← Назад
Решение #1278210 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 226 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Асака
туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья Н.Ё.Тожибоевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси С.Д.Ташканбоевнинг котиблигида, тарафлар
иштирокида, даъвогар Мўминов Бахтиёр Баходировичнинг жавобгар
Мўминова Наргиза Алишер қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги
даъво аризаси бўйича юритилган 2-1702-2302/10129-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Мўминов Бахтиёр Баходирович судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар Мўминова Наргиза Алишер қизи билан
22.07.2010 йилда Асака тумани ФҲДЁ бўлимида 1055-сон далолатнома ёзуви
билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Б.Мўминов даъвони қувватлаб, ўз
тушунтиришларида жавобгар Н.Мўминова билан 2009 йилда шаръий, 2010
йил июль ойида қонуний никоҳдан ўтиб оила қургани, биргаликдаги
турмушлари давомида 16.07.2010 йилда Ширмонхон, 07.09.2012 йилда
Мухаммадабдуллох ва 03.07.2015 йилда Мухаммадзиё исмли фарзандли
бўлишгани, 2023 йил февраль ойида ишлаш учун Россия давлатига кетгани,
август ойида онаси уйга келишини айтгани, сабабини сўраганида турмуш
ўртоғи бошқа йигит билан ишқий маънода гаплашиб юрганини билиб
қолганини айтгани, шу сабабли 10 август куни Россиядан келгани, жавобгарни
телеграм орқали яқин ўртоғи билан ишқий маънода гаплашиб юрганини
билгани, жавобгар буларни тан олгани, бу ҳолатларни тасдиқловчи
далилларни судга тақдим қилгани, 10 август куни жавобгарни шаръий
жавобини бергани, болалар онаси билан бирга экани, хиёнаткор хотин билан
яшай олмаслиги, бошқа уйланишга аҳд қилгани, оилани тиклаш учун шаръий
томондан йўл қолмагани, тўғри жавобгар билан кўришиб тургани, эрхотинлик муносабатида бўлиб туришгани, лекин оила тикланмаслигини
билдириб, даъвони қаноатлантириб, никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Н.Мўминова даъвони тан олмасдан, ўз
тушунтиришларида даъвогар Б.Мўминов билан 2009 йилда шаръий, 2010 йил
22 июлда қонуний никоҳдан ўтиб оила қургани, биргаликдаги турмушлари
давомида 3 нафар фарзандли бўлишгани, ўзаро келишмовчиликлар сабабли
2023 йил август ойидан бери отасининг уйида яшаб келаётгани, болалар
ўзининг қарамоғида экани, эрига хиёнат қилмагани, бегона йигит билан тўғри
маънода гаплашгани, даъвогар ажрашиш даъвосини илгари сурсада, тез-тез
келиб-кетиб туриши, бундан 5 кун олдин ҳам келиб эр-хотинлик муносабатида
бўлиб кетгани, август ойидан бери 5-6 маротаба шундан тарзда учрашишгани,
даъвогар судга келиб ўзгариб қолиши, суддан ташқарида бошқача
муносабатда бўлиши, агар, хиёнат қилган бўлганида бундай ишга қўл урмаган
бўлиши, шу сабабли ажрашишга рози эмаслиги, турмуш ўртоғи билан
муносабати яхши экани, оила тикланишига кўзи етишини билдириб, даъвони
рад этишни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик иши
ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келди.
Аниқланишича, Б.Мўминов ва Н.Мўминова 2009 йилда шаръий,
22.07.2010 йилда Асака тумани ФҲДЁ бўлимида 1055-сон далолатнома
ёзувига асосан қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлар.
Биргаликдаги турмушлари давомида 16.07.2010 йилда Ширмонхон,
07.09.2012 йилда Мухаммадабдуллох ва 03.07.2015 йилда Мухаммадзиё исмли
фарзандли бўлишган.
Ўзаро келишмовчиликлар оқибатида тарафлар 2023 йил 10 августда
фактик ажрашишган ва шундан буён алоҳида яшаб келишади. Болалар
жавобгарнинг қарамоғида.
Гарчи, даъвогар даъво аризада ва суд мажлисида жавобгарни хиёнат
қилганини никоҳдан ажратиш учун важ қилиб келтирган бўлсада, судга
бундай далилларни тақдим эта олмади.
Даъвогар тақдим қилган телефон ёзишмаларини айнан жавобгар
ёзганини кўрсатувчи далиллар мавжуд эмас.
Жавобгар ажрашишга рози эмас ва оилани тиклаш иштиёқида.
Тарафларнинг 3 нафар вояга етмаган фарзанди бўлиб, болаларни ота-она
қарамоғида, тўлиқ оилада камол топиши уларнинг манфаатлари учун муҳим
аҳамият касб этади.
Тарафларнинг никоҳдан ажрашишлари учун жиддий сабаблари йўқ.
Бундан ташқари, тарафлар 2023 йил август ойидан бери алоҳида яшаб
келишсада, шу пайтдан бугунги кунга қадар 5-6 марта кўришиб эр-хотинлик
муносабатида бўлишган. Бу ҳолатни даъвогар ҳам тасдиқлаб тушунтиришлар
берган.
Бу эса эр-хотин бир-бирини яхши кўриши, бир-бирларига илиқ
муносабатда эканидан далолат беради.
Бундай вазиятда оилани батамом барбод бўлган деб бўлмайди ва оилани
сақлаб қолиш учун имконият мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига кўра, оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий,
ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида, агар, суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд
даъвони рад этади.
Суд, иш ҳолатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакили келтирган
важлар никоҳдан ажратиш учун етарли эмас ва тарафлар ўртасида никоҳдан
ажратиш учун жиддий сабаблар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Баён этилган ҳолатлар, қонун ҳужжатлари талаблари ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми тушунтиришларидан келиб чиқиб,
тарафларнинг 3 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, даъвогар келтирган
важлар никоҳдан ажратиш учун етарли эмаслиги, жавобгарни ажрашишга
рози эмаслиги, тарафларни никоҳдан ажрашишлари учун жиддий сабаблари
йўқлиги, тарафлар бор-йўғи 2023 йил август ойидан бери алоҳида яшаб
келаётгани, тарафлар эр-хотинлик муносабатида бўлиб келаётганини инобатга
олиб, никоҳдан ажратиш учун асослар мавжуд эмас ва оилани сақлаб қолиш
имконияти бор деган хулосага келади ва даъвони рад этишни лозим топади.
Даъвогар судга мурожаат қилишда 660.000 сўм давлат божи ва 33.000
сўм почта ҳаражати тўлаган.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Мўминов Бахтиёр Баходировичнинг жавобгар Мўминова
Наргиза Алишер қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъвосини
қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Андижон вилоят
судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
апелляция шикояти, прокурор протест беришга ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти, прокурор
протест беришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Н.Ё.Тожибоев