Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1001-2316/34236 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди Судья Джалилов Азизбек Нурмагамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сафаров Анваржон Рустам ўғли Ответчик / Подсудимый Олимова Азиза Кахрамоновна
Source ID 667967fdb6bf6f28996e5c23 Claim ID 4928700 PDF Hash 135c4a478cf2ff4b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 16 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 6 148 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди 2024 йил 20 май куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Н.Джалиловнинг раислигида, Ф.Жабборованинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Сафаров Анваржон Рустам ўғлининг жавобгар Олимова Азиза Қахрамоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1001-2316/34236сонли фукаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Сафаров Анваржон Рустам ўғли судга жавобгар Олимова Азиза Қахрамоновнага нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2020 йил 04 июлда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушидан бир нафар фарзанди борлигини, ўзаро жанжаллар ва келишмовчиликлар натижасида оилавий ҳаёти қаътий ёмонлашганлигини, шу сабабли 2022 йил майдан эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини ва алоҳида яшаётганлигини, оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаганлигини маълум қилиб, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Сафаров Анваржон Рустам ўғли даъво аризани қўллаб-қувватлаб, ухшаш тушунтиришларни бериб, суд томонидан берилган муҳлат ичида оилани сақлаб қолишни имконият ва ният йўқлигини, мазкур мурожаат такроран бўлганлигини маълум қилиб, никоҳни бекор қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Олимова Азиза Қахрамоновна даъво аризани тан олиб никоҳни бекор қилишни розилигини билдириб, бирга яшамаётганлигини, оилани сақлаб қолиш нияти йўқлигини маълум қилиб, даъво талабларни қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар ва далилларга баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари ҳамда фуқаролик ишини ўрганиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар ўрталарида никоҳ 2020 йил 04 июлда Тошкент шаҳар 3 сон Никоҳ уйида 2-1012-20-00405 сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Биргаликдаги турмушидан бир нафар вояга етмаган 29.03.2022 йилда туғилган Рустамова Асила Анваровна фарзанди мавжуд, у тарафларнинг келишувига асосан онаси билан яшаб келмоқда. Тарафлар ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли 2022 йил майдан бирга яшамайдилар. Умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ҳам тугатилган. Иш ҳужаатларидан кўринишича, мазкур мурожаат такроран бўлганлиги ва фуқаролик ишлари бўйича мирзо Улуғбек туманлараро судининг 21.09.2022 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар А.Олимованинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Шунга кўра, суд оилани сақлаб қолиш мақсадида эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинланган. Ўтган вақт мобайнида ҳам, суд томонидан берилган муддатда тарафлар ярашмаганлар ҳамда оилани сақлаб қолишда ижобий натижа бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси 1-қисмига кўра, ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 2-қисмига кўра, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Иш ҳолатларидан аниқлашича, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли анча даврдан бери бирга яшамасдан келмоқда ва оила муносабатлар тугатилган бўлиб, шунингдек тарафларда оилани сақлаб қолиш нияти йўқ . Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 226моддаси 5-қисмига кўра, арз қилинган талаблар жавобгар томонидан тан олинган ва бу суд томонидан қабул қилинган тақдирда, уларни қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилади. Шунга кўра ва қайд қилинган қонун талабидан келиб чиқиб, тарафлар бирга яшамаётганлигини, уларда биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолиш нияти йўқлигини, шунингдек берилган муҳлат ичида оилани сақлаб қолиш учун натижа бўлмаганлигини инобатга олиб суд тарафларнинг оиласи барбод бўлиб, уни тиклаб, саклаб колиш имконияти йўқ, деб ҳисоблайди ва шу сабабли уларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд, давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги қонун талабидан келиб чиқиб, жавобгарнинг қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, даъвогардан никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138, 220, 249-253-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар Сафаров Анваржон Рустам ўғлининг жавобгар Олимова Азиза Қахрамоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Тарафлар ўртасида Тошкент шаҳар 3 сон Никоҳ уйи томонидан тузилган 2020 йил 04 июлда 2-1012-20-00405 сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Вояга етмаган 29.03.2022 йилда туғилган Рустамова Асила Анваровна фарзанди онаси Олимова Азиза Қахрамоновнанинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Сафаров Анваржон Рустам ўғлидан давлатнинг фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириш мумкин. Раислик қилувчи: имзо А.Джалилов Аслига тўғри, Ҳал қилув қарори 21.06.2024 йилда қонуний кучга киради, Судья: Судья: