← Назад
Решение #1278209 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 492 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
судья А.О.Одашевнинг раислигида, М.Сайдуллаеванинг котиблигида,
даъвогар Мухтаров Азизбек Икрамжановични жавобгар Мухтарова
Саидахон Бахтияр қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича юритилган 2-1701-2304/26076-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Мухтаров Азизбек Икрамжанович жавобгар Мухтарова
Саидахон Бахтияр қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Мухтаров Азизбек Икрамжанович
даъвони қувватлаб, жавобгар Мухтарова Саидахон Бахтияр қизи билан
2009 йил октябрь ойининг 14 кунида қонуний никоҳ асосида турмуш
қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида уч нафар
фарзандлик бўлганлигини, 2019 йил апрель ойидан буён бирга
яшашмаслигини, ажрашишга асосий сабаб жавобгар билан ўзаро
келишмовчиликлар
ва
характерлари
бир-бирларига
тўғри
келмаганлиги бўлганлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида
оилани тиклаш чораларини кўрмаганлигини баён қилиб, ўрталарида
тузилган қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш
берди.
Дастлабки суд мажлисида жавобгар Мухтарова Саидахон Бахтияр
қизи даъвони тан олмасдан, даъвогар Мухтаров Азизбек Икрамжанович
билан 2009 йил октябрь ойининг 14 кунида қонуний никоҳ асосида
турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида уч нафар
фарзандлик бўлганлигини, 2019 йил апрель ойидан буён бирга
яшашмаслигини, ажрашишга асосий сабаб жавобгар билан ўзаро
келишмовчиликлар
ва
характерлари
бир-бирларига
тўғри
келмаганлиги бўлганлигини, ажрашишга норзи эканлигини, турмуш
ўртоғи уй-жой олиб берсагина ажрашишга рози бўлишини баён қилиб,
тушунтириш берган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи хақида суд чақирув хатлари
орқали тегишли тартибда чақиртирилган бўлсада, жавобгар Мухтарова
Саидахон
Бахтияр
қизи
суд
мажлисига
келмаганлиги,
келаолмаслигининг
узрли
сабаблари
хақида
судга
хабар
қилмаганлигини инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
220-моддасига асосан ишни жавобгар Мухтарова Саидахон Бахтияр
қизини иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд даъвогарни тушунтиришини эшитиб, ишда тўпланган
ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги
2
асосларга
кўра,
даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2009 йил октябрь ойининг 14
кунида қонуний никоҳ асосида турмуш қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида уч нафар
фарзандли бўлган.
Тарафлар 2019 йил апрель ойидан буён бирга яшамайди.
Тарафларга суднинг 17.11.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб
олишлари учун уч ой ва суднинг 19.02.2024 йилдаги ажрими билан
қўшимча равишда уч ой муҳлат берилган.
Андижон шаҳар Юксалиш ва Деҳқонобод МФЙ яраштириш
комиссиясининг хулосасида тарафлар 2019 йил апрель ойидан буён
бирга яшамаслиги,
тарафларни яраштириш чоралари натижа
бермаганлиги,
уларни ажрашишларига келишмовчилик сабаб бўлганлигини, шу
сабабли бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий,
иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини
16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод
бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни
қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2019 йил апрель ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани
батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Мухтаров Азизбек
Икрамжановични жавобгар Мухтарова Саидахон Бахтияр қизига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни,
давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш
вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида
давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
3
Даъвогар Мухтаров Азизбек Икрамжановични жавобгар Мухтарова
Саидахон Бахтияр қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Мухтаров Азизбек Икрамжанович ва жавобгар
Мухтарова Саидахон Бахтияр қизи Андижон туман ФҲДЁ бўлимида 2009
йил октябрь ойининг 14 кунида 1669-сон билан қайд қилинган
никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Мухтаров Азизбек Икрамжановичдан никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Мухтарова Саидахон Бахтияр қизига никоҳгача бўлган
қизлик фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят бериши мумкин.
Раислик этувчи:-
А.О.Одашев