Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2302/7146 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди Судья Назиров Умиджон Иномжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исмоилов Мардонбек Мамирович Ответчик / Подсудимый Исмоилова Ойимхон Рустамжон қизи
Source ID 6673fe55b6bf6f28996e5b11 Claim ID 4861298 PDF Hash d0c12f30e7df23a8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
аноатлантирилаётгани сабаб Оила кодексининг 45-моддаси аноатлантирилаётгани сабаб Оила кодекси 45 code_article
ва ФПК нинг 138-моддаси ва ФПК 138 law
Текст решения 9 039 символов
2024 йил май ойининг 20-куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик қилувчи судья У.Назиров, М.Султанованинг котибалигида, даъвогар Исмоилов Мардонбек Мамировичнинг жавобгар Исмоилова Ойимхон Рустамжон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-17062302/7146-сонли фуқаролик иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Исмоилов Мардонбек Мамирович судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда даъвогар Исмоилов Мардонбек Мамирович ва жавобгар Исмоилова Ойимхон Рустамжон қизи ўртасида 2018 йил 27ноябрда Булоқбоши туман ФҲДЁ бўлимида №1149-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратиб беришликни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Исмоилов Мардонбек Мамирович ўзининг даъвосини қувватлаб берган кўрсатмаларида, жавобгар Исмоилова Ойимхон Рустамжон қизи билан 2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил февраль ойида фактик ажрашганликларини, уларни оиласини тиклашни имкони йўқлигини, ўзаро ажрашиб кетганига икки йил бўлганлигини, оила тамоман барбод бўлганлигини, ўрталарида фарзанд ёки ва мулкий низолари ҳам йўқлигини, оиласи тикланмаслигини, уларни оиласини тиклаш имкони умуман йўқлигини, ҳозирда қонуний расмийлаштириб бошқа аёл билан турмуш қурмоқчи эканлигини баён қилиб, жавобгар Исмоилова Ойимхон Рустамжон қизи билан ўрталаридаги никоҳдан яна муддат бермасдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш берди. Суд мажлисида жавобгар Исмоилова Ойимхон Рустамжон қизи даъвогарни даъвосига иқрор бўлиб берган кўрсатмасида, даъвогар билан муросалари келишмагани сабаб 2022 йил бошларида ажрашиб кетганлигини, у даъвогар собиқ эри билан никохдан ажрашишга розилигини, оиласи тикланмаслигини, оиласини тиклашга ҳаракат ҳам қилмаслигини, оилани тиклаш имкони қолмаганлигини, суд томонидан берилган мухлатлар давомида ҳам улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини, унга ҳам никохдан ажралганлик гувоҳномаси керак бўлаётганлигини баён этиб, яна муддат бермасдан уларни никохдан ажратиб беришни сўради. Суд, суд мажлисида тарафлар тушунтиришларини эшитиб, иш бўйича тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, ишда ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар Исмоилов Мардонбек Мамирович жавобгар Исмоилова Ойимхон Рустамжон қизи билан 2018 йил 27-ноябрда Булоқбоши туман ФҲДЁ бўлимида №1149-сон билан қонуний расмийлаштириб турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушларидан 14.07.2021 йилда туғилган Мамирова Ойшахон Мардонбек қизи исмли бир нафар фарзанди бор. Тарафлар 2022 йил февраль ойидан, яъни икки йилдан буён бирга яшамайдилар. Оилани барбод бўлишига тарафларнинг “муросасизликлари” сабаб бўлган. Даъвогар Исмоилов Мардонбек Мамирович никохдан ажрашиш учун судга дастлаб мурожаат этганида, суд томонидан 19.01.2023 йилда ишни кўриб чиқиб, 2-1706-2203/9162-сонли хал қилув қарори билан даъвогарни даъвоси асоссиз деб топилган ва қаноатлантиришдан рад этилган. Даъвогар Исмоилов Мардонбек Мамирович никохдан ажрашиш учун такроран мурожаат этганида, суд тарафларни яраштириш чорасини кўриб, даъвогарни никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси бўйича суднинг 2023 йил 6ноябрдаги “Эр-хотиннинг ярашиб олишлари учун 6 ой муҳлат берилган” ва суднинг муҳлат бериш ҳақидаги ажрими Булоқбоши туман хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими, “Соҳибкор” ва “Байналминал” МФЙ ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари”га оилани яраштириш чорасини кўриш учун юборилган. Булоқбоши туман хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” нинг 20.05.2024 йилдаги Хулосасида ушбу оилани яраштириш чоралари бир неча бора маҳалла фаоллари томонидан кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини тиклашга қатъий қарши эканлиги сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган. Булоқбоши туман “Соҳибкор” МФЙ нинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” нинг 15.05.2024 йилдаги Хулосасида ушбу оилани яраштириш чоралари бир неча бора маҳалла фаоллари томонидан кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини тиклашга қатъий қарши эканлиги сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган. Булоқбоши тумани “Байналминал” МФЙ нинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” нинг 18.05.2024 йилдаги Хулосасида ушбу оилани яраштириш чоралари бир неча бора маҳалла фаоллари томонидан кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини тиклашга қатъий қарши эканлиги сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат ҳимоясидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади, деб кўрсатилган бўлиб, гарчи даъвогар муросасизликни ва узоқ йиллардан буён бирга яшамаётганлиги рўкач қилиб муддат бермасдан никохдан ажратишни талаб қилган бўлса-да, бироқ суд томонидан дастлаб ушбу оилани яраштириш чораси кўрилиб, даъвоси рад қилинган, сўнгра 6 ой мухлат берилган, бироқ суднинг муҳлатлари давомида ҳам оила тикланмаган, тарафлар ярашмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16бандида тушунтирилишича ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд, даъвогарни оилани тиклашни истамаётганлигини, никох ихтиёрийлик ва тенг ҳуқуқлиликка асосланишини, улар ўртасидаги оилавий турмушни тиклаб бўлмаслигини, тарафлар тўрт йил бирга яшаб, ўтган икки йилдан буён фактик ажрашган ҳолда яшаётганлигини, тарафларга оилани тиклаш учун суд томонидан ҳам бир неча бора имконият берилганлиги ҳамда Булоқбоши туман хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими, “Соҳибкор” ва “Байналминал” МФЙ ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” томонидан ҳам ушбу оилани яраштириш чораси кўрилганлиги, бироқ ушбу оилани тиклаш имкони бўлмагани, кўрилган чоралар самара бермаганлиги ҳақидаги хулосаларини инобатга олиб, суд тарафларни бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини имкони йўқ ва оила батамом барбод бўлган деб ҳисоблаб, суд уларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 30бандида, Судларга тушунтирилсинки, никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли. Бироқ, унинг хоҳишига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда суд томонидан унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Агар мазкур масала суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаган бўлса, фамилияни ўзгартириш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд этиш пайтида ҳал этилади (ОК 220-моддаси)-деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришга асосан жавобгарни турмушдан аввалги фамилиясига қайтариш ёки турмушдан кейинги фамилиясида қолиш масаласини ҳал қилишни ФҲДЁ бўлимлари ихтиёрида қолдиришликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 29-бандида, эрхотиннинг ҳар биридан ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдори ҳақида кўрсатма (давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва бошқа ҳолатларни, жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири билан яшаш учун қолаётганлигини ҳисобга олади). Суд, даъвогарни даъвоси қаноатлантирилаётгани сабаб Оила кодексининг 45-моддаси ва ФПК нинг 138-моддасига асосан никохдан ажратишни расмийлаштиришда тарафларнинг мулкий аҳволини ва бошқа ҳусусиятларини инобатга олиб, даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдоридан давлат божи ундиришликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253 моддаларини қўллаб, суд,- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : Даъвогар Исмоилов Мардонбек Мамировични жавобгар Исмоилова Ойимхон Рустамжон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Исмоилов Мардонбек Мамирович ва жавобгар Исмоилова Ойимхон Рустамжон қизи ўртасида 2018 йил 27-ноябрда Булоқбоши туман ФҲДЁ бўлимида №1149-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. 14.07.2021 йилда туғилган Мамирова Ойшахон Мардонбек қизи жавобгар (онаси) тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи имзоланган У.Назиров