← Назад
Решение #1278199 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 71 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 985 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 138 | — | law |
Текст решения
5 798 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Миробод
туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья М.И.Хажиев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Чориеванинг котиблигида, тарафлардан даъвогар
иштирокида, даъвогар Маматкулов Элбек Абудмоннановичнинг жавобгар
Худойкулов Ўктамбек Насирбоевичга нисбатан етказилган моддий зарар
ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича юритилган 2-1002-2312/24343-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Маматкулов Элбек Абудмоннанович жавобгар Худойкулов
Ўктамбек Насирбоевичга нисбатан етказилган моддий зарар ундириш ҳақидаги
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани,
Гўзал кўчаси, 128-уй, 5-хонадон мулкдори эканлигини, 2023 йил 20 март куни
жавобгар Ў.Худойқуловга тегишли бўлган юқори қаватда жойлашган
8-хонадондан сув оқиб тушиб, уйнинг меҳмонхона, ошхона ва дахлиз
қисмларига жиддий зарар етказганлигини, бу ҳақида далолатнома
тузилганлигини, баҳолаш компаниясининг ҳисоботига кўра, унинг хонадонига
жами 34.280.914 сўм моддий зарар етказилганлиги ҳақида баён қилиб,
жавобгардан 34.280.914 сўм моддий зарар, баҳолатиш учун тўланган
3.000.000 сўм ҳамда суд ҳаражатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Э.Маматкулов даъвони қувватлаб, ундаги
важларни тасдиқлаб, даъвони қаноатлантиришни сўраб тушунтириш берди.
Жавобгар Ў.Худойқулов суд мажлисининг жойи ва вақти ҳақида тегишли
тартибда огоҳлантирилган бўлсада, судга келмади ва келмаслик сабабларини
маълум қилмади.
Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПК 220-моддасига асосан
фуқаролик ишини жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқди.
Суд даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, фуқаролик иш хужжатлари
билан далиллар мажмуида танишиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 71-моддасига асосан, тарафларнинг
талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатларнинг мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос
бўладиган ҳар қандай фактик маълумот ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга
эга бўлган бошқа ҳолатлар фуқаролик иши бўйича далиллардир. Бу маълумотлар
қуйидаги воситалар, яъни: тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ҳамда улар
қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари) билан аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси ФК 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат
(ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган
зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган
фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Иш ҳужжатларидан кўринишича ва судда аниқланишича, Тошкент шаҳри,
Яшнобод тумани, Гўзал кўчаси, 128-уй, 5-хонадон даъвогар Э.Маматкуловга
мулк ҳуқуқи асосида тегишли.
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Гўзал кўчаси, 128-уй, 8-хонадон
жавобгар Ў.Худойкуловга мулк ҳуқуқи асосида тегишли.
Аниқланишича,
20.03.2023
йилда
жавобгарнинг
хонадонидан
даъвогарнинг хонадонига сув оқиб тушганлиги оқибатида даъвогарнинг
хонадонини деворлари, потолоклари, коммуникация тизими яроқсиз ҳолатга
келган.
Ушбу ҳақида йилда “Proftexmet kommunal” ХУЖМШ томонидан
даъвогарнинг қўшнилари иштирокида далолатнома тузилган.
Даъвогар тақдим “ART-ARX BIZNES LOYIHA” МЧЖнинг ҳисоботига
кўра, етказилган моддий зарарнинг миқдори 34.280.914 сўмни ташкил қилади.
Сувнинг оқиши натижасида Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Гўзал
кўчаси, 128-уй, 5-хонадонга етказилган зарар ва хонадонни таъмирлаш ҳамда
тиклаш бўйича зарурий меҳнат “ART-ARX BIZNES LOYIHA” МЧЖнинг
ҳисоботида кўрсатилган нархга мутаносиблигини текшириш мақсадида суд
томонидан суд-қурилиш техникавий экспертиза тайинланган.
Х.Сулайманова номидаги РРСЭМ суд-қурилиш техникавий экспертизаси
бўйича давлат суд экспертининг 24.04.2024 йилдаги 6162-сонли хулосасига кўра,
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Гўзал кўчаси, 128-уй, 5-хонадонга сув
тошиши оқибатларини бартараф этиш бўйича таъмирлаш-тиклаш ишларининг
қиймати “ART-ARX BIZNES LOYIHA” МЧЖ томонидан тузилган 34.280.914
сўм смета ҳисоботи ОБОРУДОВАНИЕ бандида кўрсатилган жиҳоз ART LED
А90000/40 (3.050.000 сўм) ва унинг транспорт ҳаражати (61.000 сўм)ни инобатга
олмасдан 31.169.914 сўмни ташкил этган ҳолда илмий асосланган ҳисобланиши
қайд этилган.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
жавобгар Ў.Худойқулов ҳисобидан даъвогар Э.маматқуловнинг фойдасига сув
босиши натижасида етказилган зарар учун 31.169.914 сўм, зарарни баҳолатиш
учун тўланган 3.000.000 сўм, экспертиза ҳаражати учун тўланган 2.046.000 сўм,
жами 36.215.914 сўм ундиришни лозим деб топади.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси
ФПК 138-моддаси тартибида жавобгардан даъвогарнинг фойдасига
1.492.436 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта ҳаражатини ундиради.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 985-моддаси,
ФПКнинг 71, 220, 138, 249-253-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Маматқулов Элбек Абудмоннановичнинг жавобгар Худойқулов
Ўктамбек Насирбоевичга нисбатан етказилган моддий зарар ундириш ҳақидаги
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Худойқулов Ўктамбек Насирбоевичдан даъвогар Маматқулов
Элбек Абудмоннановичнинг фойдасига жами 36.215.914 сўм моддий зарар,
1.492.436 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи судья
М.И.Хажиев