Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2301/16798 Дата решения 20.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Кўчкинова Иқбол Хошимовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Алимов Ойбек Абдуллажон ўғли Ответчик / Подсудимый Раззақова Барнохон Бурхонжон қизи
Source ID 667bb3c3b6bf6f28996e5cba Claim ID 4903724 PDF Hash 68f846ed303412d3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 4 999 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган вилояти Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, суд раиси И.Кўчкинованинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рахимбердиеванинг котиблигида, даъвогар Алимов Ойбек Абдуллажон ўғлининг жавобгар Раззақова Барнохон Бурхонжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1603-2301/16798-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судга даъвогар Алимов Ойбек Абдуллажон ўғли жавобгар Раззақова Барнохон Бурхонжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар вакили А.Алимов даъво аризани қувватлаб, ўз тушунтиришида тарафлар 01.06.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, биргаликдаги турмушлари даврида бир нафар 2018 йилда Диёрбек фарзандли бўлишганлигини, ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли 2021 йилда ажрашиб кетганини, оилани тиклаш учун қилинган харакатлар натижа бермаганлигини, ҳозирда оилани тиклашни имкони қолмаганлигини, ўрталарида мулкий низо мавжуд эмаслигини баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантириб, жавобгар билан ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар Б.Раззақова даъво аризани қисман тан олиб, даъвогар билан 2017 йилда турмуш қурганини. 2018 йилда туғилган бир нафар фарзанди борлигини, оилавий келишмовчиликлар туфайли 2020 йилда ажрашиб кетганини, оила тикланмаганлигини билдирган. Дастлабки суд мажлисига келган жавобгар кейинги суд мажлисига келмади, Шу боис суд мазкур фуқаролик ишини жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220моддасига асосан иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, Алимов Ойбек Абдуллажон ўғли ва Раззақова Барнохон Бурхонжон қизилар 01.06.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Биргаликдаги турмушлари даврида бир нафар 30.03.2018 йилда туғилган Абдуллажонов Диёрбек Ойбек ўғли фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўртасида ўзаро оилавий келишмовчиликлар келиб чиққан. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2021 йилнинг июнь ойидан буён бирга яшамайдилар, шу вақтдан бошлаб умумий рўзғор юритмайдилар. Суд тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида 14.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой яраштирув муддатини белгилаган. Бироқ, ушбу белгиланган муддат давомида тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаган. асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2007 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Иш ҳужжатлари мавжуд, Тўрақўрғон туман оилани ва хотин қизлар бўлимининг 2024 йил 16 майдаги 01-19-сонли хулосасидан кўринишича, тарафларни оилани тиклашни имкони бўлмаган. Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб, тарафларнинг ўрталаридаги никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосланиб, жавобгар Алимов Ойбек Абдуллажон ўғлидан давлат фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгарнинг қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 45-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Алимов Ойбек Абдуллажон ўғлининг жавобгар Раззақова Барнохон Бурхонжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Даъвогар Алимов Ойбек Абдуллажон ўғли билан жавобгар Раззақова Барнохон Бурхонжон қизилар ўртасида 2017 йил 01 июнда Наманган вилояти Тўраўқрғон туман ФҲДЁ бўлимида тузилган ва 422-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан ажратилсинлар. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида даъвогар Алимов Ойбек Абдуллажон ўғлидан давлат фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин. И.Кўчкинова