← Назад
Решение #1278196 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Оила кодекси | 46 | — | code_article |
Текст решения
6 772 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 20 куни фуқаролик ишлари
бўйича Шеробод туманлараро суди биносида, очиқ суд
мажлисида
Раислик этувчи: Р.Х.Пирназаров
судья
ёрдамчиси
Ў.Хидировнинг
котиблигида,
тарафлар иштирокида, даъвогар Ашуров Абдулҳамид
Пайғам ўғлининг жавобгар Сафарова Фарзуна Бахром
қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси
бўйича
юритилган
2-1902-2302/6415-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Судга даъвогар А.Ашуров даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар Ф.Сафарова билан 2020
йил 29 июль куни Ангор туман ФХДЁ бўлимида 2-1911-2000507-сон билан қайд этилган никоҳидан ажратишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар А.Ашуров даъво аризани
қувватлаб, унда жавобгар билан 29.07.2020 йилда қонуний
никоҳдан
ўтиб
турмуш
қурганини,
биргаликдаги
турмушидан бир нафар 2021 йилда туғилган Мохира исмли
фарзанди борлигини, жавобгар билан турмуши бошида бир
муддат яхши яшаганини, бироқ кейинчалик жавобгар уни
ва оила аъзоларини ҳурмат қилмасдан, уриш-жанжаллар
қилиб ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини олиб
кетганини, оилани сақлаб қолиш учун бир неча бор ҳаракат
қилганини, бироқ оила тикланмаганини, жавобгар билан
2020 йил июнь ойидан бери бирга яшамасликларини,
мазкур суднинг 06.02.2023 йилдаги ҳал қилув қарорига
асосан унинг жавобгар Ф.Сафаровага нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганини, шундан кейин ҳам жавобгар билан оила
тикланмаганини, жавобгарнинг мурожаатига асосан у
алимент тўловини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унга
нисбатан
15
сутка
маъмурий
қамоқ
жазоси
қўлланилганини,
у
2023 йил май ойидан Бердиева Гулмира билан шаърий
никоҳ асосида турмуш қурганини ва ҳозирда аёли
хомиладор эканини, шу сабабли жавобгар билан оила
Суд мажлисида жавобгар Ф.Сафаров даъво аризани
тан олмасдан, ажрашишга норози эканини билдириб,
ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 29.07.2020 йилда қонуний
никоҳдан
ўтиб
турмуш
қурганини,
биргаликдаги
турмушидан бир нафар 2021 йилда туғилган Мохира исмли
фарзанди борлигини, даъвогар ва унинг оила аъзоларига
ҳурматсизлик қилмаганини, суд томонидан берилган
мухлатда оилани тиклаш учун ҳаракат қилмаганини, сабаби
даъвогар у билан яшашни хохламаслигини, агар даъвогар
ота-онасидан
воз
кечса
келажакда
яшаб
кетиши
мумкинлигини, бироқ бундай бўлмаслигини, ажрашишга
норози эканини баён қилиб, даъво аризани рад этишни
сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларини ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб,
қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар 29.07.2020 йил куни
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Биргаликдаги
турмушидан бир нафар 2021 йилда туғилган Моҳира исмли
фарзанди бор. Жавобгар никоҳдан сўнг турмуш ўртоғининг
фамилиясига ўтмаган.
Тарафлар 2020 йил июнь ойидан бошлаб бир оила
бўлиб яшамайди, эр-хотинлик муносабати ҳам шу вақтдан
бошлаб тугаган.
Суднинг 07.11.2023 йилдаги ва 19.02.2024 йилдаги
ажримларига асосан тарафларга ярашиб олишлари учун
жами 6 ой муҳлат тайинланган.
Бундан ташқари, мазкур суднинг 06.02.2023 йилдаги
ҳал қилув қарорига асосан даъвогар А.Ашуровнинг
жавобгар Ф.Сафаровага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, суднинг ажрими
билан тарафларга ярашиш ва оилани тиклаш чораларини
кўриш учун муддат берилган бўлса-да, тарафларнинг судда
берган баёноти ва ишга тақдим этилган Ангор туман оила
ва хотин-қизлар бўлими томонидан тақдим этилган
хулосасига асосан тарафларни ярашувга ва оилани тиклаш
учун тушунтириш ишлари олиб борилган, бироқ оила
тикланмаган.
Суд, иш ҳолатларини муҳокама қилиб, тарафларнинг
биргаликдаги турмушидан бир нафар вояга етмаган
яшаб келаётгани, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу
вақтдан тугагани, суд томонидан оилани тиклаш учун
тайинланган муддатда ҳам оила тикланмагани, сабаби
даъвогар 2023 йил май ойида шаърий никоҳ асосида
турмуш қурганини ва турмуш ўртоғи ҳозирда хомиладор
эканини, тарафлар оилани сақлаб қолиш учун ҳаракат
қилмаганлиги сабабли эр-хотин бундан буён биргаликда
бир оила бўлиб яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасига асосан агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011
йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид
ишлар
бўйича
қонунчиликни
қўллаш
амалиёти
тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён
бирга
ҳаёт
кечиришларининг
ва
оила
батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи
йўқлиги
аниқланган
ҳолдагина
қаноатлантирилиши
лозимлиги борасида тушунтириш берилган.
Баён этилган ҳолатлар, қонун ҳужжатлари талаблари
ва Олий суд Пленуми тушунтиришларидан келиб чиқиб,
тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб қолишнинг имкони
йўқлигини
инобатга
олиб,
даъво
аризани
қаноатлантиришни
ва
тарафларни
қайд
қилинган
никоҳларидан ажратишни лозим топади.
Оила кодексининг 46-моддасига асосан никоҳга
кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин)
никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга
ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
қарор
чиқарилаётганда
унга
никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Давлат
божи
тўғрисида”ги қонуни ҳамда Оила Кодексининг 45моддасига асосан тарафларнинг фикрини инобатга олиб,
никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
фуқаролик
ҳолати
далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда даъвогар А.Ашуровдан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи
ундиришни, жавобгарни суд харажатидан озод этишни
лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг
249 ва 253-моддаларини қўллаб, суд
жавобгар Сафарова Фарзуна Бахром қизига нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъво
аризаси
–
қаноатлантирилсин.
Ашуров Абдулҳамид Пайғам ўғли ва Сафарова
Фарзуна Бахром қизи 29.07.2020 йил куни Ангор туман
ФҲДЁ бўлимида 2-1911-20-00507-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган никоҳларидан ажратилсин.
Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган 30.04.2021
йилда туғилган Пайғамова Моҳира Абдулҳамид қизи исмли
фарзанди онаси Ф.Сафарованинг қарамоғида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати
далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда даъвогар А.Ашуровдан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон у эълон қилинган
кундан бошлаб бир ойлик муддатда апелляция тартибида,
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали
Сурхондарё вилоят судига шикоят қилишга ҳақли.
Раислик этувчи:
Р.Х.Пирназаров