Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2301/9843 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди Судья Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тўйчиев Шохрухбек Иброхим ўғли Ответчик / Подсудимый Тўйчиева Розияхон Каримберди қизи
Source ID 667a6382b6bf6f28996e5c43 Claim ID 4805659 PDF Hash e7377740df24b2ad... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 077 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 20 май куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи – фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров, судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар ишончли вакили Р.Тўйчиева ва жавобгар ишончли вакили М.Махсудалиевалар иштирокида, даъвогар Тўйчиев Шохрухбек Иброхим ўғлини жавобгар Тўйчиева Розияхон Каримберди қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/9843-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар Даъвогар Тўйчиев Шохрухбек Иброхим ўғли судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Тўйчиева Розияхон Каримберди қизи билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Тўйчиев Шохрухбек Иброхим ўғлининг ишончли вакили Тўйчиева Раънохон Позиловна даъвогарнинг даъвосини қувватлаб, тарафалар 06.01.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 29.10.2018 йилда туғилган Иброхимова Гулбахор Шохрухбек қизи исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчилик оқибатида 2019 йил июнь ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, тарафлар ўртасида оилани тиклашни имкони қолмаганлигини билдириб, тарафлар ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган жавобгар Тўйчиева Розияхон Каримберди қизининг ишончли вакили Махсуладиева Муносибхон Юлбосовна даъвони тан олиб, тарафалар 06.01.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида фарзандли 29.10.2018 йилда туғилган Иброхимова Гулбахор Шохрухбек қизи исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, 2019 йил июнь ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини билдириб, тарафалар ўртасида никохдан ажратишни сўраган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар тарафлар 06.01.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Турмушлари давомида 29.10.2018 йилда туғилган Иброхимова Гулбахор Шохрухбек қизи исмли бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2019 йил июнь ойидан буён алоҳида-алоҳида хоналарда яшаб келишмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 07.11.2023 йилдаги ажрими билан даъвогар Тўйчиев Шохрухбек Иброхим ўғли ва жавобгар Тўйчиева Розияхон Каримберди қизига ярашиб олишлари учун муҳлат тайинланган. Асака тумани “Қўнғирот” ва “Навбахор” МФЙларининг далолатномасига кўра жавобгар шаръий никох аососида бошқа оила қурганлиги, берилган муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, келтирилган даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги давлат божини ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Тўйчиев Шохрухбек Иброхим ўғлининг жавобгар Тўйчиева Розияхон Каримберди қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Тўйчиев Шохрухбек Иброхим ўғли ва жавобгар Тўйчиева Розияхон Каримберди қизи ўртасида 06.01.2018 йилдаги №49-сонли далолатнома ёзуви билан Асака туман 1-сон ФХДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Даъвогар Тўйчиев Шохрухбек Иброхим ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ушбу никохдан 29.10.2018 йилда туғилган Иброхимова Гулбахор Шохрухбек қизи исмли бир нафар бола Тўйчиева Розияхон Каримберди қизининг тарбияси ва қарамоғида қолдирилсин. Никохдан ажратишни қайти этиш вақтида жавобгар Тўйчиева Розияхон Каримберди қизига ўзининг никохгача бўлган қизлик фамилияси Махсудалиевага қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Э.К.Сабиров