, ФФФни хозирги кунда бошқа оила қурганлиги ва икки нафар фарзанди туғилганлиги аниқланиб, тарафларни оиласини тиклашни имконияти қолмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашларига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган холдагина никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришга ҳақли. Суд, даъвогар ЙЙЙнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини муҳокама қилиб, тарафларни 2018 йилдан буён бирга яшамаслигини, суд томонидан берилган муддат давомида тарафлар оиласини тиклашмаганлигини, Оқолтин туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг хулосасига кўра, ЙЙЙ ва ФФФларнинг никоҳдан ажратиш масаласи муҳокама қилинганлиги, уларни 2018 йилдан буён бирга яшамаслиги, ФФФни хозирги кунда бошқа оила қурганлиги ва икки нафар фарзандлари туғилганлиги аниқланганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантириб, тарафларни никохдан ажратишни лозим топди. Cуд, давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, тарафлардан тенг миқдорда давлат фойдасига давлат божи ундиршни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар ЙЙЙнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. ФФФ ва ЙЙЙ 2006 йил 21 июлда Оқолтин туман ФХДЁ бўлимида 67-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. ФФФга никоҳга қадарли бўлган “МММ” фамилияси қайтарилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этишда ЙЙЙ ва ФФФдан тенг миқдорда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваридан давлат божи тўлови ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтиришга хақлидирлар. Раислик этувчи, Р.Н.Сапаров