← Назад
Решение #1278205 Гражданские
Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик ишини ФПК | 220 | — | law |
Текст решения
5 672 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 20 кунида фуқаролик ишлари
бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз
идора биносида бўлиб, судья Ш.Н.Араббоевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Қахарованинг котибалигида, даъвогар
Азизов Мухиддин Мухтор ўғлининг жавобгар Нумонова
Муносибхон Марифжон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш
ҳақида»ги
даъво
аризаси
бўйича
юритилган
2-17012305/26956-сонли
фуқаролик
ишини
кўриб
чиқиб
қуйидагиларни суд,
Даъвогар Азизов Мухиддин Мухтор ўғли судга жавобгар
Нумонова Муносибхон Марифжон қизига нисбатан «Никоҳдан
ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъвогар Азизов Мухиддин Мухтор ўғли суд мажлисида
даъвосини қувватлаб берган тушунтиришида, жавобгар
Нумонова Муносибхон Марифжон қизи билан 12.08.2020
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини,
жавобгар билан оилавий низолар сабабли 2022 йилнинг
сентябрь ойидан буён бирга яшамаётганини, келгусида
жавобгар билан бир оила бўлиб яшашнинг имкони йўқлигини,
ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини, шу
мазмундаги даъво аризалари икки марта суд томонидан рад
қилинганлигини,
жавобгарга
нисбатан
ишончсизлик
мавжудлигини, юқоридагилар сабаб ушбу даъво ариза билан
судга мурожаат этганлигини, суд томонидан берилган мухлат
давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар Нумонова Муносибхон Марифжон қизи суд
мажлиси вақти ва жойи тўғрисида бир неча бор тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлишига қарамасдан суд
мажлисига келмаган. Судга келмасликнинг узрли сабаблари
борлиги ҳақида судни хабардор қилмаган. Судни ўзининг
иштирокисиз кўриш ҳақида илтимос қилмаган.
Шу сабабли суд фуқаролик ишини ФПКнинг 220-моддасига
асосан жавобгарнинг иштирокисиз якунлашни лозим топди.
Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб,
қуйидагича тўхтамга келди.
Мухиддин Мухтор ўғли жавобгар Нумонова Муносибхон
Марифжон қизи билан 12.08.2020 йилда қонуний никоҳ
асосида турмуш қурган.
Бу ҳақда Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 2-171520-01544-сонли далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга
никох тузилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган.
Улар турмушлари давомида бир
нафар фарзандли
бўлганлар.
Тарафлар 2022 йилнинг сентябрь ойидан буён бирга
яшамайдилар.
Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида
келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган.
Даъвогарнинг муқаддам шу мазмундаги даъво аризалари
суднинг 06.07.2022 йилдаги ва 30.01.2023 йилдаги ҳал қилув
қарорлари билан рад қилинган.
Даъвогар шундан кейин ҳам никоҳдан ажратиш
масаласида судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг мазкур даъво аризаси бўйича суднинг
20.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиб
олишлари учун олти ой мухлат берилган.
Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш
чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла
фуқаролар йиғини оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чоратадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни
имкони бўлмаган.
Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий
низолардан ташқари, уларда никоҳ муносабатларини давом
эттириш мақсади йўқлиги сабаб бўлган.
Ушбу холат ишдаги мавжуд Андижон туман “Қўшариқ”
махалла фуқаролар йиғини ҳамда Андижон шаҳар “Темур
Малик” махалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан тузилган
хулоса билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса,
уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг
“Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20
июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг
эътибори
шунга
қаратилсинки,
никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган.
Суд, тарафларга берилган мухлат давомида ҳам оилани
тиклашни имкони бўлмаганлигини, тарафларнинг ўртасида
мулкий низолар мавжуд эмаслигини, тарафларда никоҳ
муносабатини давом эттириш мақсади йўқлигини, уларни узоқ
муддатдан буён бирга яшашмаётганини эътиборга олиб, эр ва
хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогар Азизов
Мухиддин Мухтор ўғлидан базавий хисоблаш миқдорининг 3
(уч) баробари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб
хисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини
қўллаб суд,
ҚАРОР
Даъвогар Азизов Мухиддин Мухтор ўғлининг жавобгар
Нумонова Муносибхон Марифжон қизига нисбатан «Никоҳдан
ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Азизов Мухиддин Мухтор ўғли ва жавобгар
Нумонова Муносибхон Марифжон қизи Андижон шаҳар ФҲДЁ
бўлимида 12.08.2020 йилда тузилган ва 2-1715-20-01544-сонли
далолатнома ёзуви билан
қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Никоҳдан
ажратишни
расмийлаштириш
вақтида
даъвогардан Азизов Мухиддин Мухтор ўғлидан базавий
хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида бож
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида
шикоят
берилиши
ёхуд прокурор
протест
келтириши мумкин.
Раислик этувчи
ҚИЛАДИ:
Ш.Н.Араббоев