← Назад
Решение #1278192 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 510 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 20 май куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро
судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи –
фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров,
судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Косимов
Абдулазиз Ахмадулло ўғлини жавобгар Қосимова Умидахон Анваржонқизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган 2-1702-2301/9866-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Косимов Абдулазиз Ахмадулло ўғли судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Қосимова Умидахон Анваржон-қизи билан
ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган.
Суд мажлисда сўралган даъвогар Косимов Абдулазиз Ахмадулло ўғли
даъвони қуватлаб жавобгар билан 13.07.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш
қуришганлигини,
турмушлари
давомида
фарзандли
бўлишмаганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2023 йил июнь
ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, ўзи 2023 йил
декабрь ойида Темирова Назокат исмли шахс билан шаръий никох асосида
оила қуриб яшаб келаётганлигини, жавобгар билан оилани тиклашни имкони
қолмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Қосимова Умидахон Анваржонқизи даъвони тан олиб, даъвогар билан 13.07.2018 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида фарзандли
бўлишмаганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2023 йил июнь
ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, никохдан
ажрашишга рози эканлигини билдириб тушинтириш берган.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг
даъвосини қаноатлантиришни лозим топади.
Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар
тарафлар 13.07.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган.
Турмушлари давомида фарзандли бўлмаганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2023 йил июнь ойидан
буён алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 07.11.2023
йилдаги ажрими билан даъвогар Косимов Абдулазиз Ахмадулло ўғли ва
жавобгар Қосимова Умидахон Анваржон-қизига ярашиб олишлари учун
муҳлат тайинланган.
Асака туман ҳокимлиги ва Асака тумани “Эргашобод” МФЙнинг
хулосаларига кўра берилган муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва
оилани тиклашни имкони бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль
кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида
«Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши
лозим»-деб кўрсатилган.
Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар
ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга
олиб, келтирилган даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи
ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан даъвогардан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравар давлат божини ундиришни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Косимов Абдулазиз Ахмадулло ўғлининг жавобгар
Қосимова Умидахон Анваржон-қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш
ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Косимов Абдулазиз Ахмадулло ўғли ва жавобгар Қосимова
Умидахон Анваржон-қизи ўртасида 13.07.2018 йилдаги №809-сонли
далолатнома ёзуви билан Асака туман 1-сон ФҲДЁ бўлимида қайд этилган
никоҳларидан ажратилсин.
Даъвогар Косимов Абдулазиз Ахмадулло ўғлидан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кунидан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи:
Э.К.Сабиров