← Назад
Решение #1278204 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 879 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2021 йил февраль ойининг 23 куни фуқаролик ишлари бўйича Боғот
туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик этувчи судья Б.М.Абдуллаев,
судья ёрдамчиси З.Э.Шоназарованинг котибалигида, тарафлардан
даъвогар Ф.Абдуллаев иштирокида, даъвогар Абдуллаев Фурқат Бахром
ўғлининг жавобгар Қурбондурдиева Зухражон Қувондиқ қизига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасига асосан юритилган 2-22032002/3348-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ф.Абдуллаев жавобгар З.Қурбондурдиевага нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Ф.Абдуллаев даъво талабларини қувватлаб,
2018 йил 17 апрель куни Янгиариқ туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурганлиги, биргаликдаги турмушларидан вояга етмаган бир
нафар 13.05.2019 йилда туғилган Бахромов Аброрбек Фурқат ўғли исмли
фарзанди борлиги, даъвогар турмушининг бошидан яхши бўлмаганлигини,
жавобгар билан муносабатлари ёмонлашганлиги, жавобгар уни ва онасини
ҳурмат қилмасдан қўйганлигини, сал нарсага аразлаб ота-онасининг уйига
кетиб қоладиган одат чиқарганлигини, эр-ҳотинлик муносабатлари 2019 йил
май ойидан тугатилганлиги, шундан бери алоҳида яшаб келишларини, бугунги
кунда Рахимова Маърифат Зарипбой қизи билан турмуш қуриб яшаб
келаётганлигини, ушбу турмушидан бир нафар фарзанди борлигини,
эканлигини, оилани сақлашга имкон қолмаганлиги ҳақида баён қилиб, суддан
даъвони қаноатлантиришни ва никоҳдан ажратишни сўради.
Жавобгар Қурбондурдиева Зухражон Қувондиқ қизи суд мажлисига бир
неча марта чақирилган бўлсада, етиб келмади ва келмаслик сабабларини ҳам
билдирмади.
Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси
3-қисмига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд даъвогарнинг тушунтириш ва музокарасини эшитиб, иш бўйича
тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Абдуллаев Фурқат Бахром ўғли ва
Қурбондурдиева Зухражон Қувондиқ қизи 2018 йил 17 апрель куни қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган.
Уларнинг
никоҳлари
Янгиариқ
туман
ФҲДЁ
бўлимида
расмийлаштирилган бўлиб, бу ҳақда никоҳни қайд қилиш китобида 2018 йил
17 апрель куни 457-сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан вояга етмаган бир нафар
13.05.2019 йилда туғилган Бахромов Аброрбек Фурқат ўғли исмли фарзанди
бор.
Тарафлар 2019 йил май ойидан бери бирга яшамайдилар ва умумий
рўзғор юритмайдилар.
Даъвогар бугунги кунда бошқа оила қурган бўлиб, ушбу турмушидан
2021 йил 18 февраль куни туғилган Баҳромова Муслима Фурқат қизи исмли
фарзанди бор.
Ўтган давр мобайнида тарафларнинг оилавий низолари яраштириш
комиссияларида бир неча марта муҳокама қилинган, лекин оилани тиклаш
имкони бўлмаганлиги сабабли даъвогар никоҳдан ажратиш ҳақида судга
мурожаат қилган.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун олти ойлик муҳлат
тайинланган. Шу юзасидан Янгиариқ туман Маҳалла ва оилани қўллабқувватлаш бўлимининг хулосасида Абдуллаев Фурқат Бахром ўғли ва
Қурбондурдиева Зухражон Қувондиқ қизининг оилавий муносабатлари 2019
йил май ойида тугаганлиги ва Абдуллаев Фурқат Бахром ўғлининг бошқа оила
қурганлиги аниқланганлиги, тарафларни яраштириш ва оилани сақлаб қолиш
имкони мавжуд эмаслиги қайд қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши белгиланган.
Суд тўпланган ҳужжатлар ва ишда аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб,
бу оилани бундан кейин сақлаб қолишнинг имконияти йўқ деб ҳисоблайди ва
юқорида қайд қилинган қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб,
тарафларни
никоҳдан
ажратишни
ҳамда
никоҳдан
ажратишни
расмийлаштириш пайтида тўланиши лозим бўлган давлат божини тарфлардан
тенг миқдорда ундиришни мақсадга мувофиқ деб топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
41-моддаси, ФПКнинг 249-253 моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар
Абдуллаев
Фурқат
Бахром
ўғлининг
жавобгар
Қурбондурдиева Зухражон Қувондиқ қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Абдуллаев Фурқат Бахром ўғли ва Қурбондурдиева Зухражон Қувондиқ
қизи 2018 йил 17 апрель куни Янгиариқ туман ФҲДЁ бўлими томонидан
457-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин
Никоҳдан ажратишни расмийлаштириш пайтида давлат фойдасига
даъвогар Абдуллаев Фурқат Бахром ўғли ва жавобгар Қурбондурдиева
Зухражон Қувондиқ қизиларнинг ҳар биридан амалдаги базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор апелляция
тартибида протести келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Б.М.Абдуллаев