← Назад
Решение #1278198 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
1 967 символов
АЖРИМ
2024 йил ХХХ
ХХХ тумани
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья ХХХ
судья ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган
2-2302-2303/ХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Тарафларга яраштириш учун берилган муҳлатдан сўнг фуқаролик
ишини кўриш учун бир неча маротаба суд мажлиси тайинланган бўлиб,
лекин даъвогар суднинг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилганлигига қарамасдан суд мажлисларига номаълум сабабларга
кўра келмаган. Даъвогар ушбу фуқаролик ишини унинг иштирокисиз кўриб
чиқиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилмаган, жавобгар эса ишни
мазмунан кўриб чиқишни талаб қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 122-моддаси 1қисмининг 6-бандига кўра ишни ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама
қилишни илтимос қилмаган даъвогар иккинчи чақирув бўйича судга
келмаса, жавобгар эса ишни мазмунан кўришни талаб қилмаса, суд аризани
кўрмасдан қолдиради.
Бундай ҳолатда, суд юқорида қайд этилган қонун талабидан келиб
чиқиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 122, 271-272-моддаларини қўлланиб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Аризани кўрмасдан қолдиришга асос бўлган ҳолатлар бартараф
этилганидан кейин манфаатдор шахс судга ариза билан яна умумий тартибда
мурожаат қилишга ҳақли.
Ажримга норози тараф ажрим топширилган ёки юборилган кундан
эътиборан йигирма кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига хусусий шикоят (протест)
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
ХХХ